Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • 3:3
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Томошабин «жамоа» ёки улар Евро-2016да ўйнамайдилар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа чемпионати / Футболчилар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Евро-2016 саралаш босқичи доирасидаги «плей-офф» (ўтиш баҳслари) ўйинлари ниҳоясига етиши билан хориж ОАВда турли якуний-таҳлилий муҳокамалар бошланиб кетди. Хусусан, Championat.com сайти дарров омадсизлар рамзий жамоасини тузиб чиқди. Демак, қуйида Францияда ўтадиган Европа чемпионатини томошабин сифатида кузатадиган «жамоа» таркиби билан танишиб чиқамиз.

Дарвозабон:  Самир ХАНДАНОВИЧ (Словения)

Миланнинг «Интер» клуби голкипери феноменал реакцияси билан ном қозонди. Айнан шу хусусияти туфайли Италияда машҳурликка эришди, «Жузеппе Меацца» стадионида ўйнаш имкониятини ҳосил қилиб, «А» сериясининг энг яхши дарвозабонларидан бирига айланди. Хандановичнинг текзор реакцияси Словения термасига ҳам кўп бора қўл келди. Львовда Украина термасига қарши кечган «плей-офф» раундининг илк ўйинидаги битта вазиятни эслаш кифоя. Ўшанда Гармашнинг зарбасидан сўнг Самир ажойиб «сейв»ни амалга оширмаганида, словенияликлар ортга 0:2 эмас, 0:3 ҳисобида қайтишарди. Шундай тақдирда, болқонликлар жавоб баҳсидан олдиноқ Евро-2016га боришдан умид узишармиди? Умуман, саралаш босқичидаги ўйинлар юзасидан Хандановичга ҳеч қандай эътироз йўқ. Айтганча, у Словения термасидаги вақти тугаганини эълон қилиб улгурди.

Ўнг қанот ҳимоячиси:  Бранислав ИВАНОВИЧ (Сербия)

Иванович 2014 йилнинг сентябридан 2015 йилнинг октябригача бўлган вақт оралиғида тушунарсиз ҳолатни бошдан кечирди. Яъни АПЛдаги топ-ҳимоячидан мавсумнинг энг суст футболчиларидан бирига айланди - қўйди. «Челси»нинг чемпионлигидан сўнг Бранислав билан юз берган бундай кескин пасайиш нимага боғлиқ эканлигини ҳеч ким тушунтириб беролмаса керак. Факт шуки, Иванович ҳам тезликни йўқотди, ҳам позиция танлаш қобилиятини. Тўғри, у саралаш доирасидаги баҳсларда имкон қадар ҳаракат қилди. Аммо бутун Сербия термаси ўта суст кўринди. Ваҳоланки, серблар ўртаҳол гуруҳда кураш олиб боришди.

Марказий ҳимоячи: Сократис Папастатопулос (Греция)

Греция термаси ўз тарихидаги энг шармандали саралаш раундини ўтказди. Фарер термасига 2 марта ютқазилгани - бу омадсизликнинг «олий безаги» бўлди. Бундай ҳолатда барча-барчага эътироз билдириш мумкин: ҳам мураббийлар (Греция термаси 1,5 йил оралиғида 3 нафар мураббийни кўрди), ҳам футболчилар, ҳам федерация раҳбариятига. Айни пайт «эллинлар» таркибида юлдуз футболчи йўқ, ҳисоби. Фақат, Дортмунд «Боруссия»си марказий ҳимоясида ўз жойига эга бўлиб улгурган Сократисни айтиш мумкин. Бироқ Греция термасининг асосий муаммоси ҳужумга боғлиқ бўлган пайт унинг ёлғиз ўзи нима ҳам қила оларди?

Марказий ҳимоячи: Стефан де ВРЕЙ (Голландия)

«Фейеноорд» вакили ўтган ёз барчани ўзи ҳақида гапиришга мажбур этди. Умуман, Европанинг кўплаб клублари скаутлари де Врей ўйинига қараб, лабларини «ялай» бошлашди. Энди «Лацио»нинг голландиялик билан шартнома тузгани учун заррача афсусланмаётгани тайин. Ахир у қисқа вақтда римлик «бургутлар»нинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди. Аммо Голландия термасида Стефаннинг ишончли ҳаракатлари қаергадир йўқолди. Дейлик, сентябь ойида Исландия ва Туркия миллий жамоаларига қарши кечган ҳал қилувчи баҳсларда де Врей «лоларанглар» таркибидаги энг пассив ўйинчилардан бўлди. Октябрь ойида эса, миллий термадан четда қолди. Тўғри, саломатлиги жойида эмаслиги туфайли.

Чап қанот ҳимоячиси:  Александр КОЛАРОВ (Сербия)

Коларовга фаолият зинапояларини босиб ўтишда доимо омад кулиб боққан. У 2007 йили Владивостокда ўйнашга розилик берган, аммо фақат ўлка губернаторининг қаршилиги боис, келишув амалга ошмай қолганди. Тез орада Александрнинг ҳаётида ажойиб муваффақиятлар кетма-кетлиги кузатилди. Яъни у «Лацио» ва «Манчестер Сити»да бинойидек фаолият юритди. Бироқ серб ҳимоячиси ҳозир 30 ёшга етди ва энди ўйинида жиддий камчиликлар сезилмоқда. Мисол учун, тезлик бобида мақтанолмайди, яна руҳий тайёргарлиги ҳам паст. Бинобарин, Коларов Евро-2016 саралашидаги иштирокини қизил карточка олиш билан якунлади.

Марказий ярим ҳимоячи:  Миралем Пьянич (Босния ва Герцеговина)

Боснияликлар «плей-офф» раундида мағлубликни тан олиб, бўлажак евротурнирни маълум даражада эстетик завқдан маҳрум этишди. Ахир уларнинг ўйинлари ҳужумкорликка асосланган ва томошабоплик даражаси жуда юқори. Пьяничга келсак, у «Рома»да «А» сериясининг энг креатив футболчиларидан бирига айланди. Аммо асосий устунлиги - ҳамон заргарона жарима зарбалари. Миралем ушбу «санъат»ни Францияда ўйнаган пайти бетакрор Жуниньо Пернамбуканодан ўрганган бўлса, ажабмас. Пьяничнинг «Лион»даги голлари ақлга сиғмас даражада чиройли чиқарди. Аммо ирландларга қарши ўтган баҳсларда унинг ўйлаганлари амалга ошмади.

Ҳужумкор ярим ҳимоячи: Кристиан Эриксен (Дания)

Эриксен Англия премьер-лигасида тинмай ўсяпти ва йилдан-йилга кучаймоқда. Ҳозир унинг ажойиб диагонал узатмаларисиз «Тоттенхэм»ни ҳам, Дания термасини ҳам тасаввур қилиш қийин. Афсуски, Кристиан Евро-2016да қатнашмайди - унинг йўлини бетакрор Златан Ибрагимович тўсди. Албатта, Эриксен шведнинг гапи («Мен уларни нафақага чиқардим»)ни инобатга олмайди. Ахир унинг нафақага чиқишига ҳали анча бор. Фақат шуни таъкидлаш жоизки, мамлакатнинг энг яхши футболчиси мақоми Эриксенга қўшимча босим юклаётгандек. Ҳал ҳолда, у Швеция термаси билан ўйинларда тез-тез жамоавий ҳаракатлардан четда қолди.

Ҳужумкор ярим ҳимоячи: Уэсли Снейдер (Голландия)

Снейдер вақтида Голландия термасида шунчалик ёрқин ўйин кўрсатган эдики, бутун жаҳон «Олтин тўп»ни Лео Месси эмас, балки унга топширишни талаб қилганди. Бироқ энди ўша давр ўтмишга айланди - Уэслининг «Интер»дан кетганига анча бўлди ва у ҳозирда «Галатасарой» (Туркия) билан тузган шартномасини бажармоқда. Ҳа, Уэсли Истанбулда ҳам ҳамон қирол, аммо «лоларанглар» мураббийлари эндиликда бу футболчига унча эҳтиёж сезишмаяпти. Зеро, Снейдернинг тезлиги анча пасайган, у ўйинлар чоғи тўпни ўзида кўп ушлаб туриб, ҳужумкор ҳаракатлар суръатини пасайтиради...

Ҳужумкор ярим ҳимоячи: Арьен РОББЕН (Голландия)

Саралашдаги муваффақиятсизлик учун голландиялик кўплаб футболчиларни айблаш мумкин. Аммо Арьен Роббенни эмас. Зеро, «Бавария» вакили майдонга тушган пайт «лоларанглар» ўйинида дарҳол жамоавий ҳаракатлар унсури кўзга ташланди. Эҳтимол, Роббенда биттагина абадий «айби» бордир: тўпни ўнг қанотда қабул қилиб, марказ томон ҳаракатланиш ва зарба бериш. Лекин унинг доимо бор кучи билан ишлаши айни ҳақиқат. Тўғри, Арьен охирги саралаш циклида «биллур»га айланиб қолди. Яъни атиги 4та ўйинда қатнашди, улардан бири (Исландия термасига қарши)да орттирилган жароҳат сабаб, нафақат ўзи, балки бутун жамоа издан чиқди, гўё.

Ҳужумчи: Робин ван ПЕРСИ (Голландия)

Терма жамоадаги ваколати тугаб бораётган яна бир голланд. Ван Перси нафақа олдидан Туркияда озгина пул жамғаришни маъқул кўриб, «Фенербахче» таклифини қабул қилди. Аммо «канарейкалар» устози Витор Перейра билан келишолмай, захира вакилига айланди. Шундай бўлсада, Голландия термасида РВПга муносиб ўринбосар топилмади. У октябь ойида «лоларанглар» либосида 100-ўйинини ўтказиб, 50-голини урди. Бироқ Данни Блинд ҳужумчини ноябрдаги ўртоқлик баҳсларига чақирмади. Бу унинг ван Персига ортиқ умид боғламаётганидан далолатдир, эҳтимол.

Чап қанот вингери: Стеван ЙОВЕТИЧ (Черногория)

Шундай футболчилар борки, улар миллий жамоаларининг кучсизлиги туфайли йирик турнирларда доимо томошабин ролига маҳкум бўлишади. Тўғри, айримлар (мисол учун, Гарет Бэйл) бундай қисматни тан олмай, ўз жамоаларини деярли ёлғиз ҳолда олға бошлашади. Бироқ Стеван Йоветичга ҳозирча бундай жасорат кўрсатиш насиб этмаяпти. У саралаш босқичи давомида Черногория термасининг энг яхши футболчиси бўлди. Аммо «жасур лочинлар»нинг умумий савиялари Евро-2016 йўлланмасини қўлга киритишга камлик қилди, барибир.

Захира вакиллари

Яспер Силлессен (Голландия), Касперь Шмейхель (Дания), Дэйли Блинд (Голландия), Даниэль Аггер (Дания), Стеван Савич (Черногория), Неманья Матич (Сербия), Микаэль Крон-Дели (Дания), Мартин Эдегор (Норвегия), Жоржиньо Вейналдум (Голландия), Йосип Иличич (Словения), Эдин Жеко (Босния ва Герцеговина).

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:00, 11.12.2015. Ўқилди: 4265 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик