Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Навбахор": "Насаф”га имкониятни бой бердик

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мавсумолди йиғинлар / Назорат учрашувлари
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Жамоамизнинг Тошкентдаги йиғини давом этмоқда. Кеча бир маҳаллик машғулот билан чекланган футболчиларимиз бугун Қаршининг “Насаф” клуби билан назорат ўйинида куч синашишди. Учрашувдан олдин жамоамиз сафига янги футболчиларни келиб қўшилганлигини айтиб ўтиш жоиз. Хусусан ўтган мавсум давомида Мальдив мамлакати чемпионатида қатнашиб ғолибликни қўлга киритган дарвозабон Алишер Аҳмедов яна бир бор жамоамизга таклиф этилди. Мухлисларимизнинг ёдларида бўлса икки йил олдин “Навбаҳор”да маълум вақт давомида мавсумга тайёргарлик кўрганди. Бундан ташқари “Бунёдкор” жамоасидан ёш футболчилар Нодир Мавлонов ва Сардор Азимовлар ҳам кўрикдан ўтиш учун таклиф этилди.

Қибрайда бўлиб ўтган ушбу учрашувда мураббийларимиз жамоа сафида шуғулланаётган футболчиларни амалда нималарга қодир эканликларини билиб олишди. 90 дақиқалик баҳс давомида футболчиларимиз кучли рақибга муносиб тарзда қаршилик кўрсатишган бўлсада, якунда имкониятни бой беришди. “Насаф” футболчилари биринчи ва иккинчи бўлимларда биттадан тўп киритиб, 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишгач танаффусдан кейин захирадан сафга қўшилган Акбаршо Рашидханов ягона жавоб тўпига муаллифлик қилди. Қаршиликларнинг голларига эса Илдар Маматказин ва Илҳом Шомуродовлар муаллифлик қилишди.

Учрашувни жамоамиз қуйидаги таркибда ўтказди: Акмал Ортиқов, Дилшод  Жабборов, Обид Жўрабоев, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Отабек Валижонов, Санжар Асқаралиев, Алишер Маҳмудов, Тоҳир Шамситдинов, Азизбек Турғунбоев, Мўйдин Мамазулумов, Акрам Баҳриддинов. Захирадан майдонга тушганлар: Алишер Аҳмедов, Ботир Тўрабоев, Нодир Мавлонов, Тимур Аюпов, Ғайрат Жўраев, Азиз Умаров, Аъзам Алиев, Акбаршо Рашидхонов, Сардор Азимов.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 20:07, 17.01.2016. Ўқилди: 3034 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик