Бугун 8 январь, 2026 йил, пайшанба.

  • «A» Серия
      • 07.01.2026 00:45
      • Сассуоло
      • 0:3
      • Ювентус
      • 07.01.2026 22:30
      • Болонья
      • 0:2
      • Аталанта
      • 07.01.2026 22:30
      • Наполи
      • 2:2
      • Верона
      • 08.01.2026 00:45
      • Парма
      • 0:2
      • Интер
      • 08.01.2026 00:45
      • Торино
      • 1:2
      • Удинезе
      • 08.01.2026 00:45
      • Лацио
      • 2:2
      • Фиорентина
      • 08.01.2026 22:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Кальяри
      • 09.01.2026 00:45
      • Милан
      • -:-
      • Женоа
      • 07.01.2026 01:00
      • Вест Хэм
      • 1:2
      • Ноттингем Форест
      • 08.01.2026 00:30
      • Борнмут
      • 3:2
      • Тоттенхэм
      • 08.01.2026 00:30
      • Брентфорд
      • 3:0
      • Сандерленд
      • 08.01.2026 00:30
      • Кристал Пэлас
      • 0:0
      • Астон Вилла
      • 08.01.2026 00:30
      • Эвертон
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 08.01.2026 00:30
      • Фулхэм
      • 2:1
      • Челси
      • 08.01.2026 00:30
      • Манчестер Сити
      • 1:1
      • Брайтон
      • 08.01.2026 01:15
      • Бёрнли
      • 2:2
      • Ман. Юнайтед
      • 08.01.2026 01:15
      • Ньюкасл
      • 4:3
      • Лидс
      • 09.01.2026 01:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 07.01.2026 16:30
      • Япония
      • 5:0
      • Сурия
      • 07.01.2026 16:30
      • Жанубий Корея
      • 0:0
      • Эрон
      • 07.01.2026 19:00
      • Ўзбекистон
      • 3:2
      • Ливан
      • 07.01.2026 21:30
      • Қатар
      • 0:2
      • БАА
      • 08.01.2026 16:30
      • Австралия
      • 2:1
      • Таиланд
      • 08.01.2026 19:00
      • Ироқ
      • 0:0
      • Хитой
      • 09.01.2026 19:00
      • Қирғизистон
      • -:-
      • Вьетнам
      • 09.01.2026 21:30
      • Иордания
      • -:-
      • Саудия Арабистони

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 20 48
2 Манчестер Сити 21 43
3 Астон Вилла 21 43
4 Ливерпуль 20 34
5 Брентфорд 21 33
6 Ньюкасл 21 32
7 Ман. Юнайтед 21 32
8 Челси 21 31
9 Фулхэм 21 31
10 Сандерленд 21 30
11 Брайтон 21 29
12 Эвертон 21 29
13 Кристал Пэлас 21 28
14 Тоттенхэм 21 27
15 Борнмут 21 26
16 Лидс 21 22
17 Ноттингем Форест 21 21
18 Вест Хэм 21 14
19 Бёрнли 21 13
20 Вулверхэмптон 21 7

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Вест Хэм 1-2 Ноттингем Форест
21-тур Борнмут 3-2 Тоттенхэм
21-тур Брентфорд 3-0 Сандерленд
21-тур Кристал Пэлас 0-0 Астон Вилла
21-тур Эвертон 1-1 Вулверхэмптон
21-тур Фулхэм 2-1 Челси
21-тур Манчестер Сити 1-1 Брайтон
21-тур Бёрнли 2-2 Ман. Юнайтед
21-тур Ньюкасл 4-3 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

09/01 01:00 Арсенал - Ливерпуль

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олий лига кутилган сценарий бўйича ўтмоқда?!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Олий лигада янги мавсум старт олди. Ҳар йили чемпионат бошланар экан, янги умидлар ҳам куртак очади. Бу сафаргиси ҳам истисно эмас. Мухлис хал­қи шиддатли ва муросасиз кураш кўришни истайди. Энди йўлга чиққан мавсумда бу умидлар қай даражада оқланишини ҳозирдан айтиш қийин. Аммо илк тур  биз кутганчалик бўлди, дейишга асос йўқ. Ҳарқалай,мавсум бошиданоқ «сенсация» кўтаришга ҳеч бир клуб иштиёқманд эмас, шекилли, барча учрашувларда кутилган натижалар қайд этилди. Асосан мезбонлар ғалаба қозонишди, меҳмонлар эса мағлубликни тан олишди. Фақат, бир учрашувда майдон эгалари имкониятни бой беришди. У ҳам бўлса, чемпионликка даъвогар - «Локомотив»га қарши кечган ўйинда...

БЕКОБОД ВА Қўқон

1-тур ўйинлари бошланганини билдирувчи  ҳуштак даставвал Бекобод ва Қўқонда чалинди. Айнан шу шаҳарлардаги ўйинларга эртароқ старт берилди. Тўп ўйинга киритилган вақт соат миллари 16:00ни кўрсатиб турарди.

Балки шу сабабга кўрадир, Бекободда кечган «Металлург» - «Сўғдиёна» ўйинини у қадар кўп мухлис томоша қилгани йўқ. Чунки учрашув иш вақтига тўғри келди. Расмий маълумотларга қараганда, ўша куни стадионда 1718 томошабин йиғилган, холос. Аммо ишқибозларнинг камлиги «Металлург»нинг ўйинига салбий таъсир кўрсатди, дейиш қийин. Чунки бекободликлар айтарли муаммога дуч келмадилар ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозондилар. Умуман, бу ҳисобни олдиндан тахмин қилиш қийин эмасди ва балки айнан шу сабабга кўра ҳам, томошабинлар стадионга унча ошиқишмагандир...

Айнан шундай ҳисоб "Пахтакор" стадионида ҳам қайд этилди. Бироқ, бу ерда тамошабинбоп ўйин бўлди, дейиш мумкин. Зеро, мезбонлар юзага келган ва бир қатор вазиятларни кўкка совуришмаганида якуний ҳисоб йирикроқ бўлиши аниқ эди...

Бироқ «Қўқон -1912» - «Обод» баҳси иш вақтига тўғри келганига қарамай, водийда мухлислар масаласида муаммо сезилгани йўқ. Бу учрашувни 6553 ишқибоз кузатиб борди ва «Қўқон-1912» ягона гол эвазига чемпионат карвонига 3 очко билан йўл очди. Демак, мухлис дарҳақиқат, ўйин кўришни истаса, стадионга боришнинг йўлини топар экан. Хўш, ундай десак, Бекободдаги ўйин­да нега ишқибозлар сафи қисқа бўлди? Бунга сабаб нима экан-а?

ИККИЮ НОЛ ...ЛАР

Олий лига доирасидаги 2та учрашув  2:0 ҳисобида мезбонлар ғалабаси билан якунига етди. «Бухоро» ўз майдонида «Олмалиқ»ни шундай кўринишда  енгган бўлса, «Бунёдкор» - «Нефтчи» баҳси тақдирига ҳам бир томоннинг 2та голи ойдинлик киритди.

Аммо бу учрашувларнинг ўхшаш жиҳатлари фақат ҳисоб, холос. Ўйин томонлама қарасак, улар мутлақо бир-биридан ўзгача кечди. Агар «Бухоро» футболчилари Азиз Асимов ҳакамлик қилган ўйинда 2 марта пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритган ва 66-дақиқада Руслан Мелзитдинов, 90+3-дақиқада эса Суҳроб Неъматов йўллаган аниқ зарбалар эвазига ғалабани қўлга киритган бўлсалар, «Бунёдкор»нинг «Нефт­чи»га қарши баҳсда анча тер тўкишига тўғри келди. Умуман, фарғоналиклар охирги йилларда  «қалдирғочлар» учун анча ноқулай рақибга айланишмоқда. Сергей Лушан мураббийлик ишини бошлабдики, шу вақтга қадар «Нефтчи»ни мағлуб этиш уддасидан чиқолмаган эди. Агар 2014 йилги мавсумда фарғоналиклар билан 2 марта дуранг қайд этилган бўлса (уйда - 1:1, сафарда - 0:0), ўтган йили ўтказилган ҳар икки учрашув ҳам бой берилди (уйда - 0:1, сафарда - 0:2). Шундай экан, бу сафарги қарама-қаршилик «Бунёдкор» учун катта аҳамият касб этарди. Бунинг бир қатор сабаблари бор. Биринчидан, «Нефтчи»га қарши кечадиган ўйинларга боғлиқ қора анъанани тўхтатиш керак бўлса, иккинчидан, мавсумнинг илк баҳси ҳар доим муҳим ҳисобланади. Сергей Лушан шогирд­лари ниҳоят, бу вазифани бажариш уддасидан чиқдилар: Баҳодир Насимов ҳамда Элдор Шомуродовнинг голлари эвазига ғалабани тантана қилдилар.

