Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба.

      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • 4:2
      • Ливерпуль
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • -:-
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • -:-
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • -:-
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • -:-
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • -:-
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • -:-
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • -:-
      • Бетис

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 36 80
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 36 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Аргентина - бу Марадона

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Мозий юлдузлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Диего Армандо Марадона, шубҳасиз, Аргентина тарихидаги энг машҳур кишилардан бири саналади. ЖЧ-1986 чемпионининг ҳар бир сўзи журналистларнинг диққат марказида бўлиши табиий ҳол. Қуйида Марадонанинг матбуот анжуманларида айтиб ўтган энг сара фикрлари билан танишган ҳолда, унинг қандай феъл-атворга эга инсон эканидан хабардор бўласиз.

*** Камина қайсидир жабҳада сиёсатчилардан устунроқ тураман. Масалан, улар ижтимоий масалада фаолият олиб борадиган кишилар, мен эса нисбатан машҳурроқман.

*** Футболчи сифатида инсонларга хуш кайфият улашишдан ортиқроқ бахт йўқ, шунинг ўзи етарли.

*** Ким ўзига-ўзи ёрдам берса, уни Яратганнинг ўзи қўллайди.

*** Ўғрининг ҳамёнини урган - ҳурматга лойиқ

*** Чиндан ҳам Рим папасининг сиёсатига қаршиман. Ватиканга келган пайтим уй томларининг олтиндан қурилганини кўрдим. Кейинчалик, Папанинг кўчадаги етим болалар ҳақида қайғураётганига гувоҳ бўлдим... Ҳа, олтинли томларингдан ҳеч бўлмаса биттасини сотиб, муаммони тезроқ ҳал қил!

*** Ватикан - мен учун ёлғонлар мамлакатига айланган, чунки улар инсонларга бериш ўрнига, улардаги бор нарсаларини ҳам тортиб олишади. Францискни аввалги папалар йўлидан боришини истамасдим.

*** Ҳаммаси ортда қолди. Энди оилавий ҳаётдан лаззат олмоқчиман.

*** Фақатгина икки фарзандим - Далма ва Жанинани тан оламан. Қолганлари хатоларимнинг маҳсули.

*** Онамнинг энг яхши фарзанди бўлганман. Ҳеч қачон унинг фикрига қарши бормаганман.

*** Қизларимнинг вояга етишганини кўра олмаганимга гиёҳванд­ликка ружу қўйганим сабаб. Бунинг учун ўзимни ҳеч қачон кечиролмайман.

*** Кенжа қизим Жанина бир куни ғалати савол берди: «Сиз нега аввалгидек видеолардаги каби зўр ўйнай олмаяпсиз?» Шу лаҳзада худди кимдир оёқларимни кесиб ташлагандек туюлди».

*** Турмуш ўртоғимнинг феъл-атворини ўзгартиришга уринмадим. Агарда шундай қилганимда, аёлларни жондан ортиқ кўришимга ҳеч ким ишонмасди. Ҳозир Вероника билан учрашяпман. У 31 ёшда, малласоч ва энг асосийси, жуда гўзал!

*** Одамларнинг мен ҳақимда нима дейишлари муҳим эмас. Қўл остимда 23 нафар футболчи бор, мен улар билан биргаликда ҳатто ўлишга ҳам тайёрман.

*** Бизга ишонч билдирмаганлар билан ишим йўқ.

*** Эслаб қолинг: Менотти, Билардо ва Марадона каби мураббийлар келиб-кетишади. Ҳақиқий ғолиб эса доим футболчи бўлади.

*** Ғолиб жамоа мураббийи ғалабани шундай нишонлаши керакки, буни кўрган рақиб клубдаги ҳамкасби унга ҳурмат кўзи билан боқиши лозим.

*** Мессига телефон қилиб суҳбатлашиш жуда мушкул. У тўп билан яхши муносабатда бўлади, ундаги иқтидор ҳаммага ҳам берилмаган. Биласиз, кутилмаган ишларни бажариши билан инсонлар кўнглидан жой олган. Жамоадошлари уни орқа чизиқда ёрдам беришигагина эмас, балки меҳнаткашлиги учун ҳам ҳурмат қилишади.

*** Терма жамоага таклиф қилишса, яна ишлашга тайёрман. Ҳаттоки, умримнинг охиригача бўлсада. Реванш олишга ташнаман. (Аргентина - Германия-0:4).

*** Ҳисобимда фақат «илоҳий қўл» билан урилган ягона - гол бор.

*** Дунёнинг энг яхши футболчиси ким? Марадонами ёки Пеле? Шубҳасиз, одамлар мен томонда.

*** Кўпчилик менинг номзодимга овоз беришди. Пеле билан мукофотни бўлишиб олмоқчимасман. Аслини олганда, бирорта совринни биров билан тақсимлайдиган одатим йўқ.

*** Пелега ўзининг шахсий музейи­га қайтишини маслаҳат берардим.

*** Пеле - Бразилияда Айртон Сеннадан кейин иккинчи рақамли спортчи саналади. У худди иккинчи бўлишга маҳкум қилингандек гўё. Жаҳон футболи ва  Бразилияда ҳам!

*** ФИФА томонидан Пелега берилган соврин - ахлатга ташлашга ҳам арзимайди.

*** Платини - франциялик. Французлар ўзларини хаёлан қандай тасаввур қилишларини яхши биламиз. Улар дунёдаги энг зўр инсон эканликларига ишонишади.

*** Мен - актёрман! Чунки ҳаётда истаганимни қиламан. Актёрларга сценарий берилади ва улар уни ўқиб кўришади. Шундайми? Мен эса сценарийни ўқимайман. Ҳаётда фақат яшашни биламан, холос. Менинг асл ўйиним шу.

*** Тўпни ёмон аҳволга келтириб қўйишдан асло қўрқманг!

*** Меҳнатларим эвазига шу даражага чиқдим. Кимдир буни рад этса, бекорларни айтибди. Терма либосида биргина мақсад сари интилишга ҳаракат қилдим. Ушбу ҳолат умримнинг сўнг­ги кунларига қадар давом этишини истайман.

*** Неаполликлар «Наполи» менинг хизматларим эвазига муваффаққиятга эришишганини жуда яхши билишади.

*** Жанубликлар 1987 йилгача шимолликларни мағлуб эта олишмаганди.

*** Руҳий касалликлар шифохонасида даволанаётганимда, ёнимдаги беморлардан бири ўзини Наполеонга, бири эса Сан-Мартинга қиёслади. Ўша пайтда менинг Марадона эканлигимга ҳеч ким ишонмаганди.

*** Ҳозирги пайтда англиялик юлдуз футболчиларнинг сони жуда кўп. Улар фақат ўзлари фаолият олиб борадиган клублардагина машҳурликка етишишган, Англия термасида эмас. Бунинг сабабини тушунтириб бериш қийин.

*** Муаммо Мадриддаги барча футболчиларнинг юлдузлигида. Лекин кимдир тозаловчи вазифасини бажариши ҳам керак-ку!

*** Аргентина - бу мен!

Акмалхон ЭШОНХОНОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 13:36, 12.12.2015. Ўқилди: 4917 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик