Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 10 25
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Андижон 10 13
10 Хоразм 9 12
11 Қизилқум 9 12
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Қўқон-1912 9 8
15 Динамо 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Россига нима ваъда қилинган эди?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Мозий юлдузлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Футбол тарихида бир-биридан қизиқарли, ажабтовур, шунинг баробарида, сирли воқеалар, жумбоқлар ҳам талайгина. Шулардан бири 1982 йили Испанияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати билан боғлиқ.

Мундиал олдидан Италия ҳукумати ва мамлакат футболи мутасаддилари терма жамоаси аъзоларига агар чемпионликни қўлга киритишса, жуда кўп ва катта мукофотлар берилишини ваъда қилишади.  Терма жамоа ҳужумчиси Паоло Россига эса алоҳида мукофот ваъда қилишади.

Бундай йўл тутилиши бежиз эмас эди. “Скуадра Адзурра”нинг жаҳон чемпионатида совриндор бўлишганига анча бўлган (италияликлар 1934, 1938 йилги мундиалда чемпион, 1970 йилда эса вице-чемпион бўлишган), мухлислар ғалабаларни соғиниб қолишган эди.

Футболчиларни руҳлантиришнинг бундай ўзига хос усули якунда ўз самарасини беради. Гарчи Италия гуруҳдан катта қийинчилик билан (гуруҳдаги барча учрашувда дуранг ўйнайди, энг қизиғи, Камерун терма жамоаси ҳам шундай натижа қайд этади, фақатгина тўплар нисбатига кўра “мовий эскадра”нинг жонига ора киради) чиққан бўлса-да, кейин уни тўхтатиб қолишнинг иложи бўлмайди.

Мусобақа олдидан аутсайдер сифатида баҳоланган италияликлар ҳаммани лол қолдириб, ўша пайтдаги амалдаги жаҳон чемпиони Диего Марадона бошчилигидаги Аргентина (2:1), жаҳоннинг уч карра чемпиони Бразилия (3:1) терма жамоаларини мағлубиятга учратишади. Ярим финалда Польша (2:0), финалда эса ГФР (3:1) термалари таслим этилади.

Айниқса, Россига ваъда қилинган мукофотнинг баҳоси шу қадар юқори бўладики, унга эриши учун футболчи бор имкониятини ишга солади. Мундиалгача икки йил футбол ўйнамаган (тотализаторга пул тиккани учун 2 йилга футболдан четлаштирилган) бўлса-да, Паоло жаҳон чемпионатида рақиблари дарвозасига 6 та тўп киритади.

Айнан унинг саъй-ҳаракатлари туфайли Италия терма жамоаси мусобақа бош совринини бошлари узра баланд кўтарадилар. Паоло эса мундиалнинг тўпурари ва энг яхши ўйинчиси деб топилади. Шу йили у Европа ва жаҳоннинг энг яхши футболчиси деган номга сазовор бўлади.

Савол:

Россига қандай мукофот ваъда қилинган эди?

*    *    *

Тахминларингизни изоҳ сифатида ёзиб қолдиринг.

Тўғри жавоб 2016 йил 29 февраль куни шу ерда эълон қилинади.

*    *    *

Манба: tafsilot.uz
Киритилди: 10:21, 23.02.2016. Ўқилди: 3966 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Бухоро Шерзод Эсанов 4
9 Пахтакор Фламарион 4
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик