Кеча Саудия Арабистони чемпионатининг 17-тур учрашувлари бошланди.
“Бунёдкор”нинг ОЧЛ-2016 1-туридаги рақиби Ар-Риёднинг “Ал-Наср” клуби ушбу тур доирасида Жидданинг “Ал-Аҳли” жамоасини қабул қилди.
Аввалги турда “Нажран” клубидан учралган мағлубиятдан сўнг “Ал-Наср”нинг италиялик устози Фабио Каннаваро истеъфога чиқарилгани ҳақида маълумот бериб ўтгандик. “Ал-Наср” бош мураббийлиги рули колумбиялик машҳур собиқ дарвозабон Рене Игитага ишониб топширилди.
Янги мутахассис қўл остида ар-риёдликлар 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этишди. Учрашувнинг 30-дақиқасида Габриель Маркиньос томонидан киритилган голдан сўнг “Ал-Наср” вакиллари ҳисобни очишди. Бироқ бу хурсандчилик олти дақиқа ўтар-ўтмаc йўққа чиқди. Бу сафар “Ал-Аҳли”нинг бразилиялик легионери Маркиньо “Наср” дарвозасини ишғол қилди.
Саудия Арабистони чемпионати, 17-тур
“АЛ-НАСР” – “АЛ-АҲЛИ” 1:1 (1:1)
Голлар: Маркиньос 30 (1:0), Маркиньо 36 (1:1)
“Ал-Наср” таркиби: 22.Абдуллоҳ Ал-Энази, 2.Муҳаммад Хусайн, 4.Омар Хавсави, 10.Муҳаммад Ал-Саҳлави (9.Наиф Хазизи 76), 12.Ҳалид Ал-Ғамди, 14.Иброҳим Ғолиб, 16.Абдулазиз Ал-Жебрин (26.Али-Шараҳли 79), 18.Габриель Маркиньос, 24.Хусайн Абдулғани, 25.Модибо Маига (8.Яҳё Ал-Сеҳри 46), 86.Адриан Миержиевски
Шу тариқа, 17 учрашувда 23 очко жамғарган “Ал-Наср” ҳозирча мусобақа жадвалининг 6-поғонасида бормоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).