Бугун 4 сентябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • CAFA Nation's Cup
      • 04.09.2025 17:00
      • Афғонистон
      • -:-
      • Ҳиндистон
      • 04.09.2025 20:30
      • Тожикистон
      • -:-
      • Эрон
      • 05.09.2025 17:00
      • Туркманистон
      • -:-
      • Ўмон
      • 05.09.2025 19:30
      • Ўзбекистон
      • -:-
      • Қирғизистон

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўзбекистон 2 4
2 Ўмон 2 4
3 Туркманистон 2 1
4 Қирғизистон 2 1

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 2 6
2 Тожикистон 2 3
3 Ҳиндистон 2 3
4 Афғонистон 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Ҳиндистон 0-3 Эрон
2-тур Тожикистон 2-0 Афғонистон
2-тур Ўмон 2-1 Қирғизистон
2-тур Ўзбекистон 2-1 Туркманистон

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

04/09 17:00 Афғонистон - Ҳиндистон
04/09 20:30 Тожикистон - Эрон
05/09 17:00 Туркманистон - Ўмон
05/09 19:30 Ўзбекистон - Қирғизистон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3215 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 04.09.2025

      05:15 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      07:15 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сан-Паулу".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      14:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сан-Паулу".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      22:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      02:00 Д/ф "Двенадцатый игрок".
      03:55 "Всё о главном". Сергей Рогачёв.
      04:20 LIVE Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Парагвай - Эквадор. Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 04.09.2025

      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве. Финал.
      10:05 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Вышка. 1/2 финала.
      12:05 "География спорта". Йошкар-Ола.
      12:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Спринт. Прямая трансляция.
      14:15 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Вышка. Финал.
      15:35 "Страна спортивная".
      15:55 LIVE Гольф. Кубок Лиги Ставок. Финальный этап в Пестово, Россия. Прямая трансляция.
      18:00 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве.
      20:20 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве. Финал.
      22:35 "Формула-1. Гаснут огни".
      23:05 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Вышка. 1/2 финала.
      01:00 "Культовые".
      01:30 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Вышка. Финал.
      02:50 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Спринт.
      04:40 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 04.09.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 5 во Франции. Женщины.
      07:30 "География спорта". Йошкар-Ола.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Команда мечты".
      12:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Спринт. Прямая трансляция.
      14:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Волейбол".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Д/ф "С мячом в Британию".
      21:00 LIVE Футбол. BetBoom матч сборной. Россия - Иордания. Прямая трансляция.
      00:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:55 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      03:00 "Команда мечты".
      04:00 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Спринт.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 04.09.2025

      06:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 11. Бильбао - Бильбао.
      08:30 Теннис. US Open. Женщины. 1/4 финала.
      10:00 Автоспорт. WEC. "Выносливость за кадром: гонка за совершенством", 7 эп.
      10:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Верхней Савойе, Франция. Мужчины. Даунхилл.
      11:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 11. Бильбао - Бильбао.
      12:00 Теннис. US Open. Женщины. 1/4 финала.
      13:00 Теннис. US Open. Мужчины. 1/4 финала.
      14:15 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 11. Бильбао - Бильбао.
      14:45 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 12. Ларедо - Лос-Корралес-де-Буэльна. Прямая трансляция.
      18:00 Велоспорт. Тур Будущего во Франции. Обзор.
      19:00 Теннис. US Open. Мужчины. 1/4 финала.
      21:00 Конный спорт. Выездка. Чемпионат Европы в Крозе, Франция. Обзор.
      22:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 12. Ларедо - Лос-Корралес-де-Буэльна.
      00:00 Теннис. US Open. Женщины. 1/4 финала.
      00:30 LIVE Теннис. US Open. Женщины. 1/2 финала. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

14:00 ёки сўнгги тур ўйинлари нимага ғалати вақтда ўтказилди?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Сарлавҳамиз ноанъанавий бўлса ва қандайдир мистик киноларни ёдга солиб юборса, нозиктаъб ўқувчидан узр сўраймиз. Албатта, сиз «2012», «736» ва яна бошқа рақамлар билан номланган кўплаб триллерларни томоша қилгансиз ва миллионлар ўйинида бунақасини учратишни кутмагансиз. Аммо сарлавҳа ўша киноларни эслатса ҳам, аслида мақоламиз бутунлай футболимизга бағишланган.

