Бугун 30 сентябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 143 62 49 254
2 Япония 45 71 67 183
3 Жанубий Корея 24 27 44 95
4 Ўзбекистон 14 17 13 44
5 Таиланд 12 9 12 33
6 Баҳрайн 11 5 4 20
7 Эрон 10 16 11 37
8 Қозоғистон 9 14 25 48
9 КХДР 7 5 6 18
10 Ҳиндистон 6 21 25 52

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1931 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2186 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 30.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 30.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 30.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 30.09.2026

      06:00 Мотокросс. Швеция. MX2. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      07:00 Мотокросс. Швеция. MXGP. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Пекин-2008.
      09:00 Снукер. Третий раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      14:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      15:30 Снукер. Третий раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Конный спорт. Конкур. Вена. Global Champions Tour.
      21:30 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      22:30 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Трейлраннинг.
      01:30 Мотокросс. Швеция. MX2. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      02:15 Мотокросс. Швеция. MXGP. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Чунцин.
      03:45 Скалолазание. Микст. Финал. Мировая серия. Чунцин.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жозе Моуриньо ҳақида 12 ҳақиқат

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Суратга чизгилар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Жозе Моуриньо футбол оламида ўзига хос ўринга эга. У иштирокидаги матбуот-анжуманлари ҳеч қачон зерикарли ўтмайди. Унинг нордон гаплари журналист ва мухлислар учун ёд бўлиб кетган. Бугун биз сизнинг эътиборингизга унинг қизиқарли ибораларини эмас, балки ҳаёти ва фаолиятига оид 12 маълумотни тақдим этамиз.

1. Туғилган вақти, жойи
1963 йил 26 январь куни Португалиянинг Сетубал шаҳрида туғилган.

2. Ота-онаси

Жозенинг отаси Феликс Моуриньо ҳам футболчи бўлиб, дарвозабон амплуасида “Белененсеш” ва “Витория” жамоаларида тўп сурган. Онаси Мария Жулия Моуриньо келиб чиқиши бадавлат оиладан бўлиб, касби ўқитувчи эди ва мактабда бошланғич синфларга дарс берар эди.

3. Бизнес мактабни ташлаб кетган
Онаси Жозени билим олишини истаб, уни бизнес-мактабига ўқишга киритди. Аммо Жозенинг кўнгли барибир футболда эди. У ўқишсиз ҳам пул топиш мумкинлигини онасига уқтиришга ҳаракат қиларди. Жозе бизнес-мактабни иккинчи кундаёқ ташлаб кетиб жисмоний тарбия коллежига ўқишга кирди. Бу ўқув юртини у футбол методикаси мутахассислиги билан тугатди.

4. Оддий инструктор
Моуриньо 1990 йиллар бошларида кам маош оладиган оддий футбол инструктори бўлган.

5. Бобби Робсоннинг тажимони
У машҳур мураббий Сер Бобби Робсонга таржимон бўлиб ишга кирди ва ундан мураббийлик сир-асрорларини ўргана бошлади. Жозе Робсон билан бирга “Спортинг” ва “Барселона”да иш олиб борди. Робсон 1997 йилда Каталонияни тарк этганидан сўнг, у 3 йил давомида Луи ван Гал билан бирга ишлаган.

6. Рафиқаси
Жозе рафиқаси Тами билан Сетубал шаҳрида танишган. 1989 йилда улар оила қуришган.

7. Фарзандлари
Жозе Тами 1996 йилда илк бора ота-она бўлишди. Улар қизига Матилда деб исм қўйишди. 2000 йилда мураббий иккинчи марта ота бўлди. У ўғлига Жозе исмини берди.

8. Футболчилик фаолияти
Моуриньо футболчилик фаолияти давомида 1981-1982 йилларда “Риу Аве”, 1982-1983 йилларда “Белененсиш”, 1985 йилда “Сезимбра” ва 1985-1987 йилларда “Комерсиу и Индустрия” жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Моур 6 йиллик фаолияти давомида ўз ҳисобига 16 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.


9. Мураббийлик фаолияти
Моуриньо 2000-йилнинг сентябридан декабригача “Бенфика”, 2001-2002 йилларда “Униан Лейрия”, 2002-2004 йилларда “Порту”, 2004-2007 йилларда “Челси”, 2008-2010 йилларда “Интер”, 2010-2013 йилларда “Реал” ва 2013-2015 йилларда яна “Челси” жамоасида мураббийлик қилган.

10. Ютуқлари
Жозе “Порту” билан икки бора Португалия чемпионлиги, бир мартадан Португалия кубоги ва суперкубоги, УЕФА кубоги ва Чемпионлар лигасида зафар қучди. “Интер”ни икки бора “А” серия чемпиони қилиб, бир мартадан Италия кубоги ва суперкубоги ҳамда Чемпионлар лигасида ғолиблик сари етаклаб келди. Мадриднинг “Реал” жамоаси Моуриньо бошчилигида бир мартадан Испания чемпионати, кубоги ва суперкубогида ғолибликни нишонлаган бўлса, “Челси”ни 3 мартадан Англия чемпионати ва лига кубогида, бир мартадан Англия кубоги ва суперкубогида чемпион қилди. Моур фаолияти давомида жами 22 та ютуққа сазовор бўлди.

10 Шахсий ютуқлар
Моуриньонинг коллекциясидан 33 та шахсий ютуқлари жой олган. У 3 бора Англия, 2 мартадан Португалия, Италия ва Испанияда йил мураббийи сифатида эътироф этилган. Шунингдек Жозе 2 бора Европанинг, бир марта жаҳоннинг энг яхши мураббийига аталган совринларга ҳам эга чиққан.

11. Статистика
Жозе жами 6 та жамоани бошқарган. У 2000-йилдан буён мураббий сифатида 765 та учрашув ўтказган. Жозенинг шогирдлари ана шу ўйинларнинг 512 тасида ғалаба нашидасини суришган бўлса, 104 беллшувда майдонни бошлари эгик ҳолда тарк этишган. Қолган 149 беллашувда Моуриньо жамоаси рақиб билан муроса кўчасини танлаган. Тўплар нисбати ҳам чакки эмас 1522:618!

12. Рекордлар
Моур футбол оламида бир нечта рекордларни ўрнатган. Унинг шогирдлари 2002-2011 йиллар давомида қаторасига 150 та уй учрашувида ютқазишмаган. Шунингдек Жозе бошқарувидаги “Порту” Португалия чемпионатида 86, “Челси” Англия чемпионатида 95, “Реал” Испания чемпионатида 100 очко тўплаб, энг кўп очко олган жамоага айланишган. Моуриньо бошқарган жамоалар Чемпионлар лигасида 8 марта ярим финалга чиқишган. Бу борада ҳам португалиялик мутахассис рекорд ўрнатган.

Фурқат Юсупов

Манба: sports.uz
Киритилди: 00:15, 23.12.2015. Ўқилди: 5978 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик