Бугун 12 июль, 2025 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 12.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Кубок Испании. 1/32 финала. "Конкенсе" - "Реал Сосьедад".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Трабзонспор".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Кубок Испании. 1/16 финала. "Уэска" - "Реал Бетис".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Сербии. "Црвена Звезда" - "Партизан".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      15:30 Новости футбола.
      15:35 Чемпионат Турции. "Адана Демирспор" - "Бешикташ".
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Кубок Испании. 1/16 финала. "Барбастро" - "Барселона".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Чемпионат Турции. "Эюпспор" - "Фенербахче".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Кубок Италии. 1/16 финала. "Лечче" - "Сассуоло".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Трабзонспор".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Кубок Испании. 1/16 финала. "Уэска" - "Реал Бетис".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Сербии. "Црвена Звезда" - "Партизан".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 12.07.2025

      05:15 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Вышка.
      06:20 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Трамплин 3 м.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 10 в Монако.
      10:05 Автоспорт. Ралли. Чемпионат России 2025.
      10:35 Велошоссе. Альфа-Банк Чемпионат России в Казани. Групповая гонка. Мужчины.
      12:55 LIVE Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 4 в Мадриде, Испания. Блочный лук. Команды. Прямая трансляция.
      15:00 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Трамплин 3 м.
      16:15 Д/с "Век нашего спорта".
      16:45 "Небесная грация".
      17:00 "Камчатка. Необыкновенные истории на краю земли".
      17:55 LIVE Велоспорт. Альфа-Банк Первенство России в Пензе. Прямая трансляция.
      19:25 LIVE Триатлон. Чемпионская серия. Этап 4 в Гамбурге, Германия. Мужчины. Прямая трансляция.
      20:45 Д/с "Сила воды".
      21:00 "Вопреки всему".
      21:25 LIVE Триатлон. Чемпионская серия. Этап 4 в Гамбурге, Германия. Женщины. Прямая трансляция.
      22:45 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 4 в Мадриде, Испания. Блочный лук. Личное первенство.
      00:55 Д/с "Век нашего спорта".
      01:25 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 4 в Мадриде, Испания. Блочный лук. Команды.
      03:30 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 4 в Гамбурге, Германия. Мужчины.
      04:50 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Трамплин 3 м.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 12.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 LIVE Смешанные единоборства. ONE FC "Fight Night 32" в Бангкоке, Таиланд. Аллиссия Хеллен Родригес против Йоанны Перссон, Владимир Кузьмин против Стефана Короди. Прямая трансляция.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Чемпионы".
      11:25 Д/ф "Борис Беккер. Игрок с большой буквы".
      13:25 LIVE Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 3 на автодроме "Нижегородское кольцо". SMP TCR. Гонка 1. Прямая трансляция.
      14:25 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      15:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      15:20 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      16:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      16:15 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. Матч за 3-е место. Прямая трансляция.
      17:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      17:10 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. Финал. Прямая трансляция.
      18:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Новости.
      19:00 LIVE Футбол. OLIMPBET Суперкубок России. "Краснодар" - ЦСКА (Москва). Прямая трансляция.
      22:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:30 Смешанные единоборства. Shlemenko FC 11 в Омске, Россия. Александр Шлеменко против Гильерме Кадены.
      02:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 LIVE Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Нэшвилле, США. Предварительный кард. Крис Кёртис против Макса Гриффина, Чиди Нжокуани против Джейка Мэттьюса. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 12.07.2025

      07:00 Автоспорт. WEC. Этап 3. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      10:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      11:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 7. Сен-Мало - Герледан.
      12:30 Автоспорт. WEC. Этап 3. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      14:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Паль-Аринсале, Андорра. Женщины. Шорт-трек кросс-кантри.
      14:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Паль-Аринсале, Андорра. Мужчины. Шорт-трек кросс-кантри.
      15:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 7. Сен-Мало - Герледан.
      16:00 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 8. Сен-Меэн-ле-Гран - Лаваль. Прямая трансляция.
      20:45 Велоспорт. Женщины. "Джиро д'Италия". Этап 7. Обзор.
      21:45 BMX. Чемпионат Европы в Валмиере, Латвия.
      23:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 10 в Кракове, Польша. Женщины, мужчины. Лазание на скорость. Финалы.
      00:00 LIVE Скалолазание. Кубок мира. Этап 11 в Шамони, Франция. Женщины, мужчины. Лазание на скорость. Финалы. Прямая трансляция.
      01:05 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 8. Сен-Меэн-ле-Гран - Лаваль.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 8. Сен-Меэн-ле-Гран - Лаваль.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олимпия термаси учун хулоса ясаш вақти

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Олимпия терма жамоаси / Статистика ва фактлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Хабарингиз бор, куни кеча биз катта орзу-умидлар билан кутган мусобақа - Осиё чемпионати (U-23) ниҳоясига етди. Мазкур турнирда бош соврин Япония олимпия термасига насиб этди. Бразилия Олимпиадасида қатнашиш ҳуқуқини эса японлардан ташқари, биз билан битта гуруҳдан жой олган - Жанубий Корея ва Ироқ термалари қўлга киритишди. Бир томондан, бу натижалар вакилларимизни енгган жамоалар жуда кучли бўлишганини кўрсатади. Иккинчи томондан эса, «Уларнинг ўринларида бизнинг жамоа бўлиши мумкин эди-ку» қабилида ёқимсиз фикрларни уйғотади...

Майли, мусобақа тугади ва энди биз Олимпиада йўлланмасини яна 4 йил кутишга мажбурмиз. Аммо мутахассисларнинг таҳлилларига қараганда, Самвел Бабаян бошчилигидаги олимпиячиларимиз Жанубий Корея ва Ироқ термаларига қарши ўйинларда унчалик ёмон ҳаракат қилишмаган экан. Тўғри, ҳозирги ҳолатда олимпия жамоамиз аъзоларини оқлаш ноўрин ва бундай қилиш ниятимиз ҳам йўқ. Зеро, жамоа олдига қўйилган вазифа бажарилмади, йўлланма бой берилди. Асосийси, энди хатолардан хулоса чиқариб олишимиз керак. Бунда таниқли мутахассис, терма жамоаларимизда илмий услубчи саналадиган Георгий Колосковскийнинг Instat маълумотларига таянган ҳолда, тайёрлаган таҳлили жуда қўл келади. Демак, қўйида шу таҳлил билан танишиб чиқамиз.

- Футболчиларнинг маълум бир турнирга тайёргарлик жараёнини танқид қилишда энг асосий эътиборни техник-тактик ҳаракатлар натижасига қаратиш лозим. Мураббийлардан эса ўқув-машғулотлар жараёнини тўғри бошқариш учун ўйинчиларнинг функ­ционал ва техник-тактик имкониятларини мукаммал билиш талаб этилади. Негаки, якуний натижа доимо ҳам индивидуал ёки жамоавий кўрсаткичларнинг асл моҳиятини очиб беролмаслиги мумкин. Маълум бир мусобақадаги иштирокни шундай таҳлил қилиш керакки, олинган маълумотлар қуйидагиларга имкон берсин:

- ҳар бир футболчи фаоллигини аниқлаш;

- техник-тактик ҳаракатларнинг ижобий ва салбий омилларини кўрсатиш;

- индивидуал ва жамоавий тайёргарликни зарур ўзгартиришлар билан такомиллаштириш.

Мақсад шуки, тўпланган ва қайта ишланган маълумотлар асосида алоҳида футболчилар ва жамоанинг умумий динамикадаги ўйин салоҳиятини тўғри баҳолаш зарур.

Мана энди бироз хотиржам ҳолда, олимпиячиларимизнинг Осиё чемпио­нати U-23да Жанубий Корея ва Ироқ термаларига қарши кечган ўйинларини таҳлил қилсак бўлади. Бир томондан, бу икки ўйинда ўхшашлик томонлари кўп: якуний натижа ва хатолар сони. Иккинчи томондан эса, фарқли жиҳатлар ҳам борки, улар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш ўринли.

Аввало, Жанубий Корея ёшларига қарши ўтган ўйиндаги умумжамоавий ҳаракатларни таҳлил қилиб чиқсак. Кореяликлар ўйин давомида ТТҲ (техник-тактик ҳаракатлар) борасида олимпиячиларимиздан бирозгина устунлик қилишди. Аммо шу билан бирга ТТҲда йўл қўйилган хатолар бўйича корейслар ва бизнинг футболчилар қайд этган натижалар бир-биридан кескин фарқ қилмади. Корейсларнинг ТТҲдаги сезилар-сезилмас устунликлари эса бир-бирларига нисбатан кўпроқ тўп узатишгани ортидан юзага келган. Ҳимоявий ва ҳужумкор ҳаракатларда ҳам жамоалар деярли бир хил кўрсаткичга эришдилар. Фақат фарқи шундаки, бизнинг футболчилар ҳимоя­да кўпроқ хатога йўл қў­йишди. Корейс­лар эса аксинча, ҳужум вақтида кўпроқ адашишди.

Ж.Корея-Ўзбекистон ўйинидаги ТТҲ статистикасини ўз ичига олган жадвалга қараб англаш мумкинки, унда самарасиз ҳаракатлар таҳлили берилган. Ўйин пайтида тўпни йўқотиш ҳолатлари нимадан далолат? Бундай омадсизликнинг асосий ва тез-тез бўй кўрсатадиган сабаби - ўйинда қатнашган барча футболчиларнинг тўп узатишдаги но­ўрин ва оддий хатолари, эффектсиз дриблинг ишлатишлари, шунингдек, ҳужум ҳаракатларидаги тезликдир.

Жадвалдаги натижалардан кўриниб турибдики, ўйин давомида жамоалар ТТҲ бўйича деярли бир хил натижага эришишган. Агар ўйинни 15 дақиқалик бир неча қисмга  ажратиб чиқсак, унда ойдинлашадики, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳар икки бўлимнинг дастлабки ярим соат­лик вақти рақибга нисбатан кучлироқ, фаолроқ ҳаракатланган. Корейслар эса 31-45-дақиқалар, шунингдек, 76-90-дақиқаларда ўз ўйинларини кучайтиришди. Хусусан, асосий вақтнинг сўнгги 15 дақиқалик вақти тезликни кескин оширишгани натижасида вакилларимиз майдонда бир киши кам бўлиб қолишди.

 Хуллас, ўйинни умумий таҳлил қилиб, шунга амин бўлиш мумкин: майдонда тенг кучга эга икки рақиб куч синашди. Аммо корейслар ҳужумдаги нисбатан фаолроқ ва тарти­б­лироқ ҳаракатлар туфайли ғалабани илиб кетишди. Алоҳида қайд этиш ўринли, бу ўйинда корейсларнинг авваллари кузатилгани каби ҳар томонлама устунликларини кўрмадик. Аксинча, бизнинг олимпиячиларимиз ҳар доимгидан кўра, фаолроқ бўлишди. Буни айниқса, уларнинг «прессинг» қўллаш ҳолатлари, тажовузкор ўйинларида яққол кўриш мумкин эди. Фақат, жамоамиз дарвозасига белгиланган ноўрин пенальти ва корейслар дарвозасига белгиланмаган ҳақли пенальти, шунингдек ҳимоядаги кетма-кет хатолар охир-оқибат, олимпиячиларимизнинг мағлубиятга учрашларига сабаб бўлди.

 

Умумий хулосалар

* Биз ҳар икки ўйинда биттадан тўп фарқи билан ютқаздик. Бошқача айтганда, вакилларимиз ҳимояда рақибдан кўра, фақат битта кўпроқ хато қилишди. Лекин шу хатолар жуда оғир оқибатга олиб келди.

* Ҳар икки ўйинда бизникилар гол қўйиб юборилганидан сўнг ўзларини тезда тиклай олишмади. Аниқроқ айтганда, олимпиячиларимиз ҳужумдан ҳимояга ўтиш чоғи кўпроқ хато қилишди ва тезлик билан олдинга ташланган рақибга бўш ҳудудлар қолдиришди. Бунга мисол қилиб, корейсларнинг иккинчи голи ва ироқликларнинг биринчи голини кўрсатиш мумкин. Рақибларимиз бизга бир лаҳзада тўпни ҳимоя ҳудудидан олдинга қандай узатиш ва ҳужумда нечоғли ўйнаш кераклигини яққол кўрсатиб беришди. Улардаги кучли индивидуал ижрочилар сони голли вазиятлар самарасини таъминлади. Яъни индивидуаллик синхрон ҳолатда иш берди - бу хусусият жамоавий ҳаракатларга қоришиб кетди.

* Бизникилар айнан ҳужум тезлиги борасида оқсашди. Чунки ярим ҳимоячиларимиз ва ҳужумчиларимиз нисбатан тартиблироқ ҳимоя чизиғи қаршилигига дуч келишди. Худди шу ўринда терма жамоамизнинг асосий камчилиги намоён бўлади. Яъни биз ўйинларда рақибларга ТТҲ бўйича ютқазмадик. Ҳатто баъзи жиҳатларда устунлик ҳам қилдик. Лекин ТТҲнинг сифати бўйича бундай деёл­маймиз. Афсуски, бу омил замонавий футболдаги энг муҳим жиҳатлардан бири саналади. Яъни ТТҲда сон эмас, сифат муҳим. Шундагина бирор-бир муваффақиятга эришиш мумкин.

* Футболчиларимиз ҳар бир ўйин­да ҳимояда биттадан жуда катта хатога йўл қўйишди. Бу пайт аксарият футболчиларимиз рақиб жарима майдонига яқинроқ ҳудудда эдилар. Ироқликларнинг иккинчи голи ва корейсларнинг биринчи голини эсланг. Ҳатто Жанубий Корея олимпиячиларига қарши ўйиндаги ноҳақ белгиланган пенальти ҳам ҳимоячиларимизни оқлашга асос бермайди. Чунки рақиб ҳужумчиси бизнинг жарима майдонимизга тўп билан ёриб кириб, дарвозагача етиб борди. Аниқроғи, ҳимоячиларимиз бунга имкон беришди.

* Ироқ термасининг иккинчи голида ҳимоячиларимиз сон жиҳатдан устунлик ҳолатида ҳам хато қилишди. Зеро, ўша вазиятда жарима майдончамизда бизникилар 8 нафар, рақиблар эса 4 нафар эди. Афсуски, футболчиларимиз бир жойга йиғилиб олиб, рақибнинг икки футболчисини бўш қолдиришди. Натижада номинал ҳужумчимиз томонидан «иккинчи қават»­даги курашда қайтарилган тўп айнан бўш қолдирилган рақиб футболчисига насиб этди. Яъни у илдамроқ ҳаракатланди.

*        Вакилларимиз ҳужум вақтида ҳар икки ўйинда бир неча ноаниқ зарба йўллашгани кузатилди. Бу яна ўша сифат масаласига боғлиқ муаммоларни кўрсатиб бермоқда. Тўғри, рақибларимиз ҳам ҳужумда хатоларга йўл қўйишди. Лекин улар бизнинг ҳимоячилар хатосидан лоақал бир марта самара чиқара олишди. Олимпиадага чиқишни мақсад қилган жамоада эса бундай хатолар бўлмаслиги керак.

*        Жанубий Корея жамоаси тезлик борасида Ироқ термасидан кучлироқ бўлиб, УЖТ (умумий жисмоний тайёргарлик) ва МЖТ (махсус жисмоний тайёргарлик) бўйича бизникилар рақиблардан асло қолишмадилар. Аммо йигитларимиз тўпсиз ҳаракат чоғи тезликка унча эътибор қаратишмади. Корейслар ҳимоядан тезлик билан ҳужумга ўтиш туфайли ҳам кўпроқ хавфли вазиятлар яратишди. Устига-устак, корейслар техника борасида вакилларимиздан устунроқ кўриндилар. Аниқроқ айтсак, корейс­ларнинг катта тезликда техника салоҳиятини намойиш этиш жиҳатидан устун эканликлари сезилди. Ироқликларга қарши ўйинда қўйиб юборилган учинчи гол эса ортиқча изоҳ талаб қилмайди: бу ўринда футболчиларимизнинг ҳуштакка қадар ўйнашлари талаб қилинарди. Ҳа, бундай хатолар футболда тез-тез учраб туради. Лекин улардан тўғри хулоса чиқариш ҳаммага ҳам насиб этавермайди...

* Ироқликларга қарши ўйинда вакилларимиз кўпроқ ҳужум ташкил қилиб, рақиб жарима майдончасига анча яқинлашишди. Аммо вазиятлардан унумли фойдаланиш даражаси ўта пастлигича қолди. Жанубий Корея термаси билан ўйинда вакилларимиз рақиб дарвозасига бунчалик яқин бора олишмаганди. Фақатгина сўнгги зарбаларнинг ноаниқлиги бизникиларга панд берди. Хуллас, рақибнинг биринчи зонасига кўп кирган бўлсакда, атиги 2та вазиятдан фойдаландик. Вазиятларнинг умумий сонига нисбатан олсак, фойдаланиш фоизи жуда паст бўлди.

Футболчиларнинг  кўрсаткичлари

Кореялик олимпиячиларга қарши кечган илк ўйинда энг фаол футболчилардан бири «Бунёдкор» ҳимоячиси Акром Комилов бўлди. У 90 дақиқа давомида шерикларига 60 марта тўп узатди. Шундан 37та уриниши аниқ чиқди. Бу 62 фоиз демакдир. Лекин Акромнинг энг катта устунлиги шундаки, у яккакурашларда жамоадошларига яққол ўрнак бўлди. Хусусан, ҳимояланиш вақти 15 марта рақиб билан курашга киришиб, уларнинг 11тасида корейслардан устун келди (73 фоиз). Ҳужумлар пайти эса Комилов рақиб билан 10 марта тўқнаш келиб, 7та ҳолатда вазиятни ўз жамоаси фойдасига ҳал қилди.

Бу ўйинда шунингдек, Жавоҳир Соҳибовнинг натижалари ҳам чакки бўлмади. Чунончи, у ўйин давомида жами 49 марта тўп оширди. Шундан 35таси аниқ чиқди. Корейсларга қарши 29 марта яккакурашларга киришган Жавоҳир уларнинг 19таси устунликни таъминлади. Бошқача айтсак, 66 фоизли кўрсаткичга эришди.

Ироқликларга қарши ўйинда Акром Комилов яна фаол ҳаракатланиб, жамоадошларига 54 марта тўп узатди. Шундан 37таси манзилга аниқ етиб борди - 72 фоиз. Акромнинг яккакурашлардаги кўрсаткичи эса 18га 13ни ташкил қилди.

Ироқ термаси билан баҳсда жамоа­мизнинг иккинчи голига муаллифлик қилган Темур Ҳакимов майдонда унчалик кўп вақт ўтказмаган бўлсада, фаол­лик борасида  жамоадошларидан асло ортда қолмади. Темур жумладан, узатмалар аниқлиги бўйича 70 фоизли кўрсаткичга эришиб, яккакурашларнинг 60 фоизида эффектли ҳаракатланди.

И.РАҲИМОВ таржимаси, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:19, 04.02.2016. Ўқилди: 7233 марта. Фикрлар: 15 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.