Бугун 7 октябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5950 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 07.10.2025

      05:35 "Непобедимый".
      06:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Фламенго".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Мирасол".
      12:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Палмейрас".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Фламенго".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      20:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      22:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:10 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бешикташ".
      01:10 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Ботафого".
      03:10 Д/ф "Килиан Мбаппе. Восходящая звезда".
      04:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Мирасол".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 07.10.2025

      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      09:35 Д/ф "Владимир Сальников: не надо спорить с тренером...".
      10:30 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      12:00 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
      16:40 "Команда мечты".
      17:10 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Женщины. Команды. Финал.
      19:20 Д/ф "17 часов до вершины".
      19:55 "Непобедимый".
      20:25 Борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      22:05 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway".
      22:55 "Лица страны". Анастасия Лоунова.
      23:10 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      00:35 "Команда мечты".
      01:05 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 07.10.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Регби. Pari Чемпионат России. 1/2 финала. "Енисей-СТМ" (Красноярск) - "Динамо" (Москва).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Команда мечты".
      12:30 Смешанные единоборства. ACA 193 в Грозном, Россия. Джамбулат Селимханов против Рустама Керимова.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Лыжный спорт".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:25 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      19:30 LIVE Мир РПЛ. Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футзал. Бетсити Суперлига. КПРФ (Москва) - "Новая генерация" (Сыктывкар). Прямая трансляция.
      23:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:25 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. 1/8 финала. Прямая трансляция.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:55 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. 1/8 финала. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 07.10.2025

      06:00 Велошоссе. Кубок Италии. Кубок Бернокки.
      07:00 Триатлон. supertri League. Этап 4 в Тулузе, Франция.
      08:30 Велошоссе. Кубок Италии. Кубок Бернокки.
      09:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      11:00 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 1. Прямая трансляция.
      14:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 13 в Вене, Австрия.
      15:00 Скалолазание. Чемпионат мира в Сеуле, Южная Корея. Мужчины. Болдеринг. Финал.
      16:30 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2. Прямая трансляция.
      19:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 1.
      21:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. Обзор.
      22:00 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      22:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2.
      00:30 Велоспорт. Гонка "Три варезенские долины" в Италии.
      02:00 Велоспорт. Женщины. Гонка "Три варезенские долины" в Италии.
      03:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2.
      04:30 Велоспорт. Женщины. Гонка Бенш-Шиме-Бенш в Бельгии.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Яна серхаридор Сане ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Суратга чизгилар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Германияда навбатдаги трансфер мавсумини ларзага келтириши тахмин қилинаётган супер ўйинчи шаклланмоқда. Бу футболчи учун ҳозирнинг ўзидаёқ 55 млн. еврони ҳозирлаб қўйган жамоалар бор. Сизларни илҳақ қилмай, тезроқ муддаога ўта қолайлик: гап «Шальке»нинг яшин тезлигида ўсишга эришаётган 20 ёшли ҳужумчиси Лерой Сане ҳақида бормоқда.

17 ёшида илк профессионал шартномасига имзо чеккан Лерой «Шальке»нинг бош жамоасидан жой олди ва бир йилдан сўнг бундеслигадаги дебютини нишонлади. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, ЧЛнинг «плей-офф» босқичида фантастик зарбаси билан «Реал» посбонини доғда қолдиргач, Йоахим Лёв уни термага таклиф этди. Сане ҳозирда Гарет Бэйл ролини маромига етказиш орқали «Шальке»ни бундеслиганинг энг ғамгин жамоаси тамғасидан халос этиш учун бор куч-маҳоратини ишга солмоқда.

Маҳаллий ёшларга ўхшамайди. У қандай оилада вояга етган?

Лерой - сенегаллик футболчи ва немис гимнастикачисининг зурриёди. Отаси Сулаймон Сане ўтган асрнинг 80-йилларида «Фрайбург» ва «Нюрнберг» клубларида ишончли тўп сурган, 1987|1988 йиллар мавсумида 2-бундеслиганинг энг яхши тўпурари унвонига сазовор бўлган.

Тезкорлик - Леройга отадан ўтган мерос. Ўз вақтида Сулаймон 100 метрли масофани 10,7 сонияда босиб ўтарди. Ўғли эса жорий мавсумнинг айрим беллашувларида «Дортмундлик Болт» - Обамеянгни ҳам ортда қолдиришга муваффақ бўлди.

Бундеслиганинг дастлабки қора танли вакилларидан бўлган Сулаймон ўз вақтида ирқчилик муносабатларига дуч келганди. Дани Алвешнинг ўзига қарата улоқтирилган бананни ўша заҳотиёқ еб қўйганини кўпчилик унутмаган, ҳойнаҳой. Хайриятки, ҳозирча Лерой бундай кўнгилсизликка дуч келмади.

Қайси позицияларда тўп суради?

Сане ҳужумдаги чизиқларнинг барчасида ўйнаб кўрди. Статистик маълумотларга асосланган ҳолда мулоҳаза юритадиган бўлсак, асосан ўнг қанот вингери сифатида самарадорликка эришмоқда.

У айнан шу нуқтадан ёйсимон ҳаракатланишни бошлайди ва нафақат ҳужумчилар, балки ҳимоя чизиғидаги жамоадошларига ҳам яқиндан ёрдам беради. Роббенга хос тарзда қанотдан марказга ўтишни ҳам ўрнига қўяди. Қаҳрамонимиз фақат марказий ҳужумчи позициясида талаб даражасидаги савияни намойиш этолмади, холос.

Жорий мавсумдаги натижалари қандай? Сермаҳсулми?

Бугунги «Шальке»нинг натижаларидан келиб чиқадиган бўлсак, ўта сермаҳсул. Лекин Германия чемпионатига қиёслаганда, ўта самарасиз. Ҳозиргача Сане ҳисобида 5та гол бор, тахминан шунча қулай имкониятларни кўкка совурган. Дарвозага зарба йўллашдан аввал Лерой албатта, жамоадошлари томон назар ташлайди. Кимдир ундан қулайроқ вазиятда турганини кўрса, тўпни унга узатади. Ана шу ҳаракатлари эвазига 4та голга ассистентлк қилди.

Майдон ташқарисида ўзини қандай тутади?

Бу борада қаҳрамонимизга холис баҳо бериш учун Марио Балотелли номидаги рейтингга назар ташлашга тўғри келади. Жадвалнинг эътиборли жиҳати шундаки, унда айрим беадаб футболчилар томонидан содир этилган одоб-ахлоққа зид ҳаракатлар 10 баллик тизимда баҳоланган. Леройнинг майдон ташқарисидаги юриш-туриши бу жадвалда аранг 1га баҳоланиши мумкин. Саргузаштларга ўч навқирон йигитча ҳайдовчилик гувоҳномасини «ювиш» чоғида 100 минг еврога харид қилган янги «Мерседес»ини салгина шикастлаб олди. Ҳозирча бор айби шу, холос.

У ҳақда Германияда нима дейишяпти?

Хосеп Гвардиола («Бавария» бош мураббийи):

- Сане - улкан иқтидор соҳиби! Германияни бундай ноёб футболчига эга бўлгани билан фақат табриклашим мумкин.

Гвидо Бухвальд (ЖЧ-90 ғолиби):

- Сўнгги икки йил Лерой учун ўта муваффақиятли тарзда кечди. Тобора ишончли тўп суриб, сезиларли ўсишга эришди. Умид қиламанки, ёш иқтидор соҳиби бундан кейин ҳам тиришқоқликни йўқотмай, машғулотларда астойдил тер тўкишда давом этади. У - улкан салоҳият соҳиби!

Йоахим Лёв (Германия терма жамоаси бош мураббийи):

- Санеда уч-тўрт нафар футболчи қуршовидан осонликча қутулиб, бўш ҳудудга чиқиш хусусияти бор. Майдондаги тезлиги шунчалик юқорики, рақиб ҳимоячилари уни тўхтатиб қолишга қодир эмаслар. Лерой бутун мураббийлар штабини лол қолдирди.

Ноберт Эльгерт, («Шальке» тизимидаги куратор, (U-19) жамоаси мураббийи. Месут Озил, Юлиан Дракслер ва Мануэль Нойер каби футболчиларни тарбиялаган):

- Сане «Шальке»да қолса, хурсанд бўлардим. Лекин унга насиҳат қилишни истамайман. Юксак савиядаги профессионал даражасига кўтарилиш учун унда барча сифатлар мужассам. Ҳар қандай жамоа Леройни мамнуният билан ўз сафига қўшади.

Қизиғи шундаки, шогирди ҳақида тўлқинланиб гапирган Эльгерт сал қолса Гельзенкирхен юлдузининг фаолиятига якун ясаганди. Ўшанда «Шальке» ўсмирлари ЧЛ доирасида «Бенфика»даги тенгдошлари билан куч синашишган, биринчи бўлимдан сўнг мағлубият(0:2)га учраётгандилар. Танаффусда Эльгерт Санени чақирдида, шундай деди: «Лерой, бу сўнгги учрашувинг. Кейин сени жамоада кўришни истамайман. Чунки бемаънигарчиликларингга бошқа чидолмайман». 2-бўлимда Сане «дубль» муаллифига айланиб, жамоасининг иродали ғалабаси(3:2)ни таъминлади.

