Бугун 25 август, 2025 йил, душанба.

      • 24.08.2025 00:30
      • Леванте
      • 2:3
      • Барселона
      • 24.08.2025 20:00
      • Осасуна
      • 1:0
      • Валенсия
      • 24.08.2025 22:30
      • Вильярреал
      • 5:0
      • Жирона
      • 24.08.2025 22:30
      • Реал Сосьедад
      • 2:2
      • Эспаньол
      • 25.08.2025 00:30
      • Реал Овьедо
      • 0:3
      • Реал Мадрид
      • 25.08.2025 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 26.08.2025 00:30
      • Севилья
      • -:-
      • Хетафе
      • 24.08.2025 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:1
      • Ноттингем Форест
      • 24.08.2025 18:00
      • Эвертон
      • 2:0
      • Брайтон
      • 24.08.2025 20:30
      • Фулхэм
      • 1:1
      • Ман. Юнайтед
      • 26.08.2025 00:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Ливерпуль
  • Ўзбекистон кубоги
      • 25.08.2025 19:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 26.08.2025 20:30
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 43
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
20-тур Андижон 2-6 Пахтакор
20-тур Қизилқум 1-1 Бунёдкор
20-тур Сурхон 1-2 Насаф
20-тур ОКМК 3-1 Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2435 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 25.08.2025

      06:30 Д/ф "Джеррард. Прирождённый лидер".
      07:35 "Третий тайм". Александр Корякин.
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      14:00 Новости футбола.
      14:05 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      16:00 Новости футбола.
      16:05 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      18:05 Новости футбола.
      18:10 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      20:10 Новости футбола.
      20:15 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      22:15 Новости футбола.
      22:20 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      00:20 Новости футбола.
      00:25 LIVE Чемпионат Испании. "Севилья" - "Хетафе". Прямая трансляция.
      02:30 "Третий тайм". Валентин Пальцев.
      02:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 25.08.2025

      05:20 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      06:25 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 2.
      06:55 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 2.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      09:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:00 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Финал.
      11:10 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Трамплин 1 м.
      12:30 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      14:35 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье.
      15:15 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье.
      17:40 "Культовые".
      18:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 1.
      18:50 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Показательный заезд.
      19:25 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      21:05 "Тайны звёзд спорта".
      21:35 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Финал.
      22:45 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Трамплин 1 м.
      00:05 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      02:05 "Культовые".
      02:35 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 1.
      03:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Показательный заезд.
      03:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье.
      04:10 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 25.08.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Регби. Pari Чемпионат России. "Стрела-Ак Барс" (Казань) - "Локомотив-Пенза".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Аида Шанаева.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Синхронное плавание".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Сюйхуэе, Китай. Джонни Уокер против Чжан Минъяна.
      18:55 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      20:00 LIVE Громко. Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. Лига Пари. "Ротор" (Волгоград) - "Торпедо" (Москва). Прямая трансляция.
      23:35 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Интер" - "Торино". Прямая трансляция.
      01:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 "Культовые".
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "Енисей-СТМ" (Красноярск) - "Слава" (Москва).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 25.08.2025

      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 2. Альба - Лимоне-Пьемонте.
      11:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 5.
      11:30 Теннис. US Open. Раунд 1.
      13:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 10 в Валкенсварде, Нидерланды.
      14:30 Теннис. US Open. Раунд 1.
      16:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 2. Альба - Лимоне-Пьемонте.
      17:00 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 3. Сан-Маурицио-Канавезе - Черес. Прямая трансляция.
      20:45 LIVE Теннис. US Open. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 LIVE Теннис. US Open. Раунд 1. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Суперкубок: Бизни нималар кутмоқда?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ўзбекистон кубоги / Финал
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Эртага Ўзбекистон суперкубоги-2016 учун ўйин бўлиб ўтади. Учрашувга қизиқиш катта эканлиги ўз-ўзидан тайин. Чунончи, мухлисларимиз бундай ўйинларни анча соғиниб қолишган. Гарчи айни кунлар Тошкентда футзал бўйича Осиё чемпионати ҳам давом этаётган бўлса-да, тан олайлик, футболнинг ўрни барибир, бошқа-да. Нима дедингиз?

