Бугун 15 март, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 14.03.2026 00:45
      • Торино
      • 4:1
      • Парма
      • 14.03.2026 19:00
      • Интер
      • 1:1
      • Аталанта
      • 14.03.2026 22:00
      • Наполи
      • 2:1
      • Лечче
      • 15.03.2026 00:45
      • Удинезе
      • 0:1
      • Ювентус
      • 15.03.2026 16:30
      • Верона
      • 0:2
      • Женоа
      • 15.03.2026 19:00
      • Пиза
      • -:-
      • Кальяри
      • 15.03.2026 19:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Болонья
      • 15.03.2026 22:00
      • Комо
      • -:-
      • Рома
      • 16.03.2026 00:45
      • Лацио
      • -:-
      • Милан
      • 14.03.2026 01:00
      • Алавес
      • 1:1
      • Вильярреал
      • 14.03.2026 18:00
      • Жирона
      • 3:0
      • Атлетик Бильбао
      • 14.03.2026 20:15
      • Атлетико
      • 1:0
      • Хетафе
      • 14.03.2026 22:30
      • Реал Овьедо
      • 1:0
      • Валенсия
      • 15.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 4:1
      • Эльче
      • 15.03.2026 18:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Эспаньол
      • 15.03.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Севилья
      • 15.03.2026 22:30
      • Бетис
      • -:-
      • Сельта
      • 16.03.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Осасуна
      • 14.03.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 0:1
      • Брайтон
      • 14.03.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Борнмут
      • 14.03.2026 22:30
      • Челси
      • 0:1
      • Ньюкасл
      • 14.03.2026 22:30
      • Арсенал
      • 2:0
      • Эвертон
      • 15.03.2026 01:00
      • Вест Хэм
      • 1:1
      • Манчестер Сити
      • 15.03.2026 19:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Фулхэм
      • 15.03.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 15.03.2026 19:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Лидс
      • 15.03.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • Ўзбекистон суперкубоги
      • 15.03.2026 19:15
      •   Нефтчи
      • 1:0
      • Пахтакор

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 27 67
2 Реал Мадрид 28 66
3 Атлетико 28 57
4 Вильярреал 28 55
5 Бетис 27 43
6 Сельта 27 40
7 Эспаньол 28 40
8 Реал Сосьедад 27 35
9 Хетафе 28 35
10 Атлетик Бильбао 28 35
11 Осасуна 27 34
12 Жирона 28 34
13 Валенсия 28 32
14 Райо Вальекано 27 31
15 Севилья 27 31
16 Алавес 28 28
17 Эльче 28 26
18 Мальорка 28 25
19 Леванте 27 22
20 Реал Овьедо 28 21

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур Алавес 1-1 Вильярреал
28-тур Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
28-тур Атлетико 1-0 Хетафе
28-тур Реал Овьедо 1-0 Валенсия
28-тур Реал Мадрид 4-1 Эльче

Навбатдаги ўйинлар. 28-тур

15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Фарҳод Сафаров:«Обод» бир-икки йиллик жамоа эмас»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Шу кунларда олий лиганинг молиявий жиҳатдан бақувватроқ клублари хорижда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган бўлсалар, бошқа жамоалар мавсумга Тошкентда тараддуд кўришмоқда. Улар орасида «Обод» ҳам бор. Ўтган йили қуйи дивизионда қатнашиб, элита йўлланмасига эга бўлган пойтахтликлар машғулотларга зўр беришган. Таркибга янги футболчилар жалб этиляпти, кўрикдан ўтаётганлар орасида олий лига ҳавосини олган ўйинчилар ҳам бор. Бир муддат аввал «Обод»нинг олий лига талабларига жавоб бермаслиги, шу боис унинг ўрнига элитада «Динамо»нинг қатнашиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Ху-сусан, ПФЛ мутасаддилари янги мав-сумга қуръа ташлаш маросимида мазкур масалага тўхталишганди. Лекин «Обод» клуби директори Фарҳод Сафаров ўз интервьюсида жамоа жорий йилги чемпионатни олий дивизионда ўтказишини тасдиқлади. Ҳаттоки, ПФЛга биринчилардан бўлиб йиллик иштирок учун бадал пуллари ҳам тўланган. Уй учрашувларини ўтказиш учун «Жар» стадиони ижарага олинган. Хуллас, «Обод» янги мавсумда кучлилар сафида ўз дебютини нишонлайди.

- Фарҳод ака, суҳбатимиз аввалида жамоанинг янги мавсумга тайёргарлиги тўғрисида маълумот берсангиз. Ишлар режа асосида кетяптими?

- Тараддудни 20 декабрдан бошлаганмиз. Биринчи йиғинимиз Янги йил байрамига қадар давом этди. 5 январдан ҳисоб бўйича иккинчи йиғинга киришдик. Машғулотлар режа асосида кечмоқда, бир нечта ўртоқлик учрашувлари ўтказдик. Олий лига иштирокчилари - «Машъал» ва «Нефтчи»га қарши баҳсларда йигитлар ёмон кўринишмади. Мураббийлар бу ўйинлар орқали кўрикдан ўтаётган янги футболчиларни синаш-япти. Ёшлар эса катта ўйин амалиётига эга бўлиб боришяпти.

- Таркибда ўзгаришлар борми?

- Асосий эътибор олий лигага мос жамоа шакллантиришга қаратиляпти. Биринчи дивизионда ўйнаганларнинг аксарияти, яъни ўтган йилги таркибнинг 60 фоизи клубни тарк этишди. Уларнинг ўрнини тажрибали, маҳоратли футболчилар эвазига тўлдириш ҳаракатидамиз. Деярли ҳар куни сафимизга янги ўйинчилар келиб қўшилишмоқда. Селекция ишлари бир зум ҳам тўхтамаяпти.

- Ўтган мавсум якунлари ҳақида қандай фикрдасиз?

- Энг аввало, клуб раҳбарияти томонидан олий лигага чиқиш вазифаси қўйилганди. Якунда вазифа бажарилди, мақсадимизга эришдик. Лекин буни осонликча уддаладик, деёлмайман. Элита йўлланмаси учун кураш сўнгги тургача давом этди. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, 1-лигада жонланиш кўзга ташланяпти, рақобат ҳам шунга яраша кескинлик касб этмоқда. Адашмасам, олий лигага чиқадиган жамоанинг сўнгги турда аниқланиши аввал кузатилмаган, чемпионат тугашига бир нечта тур қолганида омадлилар кимлигини барча билиб оларди. Қолаверса, тўғридан-тўғри бериладиган йўлланмалар сони битта бўлганлиги ҳам баҳсларнинг шиддатли курашлар остида ўтишини таъминлади. Эътиборлиси, мавсум якунланишига олти тур қолган бир паллада асосий рақибимиз - «Оқ-тепа» биздан 6 очкога илгарилаб кетганди. Кўпчилик айнан шу жамоанинг олий лигага чиқишига ишонаётганди ҳам, уларни муддатидан аввал табриклаганлар ҳам учради. Лекин футболчиларимиз кураш охиригача давом этишини исботлашди, таслим бўлишмади.

- Лекин «Оқ-тепа»га ҳар икки ўйинда ҳам мағлуб бўлдинглар. Шунга қарамай, якунда асосий рақиб ортда қолдирилди. Буни қандай уддаладинглар?

- Албатта, «Оқ-тепа» - кучли, элитада иштирок этишга муносиб клуб. Бундан аввалги мавсумда ҳам олий лига йўлланмалари учун айнан шу жамоа билан курашгандик. Гарчи ҳар икки ўйинда асосий рақибимизга имкониятни бой берган бўлсакда, таслим бўлмадик. Футбол шуниси билан ҳам қизиқ. «Оқ-тепа» қолган баҳсларда мағлубиятга учради ёки дуранг ўйнаб, кўп очко йўқотди. Биз ҳам агар битта ўйинда қоқилганимизда, ҳозир сиз билан бу мавзуда суҳбатлашмаётган бўлармидик. Сўнгги турда қозонилган ғалаба бизни кучлилар сафига олиб чиқди.

- Биринчи лиганинг савиясини қандай баҳолайсиз?

- Икки йил қуйи дивизионда ўйнадик. Шу муддатни инобатга олсак, лига савияси сезиларли тарзда ошган. Айниқса, 2015 йилги мавсумда бу яққол кўзга ташланди. Тўғри, ҳали ечимини кутиб турган муаммолар кўп. Айрим жамоалар сафар ўйинларига бориш учун маблағ топа олишмаяпти. Майдонларнинг ҳолати ҳам яхши эмас. Лекин секин-аста ижобий ўзгаришлар рўй бермоқда.

- Элита мутлақо бошқа дунё, талаблари умуман бошқача. Хўш, «Обод» шундай лигада иштирок этишга тайёрми? Синовларга дош бера оласизларми?

- Бундан хабаримиз бор. Барча талабларга жавоб бериш учун зарур чора-тадбирларни қўллаяпмиз, клуб тузилмасида улкан ҳажмдаги ислоҳотлар амалга ошириляпти. Керакли кадрлар билан шартнома имзоланмоқда, олий лига ҳавосини олган тажрибали футболчиларни сафимизга қўшишга интиляпмиз. Насиб қилса, элитада ҳам йўқолиб қолмаймиз. Аутсайдерлар қаторида бўлмасликка астойдил ҳаракат қиламиз. Дарвоқе, биринчилар қаторида олий лигада иштирок этиш учун бадал пулини тўлаганимизни ҳам мамнуният билан таъкидлашим мумкинки.

- Масалан, ҳозиргача қайси футболчилар жалб этилди?

- Дониёр Ҳасанов, Санжар Тўрақулов, Шерзод Жалилов кабилардан мураббийларнинг умиди катта. Биласизми, таркибдаги аксарият футболчилар жамоа билан катта йўлни босиб ўтишди. Иккинчи лигада иштирокимизни бошлаган пайтда сафимизни тўлдирган ўйинчилар элитада қатнашишни мақсад қилишганди. Мана, дастлаб 1-лига, энди эса олий лига йўлланмаси қўлга киритилди. Бунинг барига футболчилар ўз меҳнатлари билан эришишди. Қувонарлиси, бу ёшларнинг миллий термамизда ҳам ўйнаш ниятлари бор.

- «Обод» янги мавсумда уй учрашувларини қайси стадионда ўтказади? Ўринбосарлар жамоаси-чи?

- Бу масала ижобий ҳал этилди: кўркам, ихчам, сифатли майдонга эга «Жар» стадионини ижарага олдик. Бу ерда мухлислар учун барча қулайликлар яратилган. Ушбу аренада «Бунёдкор»нинг ОЧЛдаги ўйинлари, миллий термамиз иштирокидаги учрашувлар ҳам бўлиб ўтган. Хуллас, бу биз учун энг мақбул вариант эди. «Жар»нинг бизга омад келтиришига умид қиламиз. Ўринбосарларимиз эса ўзимизнинг стадионда ўйнашади. Бу ерда ҳозир таъмирлаш ишлари олиб бориляпти, мавсум бошлангунига қадар талаб даражасига келтирамиз.

- Мураббийлар штаби тасдиқландими?

- Ҳа, ёш, истеъдодли мутахассислардан бири Шавкат Абдухўжаев жамоа бош мураббийи бўлади. Унга Хайрулла Абдиев, Бобур Зуҳриддинов ҳамда Жаъфар Ирисметовлар ёрдам беришади. Фурсатдан фойдаланиб, таклифимизга рад жавобини бермаган бу мураббийларга клуб раҳбарияти номидан миннатдорчилигимни билдираман. Улар биздан ҳеч нарса талаб қилишмади, биргаликда олдимизга қўйилган вазифани бажаришга интиламиз, деб ишга киришишди. Бундай фидойиликни ҳаммада ҳам учратавермайсиз.

- Одатда элита дебютантлари ўз олдиларига кучлилар сафидаги жойни сақлаб қолиш вазифасини қўйишади. «Обод»да ҳам ҳолат шундайми?

- Олдимиздаги тўсиқлардан бос-қичма-босқич ўтиб келяпмиз. Мақсад-вазифаларимиз йилдан-йилга катталашиб бормоқда. Яширмайман, биринчи галда олий лигадаги ўрнимизни сақлаб қолишга уринамиз. Чунки элитада рақобат жуда кучли. Рақиблар биз учун аввалгидек енгил бўлмайди, ўз майдонимизда ўтадиган баҳсларда ҳам очко олиш осон кечмайди. Шунга қарамай, камсонли мухлисларимизни хушнуд этишга интиламиз. Чиройли, мазмунли ўйинларимиз орқали томошабинлар сонини оширишни мақсад қилганмиз.

- Ёшлар лигасида қатнашиш масаласи кўриб чиқилдими?

- Албатта, ушбу мусобақада иштирок этадиган жамоамиз ҳам шакллантирилмоқда. Унга мураббийлик қиладиган Хайрулла Абдиев ёшлар билан алоҳида машғулот олиб бор-япти. Йиғинларда «Бунёдкор» ва олий лиганинг бошқа клублари тарбияланувчилари кўрикдан ўтказилмоқда.

- «Обод» клуби қошида футбол мактаби ташкил этиш режаси борми?

- Албатта, бор. Юқорида босқичма-босқич ислоҳотларни амалга оширяпмиз, деб айтиб ўтдим. Жамоа футбол мактабисиз қандай қилиб профессионал мақомга эга бўлиши мумкин? Буни бир-икки йилда амалга ошириш имконсиз. Мазкур муаммо қатор йиллардан буён олий лигада қатнашиб келаётган айрим клубларда ҳамон сақланиб қоляпти. Биз элитага эндигина чиқдик. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам футбол мактаби, кейинчалик ўз академиямизга эга бўламиз. «Обод» бир-икки йиллик жамоа эмас. Секин-аста профессионаллик сари интиляпмиз.

- Жамоа бюджети жамоани олий лигада ушлаб туриш учун етадими?

- Ўйлайманки, бу борада муаммо туғилмайди. Кўп пул тўламасак ҳам, футболчи ва мураббийларнинг маошларини вақтида бериб борамиз. Биринчи лигада айни тизимда ишлаганмиз. Ҳеч кимдан қарздор бўлиб қолмаганмиз. Жамоанинг қандай ўйин намойиш этиши маошларнинг ўз вақтида берилишига ҳам боғлиқ.

Бобур ЗУҲРИДДИНОВ («Обод»нинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи):

- Ҳозирда янги мавсумда иштирок этадиган футболчиларимизнинг жисмоний ҳолати 60-70 фоизга тайёр ҳолатга келган. Лекин бу ҳали кам, секин-аста барчасини талаб даражасига етказиб оляпмиз. Футболда жисмоний тайёргарлик муҳим аҳамият касб этади. Футболчининг 90 дақиқа бир маромда ўйнай олиши айнан шу омилга боғлиқ. Майдонда ҳам, тренажёр залида ҳам кенг ҳажмдаги машғулотлар ўтказиляпти. Замонавий футбол тезкор ҳужумларга асосланади. Олдиндаги шерикларини қўллаб-қувватлаётган ҳимоячи ўз нуқтасини дарҳол ёпиши лозим. Машғулотлар ана шу тезкорликка мос равишда кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда. Таркибимиз ёшлардан иборат. Жамоамиз футболчиларининг ўртача ёши 26ни ташкил қилмоқда. Ўйлайманки, мавсум бошлангунига қадар тайёргарлигимиз маромига етказилади.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 16:05, 29.01.2016. Ўқилди: 2571 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 13
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Барселона Роберт Левандовски 11
7 Сельта Борха Иглесиас 11
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 11
9 Атлетико Александр Серлот 10
10 Райо Вальекано Хорхе Де Фрутос 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.