«Шальке»да қанча тўп суради?

Жавоб оддий: жамоа мутасаддиларига мўмай даромад келтирадиган трансфер таклифи тушгунига қадар. Жамоа бош менежери Хорст Хельдт барчасини аъло даражада бажарди: натижада, ёш йигитча бегона бойваччаларнинг футбол юлдузлари учун Лондон, Барселона ёки Мадридда шоҳона шароитлар яратиб бераётгани ҳақидаги ташвиқотларга эътибор бермайдиган ҳолатга келтирилди. Сўнгра Санега 2019 йилгача мўлжалланган янги, манфаатли шартнома таклиф этди. Унинг ўрнида ҳар қандай раҳбар шундай йўл тутган бўларди. Лекин четдан қизиқишлар тўхтамади. Аксинча, уларнинг жозибаси тобора кучая бошлади, рақамлардаги нолларнинг ортиб бораётгани охир-оқибат «Шальке» раҳбарига ҳам таъсир қилди. Хельдт вақти келиб олтин тўла қоп устида ўтирганини тушуниб етди ва шунга яраша «ўйнай» бошлади: «Факт шуки, биз Санени сотмоқчимасмиз, унинг ҳам жамоадан кетиш нияти йўқ. Лекин бу фактни бир четга суриб қўйишимиздан қатъий назар, ҳатто «Ман Сити»дек қудратли клуб ҳам талаб даражасидаги маблағни беролмайди». Мазкур баёнотдан кейин «шаҳарликлар» ҳеч ўйлаб ўтирмай, таклиф қийматини 37 млн.дан 55 «лимон»гача кўтаришди. Аммо «Шальке» раҳбари совуққонлик билан сукут сақлади. Футболчининг ўзига келсак, Гельзенкирхенни дарҳол тарк этишга бирор-бир сабаб топмади. Мураббий унга тўлиқ ишонч билдириб, севимли позициясида майдонга туширмоқда, жамоадошларининг аксарияти билан тенгдош, чемпионат ҳам унинг дидига мос. Тўғри, топ-клуб бошқа масала. У ердаги мақом ҳам, вазифалар ҳам, ҳамкорлик қиладиганлар ҳам ўзгача.

Қайси грандни танласин?

Лерой учун энг муҳими - янги иш жойи мураббийлар қўнимсизлиги иллатидан холи бўлмоғи керак. Шу боис, «Реал»ни номзодлар рўйхатидан ўчирамиз. «Барселона»га умид боғлаш бефойда, чунки у ерда Месси-Суарес-Неймар учлиги талабни тўла қондирмоқда. «Манчестер»да юлдузлар галасига ғарқ бўлиб, ўзлигини бой бериб қўйиши мумкин. «ПСЖ» эса ҳозирча унга қизиқиш билдиргани йўқ. Лекин бадавлат жаноб сифатида исталган пайтда харидорлар сафига қўшилиши ва бозорни қизитиши ҳеч гап эмас. Леройга энг аввало, Парижга йўл олишни маслаҳат бермаймиз. Чунки у ердаги машҳур жентльменлар рақобатини енгиш осон эмас.

Хўш, Сане қаерни танласин? Жавоб аниқ - Юрген Клопп жамоасини. Ҳа, ушбу рўйхатдаги грандлар орасида «Ливерпуль» Лерой учун энг мақбул вариант. Мерсисайдликларнинг асосий таркибига кириш унга ортиқча қийинчилик туғдирмайди.

Лерой Сане Германия футболи тарихидаги энг қимматбаҳо футболчига айлана оладими?

Ҳозирда немис футболчилари орасидаги рекорд трансфер Рурнинг бошқа жавоҳири - Месут Озилга тегишли. Бундан 3 йил муқаддам «Арсенал» бу футболчи учун 50 млн. евронинг баҳридан ўтганди. Агар ёзги трансферлар бозори пайтида «Сити» ва бошқа харидорлар ҳозиргидек саховатли бўлишса-ю, «Шальке» ЧЛ йўлланмасини қўлга киритолмаса, Сане Озилдан ўзиб кетиши мумкин.

Манба: Sports.ru,

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 20:54, 19.02.2016. Ўқилди: 4177 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.