Албатта, баъзи мухлислар: «Ўзбек футболининг кинодан нима кам жойи бор?» - деган бўлишлари ҳам мумкин.  Улар ҳақ албатта, ўзбек футболи анча-мунча кинога «дам» беради-ю, аммо уни одатда театрга, футболчиларини эса артистларга қиёслаб туришлари ҳам сир эмас. Гап қандай театр ва қандай артистлар ҳақида кетаётганини аниқлаштирмаймиз . Зеро, айрим шубҳали ўйинларни томоша қилганлар буни жуда яхши биладилар.

Майли, чалғимайлик. Келинг, аввало, нима сабабдан мақола номи 14:00 деб номланганини тушунтириб ўтамиз. Акс ҳолда, баъзилар нотўғри тушунишлари мумкин. Аслида, зийрак мухлис бунинг боисини аллақачон топиб улгурган - ҳозир гап олий лиганинг сўнгги икки тури ҳақида боради. Яхши биламиз, сўнгги турнинг барча ўйинлари соат 14:00да ўтказилди.

ИШГА БОРМАНГ, ФУТБОЛ КЎРИНГ!

Агар олий лиганинг сўнгги икки тури учун шиор танлаш лозим бўлганида ва бунинг учун танлов эълон қилинганида, камина хизматчингиз айнан шундай чақириқни конкурсга йўллардим. Ва ўйлайманки, аниқ ғолиб чиққан ҳам бўлардим. Чунки сўнгги тур учун «Ишга борманг, футбол кўринг!»дан кўра мантиқан тўғрироқ шиор топиш мушкул бўлса керак. Ўзингиз ўйлаб кўринг, ҳафтанинг ўртасида, айни қизғин пайтда футбол учрашуви ўтказилса, мухлисларни яна нима деб стадионга чорлаш мумкин? Бундай вақтда ким футбол кўришга боради? Ҳа, яшанг, албатта ё ғирт бекорчи ёки ишдан кўра футболни маъқул кўрадиган одам. Шундай экан, «Ишга борманг, футбол кўринг!» шиори охирги турлар учун жуда маъқул келган бўлар эди.

У ёғини сўрасангиз, аввалги турлар ҳам иш кунларида ва 16:00 ва ҳатто 15:00да ўтказилганини назарда тутсак, бу шиор бутун йилга татиши ҳам мумкин экан. Нима дедингиз?!

АШАДДИЙ ИШҚИБОЗЛАР ШАҲРИ

Аммо шу десангиз, футбол учрашувларининг тушликдан бироз ке­йин ўтказилишининг ижобий томонлари ҳам бор экан. Яъни, бундай вақтда бир қатор ижтимоий тадқиқотлар ўтказиб олиш имкони юзага келаркан. Масалан, қайси шаҳарда фанатлар кўплигини аниқласа бўлади.

Айтайлик, сўнгги тур натижасида шунга ишонч ҳосил қилдикки, энг содиқ мухлислар Жиззах шаҳрида экан. Чунки «Сўғдиёна» - «Бухоро» ўйинини кўриш учун салкам 10 минг томошабин стадионга келди. Энди бухоролик ишқибозлар ҳам шунча йўлдан эринмай келиб, жиззахлик ишқибозлар билан «ош-қатиқ» бўлганини назарда тутсак, тадқиқотнинг аҳамияти янада ошади. Ўзингиз ўйлаб кўринг, авжи ишлайдиган паллада футбол кўришга вақт топа оладиганларни  аниқлаш учун яна қандай қулай фурсат бўлиши мумкин?

Майли, тадқиқотни давом эттирамиз. Энг кам томошабин яна пойтахт­даги ўйинда кузатилди. Чунончи, «Пахтакор» - «Андижон» учрашуви чемпионлик масаласини ҳал қилса-да, бу ўйинга унча кўп мухлис келмади. Афтидан, пойтахтда ҳамма иш билан банд кўринади.

 

ТАҚВИМ

Хуллас шундай гаплар, ПФЛнинг баҳонасида кўп нарсаларни билиб оляпмиз. Аммо нима учундир уни кўп танқид қилишади. Ҳали ташкилотчиликдан норозилар пайдо бўлса, ҳали тақдирлаш маросимини ёқтирмайдиганлар бор. Аммо бизнинг мақоламиздан кўриниб турибдики, ПФЛ бекорга бундай иш олиб бормаётган экан.

Энди эътиборингизга ПФЛнинг яна бир меҳнат маҳсули - тақвимни ҳавола қилсак. Шу вақтга қадар бу борада ташкилот томорқасига отилмаган нарса қолмади - тош, кесак, ғишт... Аммо ҳеч ким, дўппини олиб қўйиб, ўйлаб кўрмадики, ПФЛ олиб бораётган бу ишларда ҳам бир ҳикмат бор.

Хусусан, сўнгги турларда ўйинлар вақти кўп ўзгарганига келсак. Ҳозир биз тақвимда неча марта ўзгариш бўлганини айтмоқчи эмасмиз, чунки улар шу қадар кўп бўлдики, санаб чиқиш учун алоҳида математик формула кашф этишга тўғри келади. Ҳечқиси йўқ, вақти келади ва ПФЛ бу борада ҳам нимадир ўйлаб топади. Балки олий лигадаги қолдирилган ўйинларни ҳисоблаш бўйича компьютер дастури яратилар, балки бошқа кашфиётга қўл урилар, ҳозирча бу ҳақида бир нарса дейиш қийин. Билганимиз шуки, бу кетишда яқин келажакда ПФЛ математика фани ривожига ҳам албатта, ўз ҳиссасини қўшади.

КАФОЛАТ

Биз эса ПФЛ томонидан амалга оширилган ўзгаришларнинг бирортаси беҳикмат эмаслигига кафил бўлишимиз мумкин. Аслида буни сиз ҳам биласиз, аммо шу вақтга қадар аҳамият қаратмагансиз. Масалан, ўйин­ларни бошқа кунга кўчириш орқали ҳаётимизда шанба ва якшанбадан ташқари душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба ва жума ҳам борлигини билиб олганмиз. Тўғрими? Акс ҳолда, бу кунларни биз фақат иш билан ўтказиб юборгандик. Бу ҳам бўлса ПФЛнинг шарофати. Ёки сиз ҳеч кўрганмисиз Ла лига ўйини пайшанба, соат 14:00да бўлганини? Йўқ, кўрмагансиз. Кўрмайсиз ҳам, чунки уларнинг бунга ақли етмайди. Бизда эса шундай уддабуронлар борки, керак бўлса тонгги 09:00га ҳам ўйин белгилаши мумкин.

Дарвоқе, охирги гапимиз яхши ғояга сабаб бўладиган кўринади. ПФЛдагиларга етказиш керак!

АДАПТАЦИЯ

Биз ПФЛнинг шунча яхшилигини санадик. Энди эътиборингизга энг асосийсини ҳавола этамиз.

Аслида ПФЛ биз ҳақимизда аввал-бошидан, эрта баҳордан қайғуришни бошлаган эди. Фақат биз буни билмаганмиз, холос. Ёдга олайлик, олий лигада мавсум қачон ва қандай старт олган эди: 12 мартда биринчи тур ўйинлари ўтказилди, тўғрими? Шу билан орадан 8 кун ўтгач, яъни 20 мартдагина 2-тур учрашувлари ташкил этилди. Орада шунча вақт футбол томоша қилмадик. Хўш, нима учун шундай қилинди?

Савол қанчалик ноўрин бўлса, жавоб ҳам шунчалик оддий - чунки одамлар қиши билан футбол кўрмай, анча «формадан» чиқиб қолган эдилар. Уларга бирдан кўп футбол кўрсатиб юборилса, «бўкиб» қолишлари мумкин бўларди. Шундай хавфнинг олдини олиш учун ҳам парҳезпарвар ПФЛ ўйинлар вақтини салгина узайтириб қўйди. Шу билан олам гулистон. Бунинг номини футболда «адаптация» дейдилар. Қойилмисиз? Сиз бўлса тушунмай, ҳар хил гапларни айтиб юрибсиз. Уялинг-е!

ЧИДАГАНГА ЧИҚАРГАН

Кимлардир ўшанда тушуниб-тушунмай ПФЛ ҳақида турли бўҳтонларни тарқатган ва тўхталиш туфайли клубларда муаммолар юзага келганини айтган эди. Чунончи, футболчиларнинг тайёргарлигида узилиш бўлгани уларга ёқмаган экан.

Тўғри, ўшанда Ўзбекистон чемпионати оз эмас, кўп эмас нақд икки ҳафта тўхтаб қолган эди. Навбатдаги учинчи тур ўйинлари фақат 2, 3 ва 4 апрель кунлари бўлиб ўтганди. Аммо бу орада мухлислар қанча дам олишга улгурганини кўряпсизми? Тўғри, клублар ўйин амалиётисиз қолиб кетган бўлса бордир, муаммолар юзага келгандир. Аммо олий лигада ўйнашни чидаганга чиқарган, нима дедингиз?

ҒАМХЎРИНГМИЗ, «ҚЎҚОН»

Аммо ҳаммасидан ҳам ПФЛнинг Қўқон футболи ва ишқибозларига қилган ғамхўрлигига тасанно айтиш керак. Агар олий лига раҳбарияти мавсум давомида бошқа мухлисларни бир ўйлаган бўлса, қўқонлик мухлисларни ўн ўйлади. Гап шундаки, Ўзбекистон чемпионати 2-турида ­«Кўқон-1912» жамоаси «Пахтакор» билан куч синашиши лозим эди. Аммо ПФЛнинг ажойиб тадбири туфайли ўйин қолдирилди. Кимдир буни «Пахтакор» Чемпионлар Лигасида иштирок этгани билан боғлаши мумкин. Аммо ПФЛ бу ишни қўқонликларни ўйлаб амалга оширганини биз яхши биламиз-ку.

Мана, ўзингиз ўйлаб кўринг, Қўқон футболи неча йил давомида олий лигадан четда қолиб кетди? Фақат шу йилдан эътиборан ўзбек футболи ватанига ҳам катта ўйин қайтди. Шундайми? Шундай! Хўш, энди мана шундай нозик вақтда қўқонликларга шунча ўйин, ўйин бўлганда чемпион «Пахтакор»га қарши кечадиган ўйинни кўрсатиб юбориш тўғри бўлармиди? Йўқ, албатта.

Боз устига, «Қўқон-1912» дабдурустдан шунча босим остида қолиб кетганда, қандай аҳволга тушган бўларди? Айнан шу сабабли ҳам ПФЛ қўқонликларга ғамхўрлик қилиб, ўйинлар вақтини ўзгартирган эди.  Ва бу ҳолат уларга ёрдам берди ва жамоа нақд 7 майда ўтказилган ўйинда «Пахтакор»дек клуб билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Бунақаси эса унча-мунча клубнинг қўлидан келавермайди. Кўр­япсизми, ПФЛнинг шарофатини...

ҲАММАСИ УЧУН РАҲМАТ!

Хуллас, кўриб турганингиздек, ПФЛнинг ишлари жуда таҳсинга лойиқ. Ҳали гапирамиз десак, гап ҳам кўп эди-ку, аммо ҳадеб мақтайверсак ҳам ташкилот «айниб» қолиши мумкин. Шу сабабли кўп мақташдан тийилиб турамиз-да, шунчаки ПФЛга раҳмат айта қоламиз.

Ҳаммаси учун раҳмат сенга, ПФЛ! Сен худди биз кутган ташкилотсан. Умид қиламизки, келаси йил ҳам сен худди шу тахлит ишлашда давом этасан. Биз сенга ишонамиз...

Абдуллоҳ, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:26, 28.11.2015. Ўқилди: 3232 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Эрон Амирҳуссайн Ҳуссайнзода 3
2 Ўмон Иссам ал-Сабҳий 2
3 Ўзбекистон Игорь Сергеев 2
4 Ўзбекистон Ҳожимат Эркинов 1
5 Ўмон Носир ар-Роваҳий 1
6 Эрон Мажид Ҳуссайний 1
7 Афғонистон Умид Мусавий 1
8 Тожикистон Шаҳром Самиев 1
9 Ҳиндистон Анвар Али 1
10 Ҳиндистон Сандеш Жҳинган 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.