ЎЙИН ҲАҚИДА

Аслида суперкубок баҳси ҳар қандай давлатда мухлисларни ғоят қизиқтириши муқаррар. Чунки бундай ўйин ўтказиладиган вақт мавсум ҳали бошланиб улгурмаган ва ишқибозлар катта футболни қўмсаб турган бўладилар. Аммо суперкубок баҳси ҳар доим ҳам кутилганидек, сермазмун кечмаслиги мумкин. Чунки жамоалар мавсумолди тайёргарлигидан ўтаётган ва ҳали тўлиқ шаклланиб улгурмаган бўладилар. Хуллас, жамоавий ўйин тўлиқ йўлга қўйилмаган ва янги футболчилар мослашиш жараёнини бошдан кечиришаётгани сабабли, уларнинг ҳаракатлари қовушмай қолиши эҳтимоли бор. Шундай экан, хатолар кўзга ташланиши, кутилмаган натижалар қайд этилиши ҳеч гап эмас. Аммо бир нарсани аниқ айтиш мумкин - суперкубок учун курашда ҳар доим юқори шиддат уфуриб туради. Ахир ким ҳам мавсумни соврин ютиш билан бошлашни истамайди?

 

ТАРИХ

Энди бироз тарихга тўхталсак. Жорий йилги суперкубок баҳси ўзбек футболи учун ҳисоб бўйича тўртинчисидир. Хабарингиз бор, бизда аслида чемпион ва кубок соҳиби ўртасидаги тўқнашув узоқ 1999 йилдаёқ йўлга қў-йилган эди. Ўшанда Наманганнинг «Навбаҳор» ва Тошкентнинг «Пахтакор» клублари ўзаро тўқнаш келишган. Баҳс Фарғонадаги стадионда бўлиб ўтган. Кейин, бу ўйин ҳозиргидек қиш эмас, балки 29 августда ташкил этилган. Қизиқ ҳолат, шундай эмасми? Хуллас, ўзбек футболи тарихида илк бора ўтказилган суперкубок баҳсида наманганликлар 4:2 ҳисобида ғалабага эришиб, илк ғолибга айланганлар. Бироқ нима учундир шундан сўнг суперкубок тўқнашуви тўхтатиб қўйилди. Мухлислар чемпион ва кубок соҳиби ўртасидаги навбатдаги тўқнашувни роппа-роса 15 йил кутишга мажбур бўлдилар...

 

ЯНГИ СОВРИН

Фақат, 2014 йилга келиб суперкубок баҳси қайта йўлга қўйилди. Балки янги кубокни ясашга шунча вақт кетгандир, эҳтимол, орадаги узоқ узилишнинг бошқа сабаблари бордир, бунисидан бехабармиз. Билганимиз шуки, қайта тикланган суперкубок баҳсининг илк иштирокчилари «Бунёдкор» ва «Локомотив» клублари бўлишди. Бу жамоаларнинг ўзаро қарама-қаршилигида «қалдирғочлар» 2:1 ҳисобида ғалабага эришдилар.

«Локомотив»нинг юлдузли онлари орадан роппа-роса бир йил ўтгач келди. Эсингиздадир, аввалги мавсум арафасида Вадим Абрамов бошчилигидаги «Локомотив» чемпион - «Пахтакор»га қарши майдонга тушди ва кучли рақиб дарвозасига жавобсиз 4та гол уришни уддалади. Бу Абрамов ва ўша «Локомотив»нинг дарҳақиқат, энг юлдузли дамлари эди. Кейин воқеалар қандай ривожланганини эса эслаб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Чунки бу мақола «Локо» эмас, суперкубокка бағишланган.

НАВБАТДАГИ СУПЕРКУБОК

 Мана, энди яна суперкубок ўйинини томоша қилишга чоғланмоқдамиз. Қизиқ томони, жорий мавсум ушбу совриннинг янги эгасини кўришимиз аниқ. Чунки на «Насаф» ва на «Пахтакор» шу вақтга қадар суперкубокда ғалабага эришган. Агар «Насаф» бундай ўйинда ҳали бирор марта майдонга тушмаган бўлса, «Пахтакор» суперкубок учун икки марта кураш олиб борган ва ҳар сафар аламли мағлубиятга учраган. Яна бир қизиқ жиҳат - «Пахтакор» ҳар икки ўйинда ўз дарвозасидан 4тадан гол қўйиб юборган: 1999 йили «Навбаҳор»дан (2:4), 2015 йили эса «Локомотив»дан (0:4). Кўрамиз, бу йил «шерлар» ушбу қора анъанани бузишадими ёки яна давом этишига тўсқинлик қилолмайдилар...?

Энди жамоаларнинг айни вақтдаги ҳолатига тўхталиб ўтсак. Ҳар икки клуб ҳам мавсумга жиддий тайёргарлик олиб бормоқда. Аммо бу борада клублардаги вазият бир хил эмас. Масалан, «Пахтакор»да аввалги молиявий барқарорликка бироз путур етган кўринади, клуб ҳаттоки, хорижда ўтказилиши режалаштирилган битта йиғинни бекор қилди. «Насаф»нинг эса яқинда БААга       бориб келганини назарда тутсак, бу масалада қаршиликларда муаммо йўқ, чоғи.

ТАРКИБЛАР

Таркиб борасида эса, мавсум олдидан одатий тарзда бўлганидек, ҳар икки клубда бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. «Насаф»дан Шоҳруҳ Гадоев  кетди ва Кенжа Тўраев билан ҳам хайрлашилгани хабари чиқди. «Пахтакор»дан эса Кахи Махарадзе, Егор Кримец ва Александр Лобановнинг ўз фаолиятларини бошқа клубларда давом эттиришлари тайин. Албатта, бу ўзгаришлар жамоалар ўйинига таъсир ўтказиши турган гап. Аммо таъсир кўлами турлича бўлса керак. Масалан, Гадоев ва Тўраев сўнгги мавсум «Насаф» ўйинида деярли кўзга ташланмагандилар. Кахи Махарадзе эса «Пахтакор»нинг «мотори» вазифасини бажарди. Шуларни инобатга олиб, ўзгаришлар қайси жамоага қай даражада оғир ботишини тахмин қилиш қийин эмас. Айтайлик, «Пахтакор» Махарадзенинг ўрнига Азим Аҳмедов ва Суҳроб Бердиевни таклиф этди. Бу футболчиларнинг имкониятларидан келиб чиқиб айтсак, «шерлар»га янги мавсумда осон бўлмаслиги турган гап.

Аммо «Насаф» таркибида ҳам муаммолар етарли. Масалан, қаршиликлар сира ҳам яхши легионерга ёлчимаяптилар. Ўтган йили Рой Рок бинойидек ўйнаб турган эди, кейин саломатлиги талабга жавоб бермаслиги маълум бўлиб қолди. Бу йил «Насаф» мураббийлар штаби яна Болқон яриморолидан легионер қидирдилар ва Деян Болевични топдилар. Бу футболчи йиғинлар чоғи ўзини кўрсата олди, «Хэнан»га қарши кечган назорат учрашувида гол ҳам урди. Аммо битта масалада Деяннинг ҳам омади келмади - «Футбол-Мед»да тиббий кўрикдан ўтолмади. Бу яхши биламиз, ҳар қандай футболчи учун «бўри паттаси» демакдир.

ТЕРМА ВА СУПЕРКУБОК

Аммо суперкубок ўйинига таъсир ўтказадиган жиҳатлар фақат клублар билан боғлиқ эмас. Яна шундай таш-қи омиллар ҳам борки, уларга бирров эътибор қаратсак.

Тақдир тақозоси биланми ёки ПФЛдаги тақвим тузувчилар шуни исташди, буниси бизга номаълум, аммо суперкубок баҳси нима учундир Ўзбекистон миллий жамоасининг БААда олиб борган йиғини билан кетма-кет жойлаштирилди. Яъни термамиз Амирликлардан қайтиб келгани ҳамоно, орадан икки кун ўтар-ўтмас, суперкубок баҳси бошланади. Боз устига, Ўзбекистон миллий жамоаси 14 февралда Ливан термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушганини инобатга олсак, бу ҳолат «Насаф» ва «Пахтакор»га анча ноқулайлик туғдириши мумкинлигини кўрамиз. Айниқса, «Пахтакор»га, чунки бу клуб таркибидан оз эмас кўп эмас, 7 нафар футболчи жамоа таркибига жалб этилди. «Насаф»дан эса фақат 3 ўйинчи БАА сафарига бориб келди. Бу албатта, терма жамоа йиғини қаршиликлардан кўра, тошкентликларга кўпроқ муаммо туғдириши мумкинлигини билдиради.

Боз устига, «Насаф»нинг 3 нафар футболчисидан бири - дарвозабон Элдор Суюнов. У йиғинда жуда кўп куч йўқотмагандир. Ҳарқалай, дарвозабон ўйин чоғи 90 дақиқа югурмайди-ку. «Пахтакор»дан термага чақирилган барча футболчилар эса майдонда тўп сурадиган ўйинчилар. Шундай экан, кимга қанча юк тушишини чамалаб олаверинг.

 

ТАЖРИБА

«Пахтакор»да бу ўйинда умид боғлашга асосий йўқ эмас. Яъни битта устунлиги бор - жамоа суперкубок борасида кўпроқ тажрибага эга. «Шерлар» ҳар ҳолда, бу соврин учун икки марта майдонга тушганлар. Гарчи ҳар иккисида 4тадан гол қўйиб юбориб, мағлубиятга учраган бўлсаларда, аммо тажриба барибир, тажриба, нима дедингиз? Масалан, «Насаф»да бундай тажриба мутлақо йўқ. Кўрамиз, бу устунлик «шерлар»га қанчалик наф келтирар экан?

 

МАЙДОН

«Пахтакор»нинг яна бир устунлиги майдон жиҳатидан бўлиши мумкин. Ташкилотчиларнинг «мўъжиза» қарорларидан бири - бу суперкубок ўйинининг Тошкентда ташкиллаштирилишидир. Яхши биламиз, ўтган мавсум Ўзбекистон кубоги финали Жиззахда ташкил этилган ва бу учрашув нафақат Тошкент ёки қаршилик, балки жиззахлик мухлислар учун ҳам катта байрамга айланиб кетганди. Жиззахда мухлислар футболни қай даражада яхши кўришларини ўшанда кўргандик. Боз устига, финал нейтрал майдонда ўтказилгани ҳам ўзгача манзара касб этишига олиб келди. Биз бу баҳсдаги шиддатни кейин ҳам анчагача эслаб юрдик.

Аммо ПФЛ нима учундир бу тажрибани давом эттиришни истамади ва ўзини ортиқча уринтирмай, суперкубок ўйинини Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионига белгилаб қўя қолди. Албатта, бу қарор ортиқча оворагарликлардан қутқариши мумкин, аммо «Бунёдкор»да кечадиган ўйинда биз яна ўша бир «ҳовуч» мухлис ва ҳувиллаган трибуналарни кўрмаймизми? Ахир «Бунёдкор»­нинг Осиё Чемпионлар Лигасида «Ал-Шабаб»дек клубга қарши ўйинида тўлмаган арена нейтрал жамоалар иштирокидаги суперкубок баҳсида тўлармиди?

 

ТАҚДИРЛАШ

Гап нафақат суперкубок, балки ПФЛ томонидан ташкил этиладиган ҳар қандай мусобақага бориб тақалар экан, доимо битта савол кўтарилади - ишқилиб, бу сафар ҳам тақдирлаш маросими аввалгилари сингари ўтказилмасмикан?

Биз олий лига, Ўзбекистон кубоги ва ПФЛ кубоги каби мусобақаларда тақдирлаш маросими қай тахлит ўтганини кўп бора кўрганмиз. Бу ҳақда айтилмаган гап, отилмаган тош қолмади, ҳисоб. Болалик йиллари руҳида  уюштириладиган бундай «тақдирлаш»лар балки кимлардадир соғинч ҳиссини уйғотар, аммо кўпинча мухлислар ва журналистлар норозилигига сабаб бўлиб келмоқда. Шундай экан, балки ПФЛ бу борада ниҳоят, ўзгариш қилишга киришар.  Ишқилиб, суперкубокни топшириш маросими яна бирор мактаб майдончасида ўтказиладиган мини-турнирдан кейинги тақдирлаш жараёнига ўхшаб кетмасинда... Хуллас, барчаси қандай бўлишини насиб қилса, эртага билиб оламиз. Стадионда кўришгунча...

АБДУЛЛОҲ

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:06, 17.02.2016. Ўқилди: 4646 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 11
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.