“Оқ-тепа” Олмалиққа мухлислари билан боради
25 ноябрь куни Олмалиқ шаҳридаги муҳташам стадионда олий лигага ўтиш ўйини бўлиб ўтади.
Мазкур ўйин олий лига йўлланмасини тақдим қилиши боис, учрашувга бўлган эътибор жуда юқори. Хусусан, ўйин “Спорт” телеканалида тўғридан-тўғри эфирда олиб кўрсатилиши режалаштирилаётгани ҳам сўзимизга исбот бўла олади.
“Оқ-тепа” йил бошида ўз олдига жиддий мақсад қўйди.Аммо сўнгги турлардаги омадсизликлар сабаб олий лига йўлланмаси тақдири ўтиш ўйинига қолиб кетди. Энди барча масалага Олмалиқдаги ўйинда ойдинлик киритилади. Ўтиш ўйинининг баҳосидан келиб чиққан ҳолда клуб раҳбарияти Олмалиқдаги учрашувда футболчиларимизга далда бўлиб туришлари учун жамоамизнинг содиқ мухлисларига иккита автобус ажратди. “Оқ-тепа”нинг бир неча йиллик содиқ ишқибозлари ўтиш ўйинида футболчиларни ёлғизлатиб қўймайди.
“Оқ-тепа” матбуот хизмати
Манба: oq-tepa.uz
Киритилди: 22:26, 23.11.2015. Ўқилди: 2239 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар