Бугун 7 октябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5934 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 07.10.2025

      05:35 "Непобедимый".
      06:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Фламенго".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Мирасол".
      12:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Палмейрас".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Фламенго".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      20:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      22:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:10 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бешикташ".
      01:10 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Ботафого".
      03:10 Д/ф "Килиан Мбаппе. Восходящая звезда".
      04:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Мирасол".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 07.10.2025

      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      09:35 Д/ф "Владимир Сальников: не надо спорить с тренером...".
      10:30 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      12:00 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
      16:40 "Команда мечты".
      17:10 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Женщины. Команды. Финал.
      19:20 Д/ф "17 часов до вершины".
      19:55 "Непобедимый".
      20:25 Борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      22:05 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway".
      22:55 "Лица страны". Анастасия Лоунова.
      23:10 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      00:35 "Команда мечты".
      01:05 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 07.10.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Регби. Pari Чемпионат России. 1/2 финала. "Енисей-СТМ" (Красноярск) - "Динамо" (Москва).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Команда мечты".
      12:30 Смешанные единоборства. ACA 193 в Грозном, Россия. Джамбулат Селимханов против Рустама Керимова.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Лыжный спорт".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:25 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      19:30 LIVE Мир РПЛ. Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футзал. Бетсити Суперлига. КПРФ (Москва) - "Новая генерация" (Сыктывкар). Прямая трансляция.
      23:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:25 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. 1/8 финала. Прямая трансляция.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:55 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. 1/8 финала. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 07.10.2025

      06:00 Велошоссе. Кубок Италии. Кубок Бернокки.
      07:00 Триатлон. supertri League. Этап 4 в Тулузе, Франция.
      08:30 Велошоссе. Кубок Италии. Кубок Бернокки.
      09:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      11:00 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 1. Прямая трансляция.
      14:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 13 в Вене, Австрия.
      15:00 Скалолазание. Чемпионат мира в Сеуле, Южная Корея. Мужчины. Болдеринг. Финал.
      16:30 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2. Прямая трансляция.
      19:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 1.
      21:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. Обзор.
      22:00 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      22:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2.
      00:30 Велоспорт. Гонка "Три варезенские долины" в Италии.
      02:00 Велоспорт. Женщины. Гонка "Три варезенские долины" в Италии.
      03:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2.
      04:30 Велоспорт. Женщины. Гонка Бенш-Шиме-Бенш в Бельгии.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ракурс: қутқарув акцияси

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A

Айни пайт Запарожьенинг «Металлург» клуби ёрдамга муҳтож. Яъни жамоа моддий таъминотдаги узилиш, бошқача айтганда, инқироз туфайли тарқалиб кетиш хавфи остида турибди. Ғарбда бундай ҳолатларда клубга унинг фидойи мухлислари ёрдам қўлини чўзишади. Марҳамат, қуйида деярли сеҳрли 6та тарих ҳақида ўқиб, бунга ўзингиз ишонч ҳосил қилишингиз мумкин. Хуллас, мухлисларнинг ажойиб қутқарув акциялари ва уларнинг натижасини кўриб чиқамиз.

 

«Портсмут». «Помпилар» кетма-кет 7 йил давомида Англия премьер-лигасида ўйнашди. Бироқ мавсум-2009|2010 бу клубга қандайдир дахли бор ҳар бир киши учун чинакам синов даврига айланди. Чунончи, йил давомида клуб хўжайини нақ 3 марта ўзгарди. Натижада «Портсмут» қарзлар ботқоғига ботиб қолди. Қолаверса, футболчилар бирин-кетин судга шикоят қилишди. Сабаб - маош берилмаслиги. Орадан 2 йилча ўтиб, «Портсмут» Англиянинг 3-дивизионига тушиб кетишга улгурди. Бу вақтда ишлар янада ёмонлашганди. Қисқаси, клуб 2012|2013 йиллар мавсумини амал-тақал қилиб якунлади. Яъни қисқа муддатли шартномалар ва текин ижара келишувларига таяниб иш кўрди. Зеро, йил давомида жамоани нақ 51 нафар футболчи тарк этганди. Тўлиқ инқироз жуда яқиндек кўринган ва лига раҳбарияти «Портсмут»ни ҳаваскорлар дивизионига тушириб юборишни ўйлаётганди. Ана шу тиғиз паллада жонкуяр мухлислар ўртага чиқиб, ташаббусни қўлга олишди. Чунончи, ҳеч ким клубни сотиб олишни хоҳламаётганди. Натижада фанатлар махсус акция уюштириб, 3 миллион фунтдан кўпроқ маблағ йиғишди. Бунда энг бой мухлислар 50 минг фунтдан ташлашди. Аксарият оддий фанатлар эса, 1 фунтдан хайрия қилишди. Лекин шу билан иш битгани йўқ - клубни сотиб олиш юзасидан олиб борилган музокаралар жуда узоқ давом этди. Иш ҳаттоки, судлашувгача етди. Энг асосийси, мухлислар белгиланган муддатгача келишувни расмийлаштиришга улгуришди. Ҳа, савдодан сўнг «Портсмут» илк ўйинни бой берди. Аммо қайсидир мухлис бундан ранжимаган бўлса керак. Ахир фанатларда ёрқин келажак учун умид уйғонганди-да. Тўғри, кўп ўтмай, «Портсмут» 4-дивизионга тушиб кетди. Клуб ҳозиргача шу лигада иштирок этяпти. Фанатлар эса, ўз хатти-ҳаракатларидан мағрурлар. Улар севимли клубларини қутқариб қолишганидан хурсандлар.

"Портсмут" фанатларига фақат тасанно айтиш мумкин

«Реал Овьедо». Овьедо шарафини ҳимоя қилувчи клуб 2012 йили таназзул ва тарқалиб кетиш ёқасига келиб қолди. Янги хўжайин бўлишни хоҳловчи сармоядор топилмади. Қисқаси, клуб олдида битта йўл қолганди - мухлисларга акцияларни сотиб олишни тавсия этиш. Шу тариқа «Овьедо»га бефарқ қарамайдиган фанатлар ҳам ҳиммат чўнтагини очишди. Эътибор беринг, 2 ҳафта ичида «Реал Овьедо»ни қутқариш учун нақ 1,9 млн. евро жамғарилди. Энг ҳайратланарлиси, шунча маблағ дунёнинг 90 (!)та мамлакатида яшовчи 25 минг (!) кишидан келиб тушганди. Хусусан, Лондоннинг «Арсенал» клуби фанатлари ҳам четда қараб туришмади. Улар Лондон клубига Санти Касорлани тарбиялаб берган, шунингдек, Мичу ва Хуан Мата каби футболчиларга йўл очган испан клубига миннатдорчилик, ҳурмат белгиси ўлароқ, унинг акцияларини сотиб олишга тушдилар. «Бугун эрталаб клуб офисига бир киши келиб, 50 евро берди ва унга ҳеч қандай акция керак эмаслигини, шунчаки, «Овьедо»га миннатсиз ёрдам беришни хоҳлашини билдирди. Албатта, бундай мухлисларимиз билан чексиз ғурурланамиз!» - дея баёнот берганди клуб ўша вақт. Лекин энг ҳайратланарли воқеа кейинроқ, зарур маблағ йиғилганидан сўнг юз берди. Сайёрамизнинг энг бадавлат кишиси - мексикалик Карлос Сим «Овьедо» акцияларини 2 млн. еврога сотиб олди ва унинг энг йирик акционерига айланди. Айнан шу маблағ барча молиявий муаммоларни бартараф этиш имконини берди. «Ушбу қарор Испания футболи тарихида ўз ўрнига эга клубнинг оғир аҳволга тушиб қолганига бефарқ қарамаслигимиз самараси ўлароқ, қабул қилинди Биз фақат спортча мақсадларни кўзлаб, сармоя тикдик. Энди «Овьедо»ни фойда келтирувчи клублар сафига олиб чиқмоқчимиз. Бу қароримизга шунингдек, хобби сифатида қараш ҳам мумкин. Ахир футбол нафақат Испания, балки бутун жаҳонда энг ёқимли машғулот саналади. Хуллас, биз «Овьедо»нинг энг юқори натижалар учун курашувчи клубга айлантириш уринишига ўз ҳиссамизни қўшмоқчимиз», - дейилди Сим ихтиёридаги Inmobiliaria Carso компанияси баёнотида. Айтганча, «Овьедо» ўтган мавсум якунларига кўра, ниҳоят, сегунда (примеродан кейинги ўринда турувчи лига)га чиқди.

"Овьедо"ни қутқариш операциясида 90та мамлакатдаги мухлислар иштирок этишганди

«Санкт-Паули». Германия иккинчи бундеслигасида иштирок этувчи Гамбург клуби кимни ҳам қизиқтирарди? Албатта, ўз мухлисларини-да! Тўғри, «Санкт-Паули» асосан антифашистик ва мухолиф қарашлари билан хорижда ҳам анча машҳур. «80-йиллар охирида «Санкт-Паули» фанатлар гуруҳи кескин фаоллашиб, кенгайиб борди. Аммо клуб ва фан-гуруҳ бир-биридан мутлақо алоҳида ҳолда фаолият юритарди. Вақт ўтиши билан мухлислар секин-аста жамоанинг ички ҳаётига кенгроқ таъсир ўтказа бошлашди, - дея ҳикоя қилади клубда 20 йилдан кўпроқ ишлаган фанатлар гуруҳининг собиқ раҳбари Свен Брукс. - Мен «Санкт-Паули» тизимига ишга ўтганимда, клубда мухлислар билан ишлаш бўйича алоҳида бўлим тузилди. Натижада гуруҳ аъзолари сони кескин ошди. Яъни кўплаб оддий мухлислар «Санкт-Паули» ишқибозлари гуруҳига ёзилишди. Германияда футбол клуби фан-гуруҳига кириш билан президент, директорлар кенгаши аъзоси ва умуман, турли лавозимларга раҳбар сайлаш ҳуқуқини олиш мумкин. Дейлик, «Санкт-Паули»да 13000 аъзоси бор ва айнан улар ўзлари маъқул топган номзодни сайлашади. Бошқача айтганда, ўнг қанот сиёсий ғояларини илгари сурувчи ғоят жиддий бизнесмен ҳам бизнинг клубга президент бўлолмайди». Бундай содиқ фанатлар 2003 йили 2 миллион евро йиғиб, клубни инқироздан қутқариб қолишди. Шунча маблағ атрибутлар сотуви ва клуб томонидан уюштирилган панк-концертлар орқали тўпланди. Мисол учун, кўплаб рок-мусиқачилар «Санкт-Паули»ни қўллаб-қувватлашди. Улар орасида Sisters of Mercy, Bad Religion, Sigur Pos кабилар бор. Уй стадионидаги ҳар бир ўйин олдидан АС|DC гуруҳининг Hells Bells треки чалинади, урилган гол эса Blur гуруҳининг Song 2 мусиқаси билан нишонланади. Айтганча, ўшанда пул йиғиш акциясига Гамбургдаги айрим барлар ҳам қўшилганди. Уларда «Клуб учун ич» шиори эълон қилинган ва савдодан тушган маълум маблағ «Санкт-Паули» ҳисоб рақамига ўтказиб берилган. Айтиш жоиз, Гамбург жамоаси ҳозир иккинчи бундеслигада чакки ўйнамаяпти. Яъни элитага чиқишга даъвогарлик қилмоқда. Балки келаси мавсум ушбу жамоа ва унинг ажойиб фанатларини бундеслигада кўрармиз?

 

«Специя». Италиянинг камтаргина клуби охирги марта узоқ 1944 йили, яъни уруш пайти муваффақият қозонганди. Ўшанда «Специя» чемпионликни қўлга киритган, аммо чемпионатни норасмий, деб топишган. Тўғри, 2002 йилга келиб, клубга ўша ютуғи учун олтин медаллар топширилди. Аммо орадан яна 7-8 йил ўтиб, жиддий муаммолар бошланди. Хуллас, «Специя»нинг ўша вақтдаги президенти Жузеппе Ружери янги хўжайин тополмагач, клубнинг йўқолиб кетиши аниқдай кўринди. Лига раҳбарияти эса, «Специя»га вазиятни ўнглаш учун мавсум охиригача муҳлат берди. Натижада фанатлар яна ташаббус кўрсатишди. La Spezia Siamo noi («Специя» - бу биз), деб номланган ассоциация зарур 1 миллион евродан 200 мингини тўплаган вақтда кутилмаганда, Франческо Тотти ва Лучано Спаллетти ёрдам қўлини чўзишди. Қисқаси, «Рома» сардори ва мураббийнинг ҳиммати туфайли керакли маблағ белгиланган вақтгача тахт қилиб қўйилди. «Специя»нинг ҳозирги ҳолатига келсак, клуб маълум муддат 3-дивизионда ўйнаганидан сўнг «В» сериясига қайтди ва ҳозир лигада юқори ўринларда бормоқда. Айтганча, клуб қишда украиналик Артём Милевскийни таклиф этишни хоҳлаганди.

 

«Ута». Руминия иккинчи дивизионида қатнашувчи бу клуб 2013 йили жиддий молиявий қийинчиликларни бошдан ўтказди. Лекин мухлислар дарҳол маълум миқдорда пул йиғиб, уни озиқ-овқат, транспорт ва бошқа ишлар харажатига йўналтиришди. Бундай меҳрибонлик клуб томонидан эътиборсиз қолдирилмади. Яъни чемпонатнинг навбатдаги ўйини якунлангач, барча футболчилар трибуналарга яқинлашиб, мухлислардан стадионга тушишни илтимос қилишди. Якунда ўзлари фанатлар жойини эгаллаб, миннатдорчилик рамзи ўлароқ, махсус қўшиқ куйлаб беришди. Ҳаммаси жўр ҳолатда куйланган қўшиқ ва клуб раҳбариятига қарши ҳайқириқлар билан якунланди.

 

ЦСКА (София). Энг ачинарлиси, баъзан ҳаттоки, мухлислар ҳам ожиз қолишади. Болгария «армиячилари» баҳорда ҳам миллий чемпионатда 2-ўринни эгаллаб туришганди, кейин эса, бирданига 5-поғонага тушиб кетишди. Маълум бўлишича, футболчилар бир неча ой давомида маош олишмаган, клубни лицензиялаш жараёни ҳам мутлақо кулгули тарзда амалга оширилган экан. Хуллас, кейинроқ ЦСКАнинг қарзи 15 млн. еврога етгани айтилди. Шунинг оқибатида раҳбарият апрель ойи ярмида қўл кўтариб, акцияларни фан-клубга топширмоқчи бўлди. Аммо ЦСКА мухлислари севимли жамоалари акциясини сотиб олишга шошилмадилар. Табиийки, ЦСКА янги мавсум арафасида лицензия ололмади ва ҳаваскорлар дивизионига тушириб юборилди. Оддий айтганда, Болгарияда ҳеч ким клуб ҳолатига ачинмади. Ваҳоланки, ЦСКА мамлакатнинг энг совриндор жамоаси саналади.

 

«Хартс». Шотландиянинг обрўли жамоаси 2012 йили қарз чоҳига тушди - чамаси 30 миллион фунтлик чуқурликка. Натижада клубдан 15 очко олиб ташланди ва у иккинчи дивизионга қулади. Лекин кўргиликлар шу билан тугамади. Тез орада барча асосий футболчиларни сотишди, шунингдек, бош мураббий билан шартнома бекор қилинди. Бу вақтда мухлислар нима қилишни билишарди - улар The Foundation of Hearts ассоциациясини тузишдики, бу кейинроқ бизнесмен Энн Бажни қизиқтириб қўйди. Унинг ёрдами ва мухлисларнинг аъзолик пуллари эвазига «Хартс» Шотландия чемпионшипида айтарли муаммо сезмади ва бир мавсумдаёқ элитага қайтди. Яқинда клуб ўз мухлисларини ажойиб тарзда олқишлади. Яъни жамоанинг захира формасига нақ 8000 фанатнинг фамилияси ёзиб чиқилди. Зеро, Эдинбург клуби айнан уларнинг фаолликлари туфайли ҳозирда ўзини яхши ҳис қилмоқда.

Ҳасанхон Масаидов тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 20:12, 24.11.2015. Ўқилди: 2561 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.