НАВОИЙДА ДРАМА

1-турнинг энг қизиқарли ва шу билан бирга энг ғалати ўйинларидан бири Навоий шаҳрида бўлиб ўтди. «Қизилқум» старт чизиғида «Машъал»ни қабул қилди ва «мега иродали» ғалабани қўлга киритди. Аммо таъкидлаш жоиз, бу иродада Равшан Эрматов томонидан белгиланган 2та пенальтининг ҳам ҳиссаси анча катта. Аввалига муборакликлар Шаҳбоз Эркиновнинг 2та голи эвазига яхшигина устунликни таъминлашди. Аммо Акмал Рустамов 67-дақиқада ҳисобни қисқартирган бўлса, кейин Илҳом Юнусов 70 ва 88-дақиқаларда пенальтилардан унумли фойдаланиб, «улоқ» «Қизилқум»да қолишига замин яратди.

Қаршидаги Қаршилик ёхуд «Локо»нинг юриши

Қаршида «Насаф» ва «Шўртан» ўртасида кечган «Воҳа дербиси»да голлар фақат мезбонлар томонидан урилди, аммо ҳисоб 2:1 кўринишини олди. Гап шундаки, биринчи бўлимда «Насаф» дарвозаси томон берилган зарбадан сўнг   тўп Шерзод Аъзамовга тегиб, дарвоза тўридан жой олди ва унинг ҳисобига автогол ёзилди. Аммо «Шўртан» бу ўйинда барибир, ҳеч нарсага эришолмади. Чунончи, 54-дақиқада ғузорликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. Асосий вақт­нинг сўнгги қисми ўтиб бораётган паллада эса Илҳом Шомуродов «Насаф»­га ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.

«Локомотив»  Намангандаги голлар шоусида «Навбаҳор»ни иродали тарзда таслим этди. Гарчи биринчи бўлимда наманганликлар Олександр Пишурнинг пенальтидан урган гол эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлсаларда, иккинчисида «темирйўлчилар»  кетма-кет 3 марта аниқ зарба қувончини туйишди. «Навбаҳор» сафида  захирадан майдонга тушган Мўйдин Мамазулунов киритган тўп эса наманганликлар учун шунчаки, ожиз тасалли бўлди, холос. Якуний ҳисоб - 2:3.

ТУР ИҚТИБОСЛАРИ

- Ҳакамлик ҳақида сўраманг. Барибир, бу саволга жавоб бермайман... Александр ХОМЯКОВ («Машъал» бош мураббийи).

- Машғулотларда пенальти тепиш устида ҳам шуғулланамиз. Штатли пенальтичиларимиз бор, албатта. Ҳамиджон АКТАМОВ («Қизилқум» бош менежери).

- Ҳакамлар бироз эътиборлироқ ишлаганларида, майдонда бир киши кам бўлиб қолмасдик.  Даврон ФАЙЗИЕВ («Сўғдиёна» бош мураббийи).

- Ўтган йилги ҳисоб-китоб ишлари вақтида бажарилди, ҳеч кимдан қарзимиз йўқ.  Шавкат САИДОВ («Металлург» жамоаси бошлиғи).

- Ҳатто суперюлдузлар ҳам хато қилишади. Павел Соломиннинг яхши вазиятдан гол уролмагани чакки бўлди-да. Шавкат АБДУХЎЖАЕВ («Обод» бош мураббийи).

- «Бунёдкор» Ўзбекистон термаларига футболчилар етиштириб беради. Россия-2018ни билмадим-ку, аммо Қатардаги мундиал учун футболчи тайёрлашимиз лозим. Сергей ЛУШАН («Бунёдкор» бош мураббийи).

- Пенальти бормиди ёки йўқ, билмадим, буни ҳакамлар ҳал қилишади. Менимча, иккиси ҳам тўғри белгиланди.  Жамшид САИДОВ («Бухоро» бош мураббийи).

- Биринчи пенальтини билмадим-ку, аммо иккинчиси аниқ бор эди.  Игорь ШКВИРИН («Олмалиқ» бош мураббийи).

- Ҳакамларга эътироз билдирмадим, уларга ўйин учун миннатдорчилик билдирдим. Йованович йиқилган вазиятга ойдинлик киритдим холос . Бахтиёр Ашурматов ("Андижон" ФК бош мураббийи)

 

Тур Статистикаси

Ўйин: 8

Гол: 24 (ўртача: 3)

Томошабин: 72132 (ўртача: 9016...)

Мезбонлар ғалабаси: 7

Меҳмонлар ғалабаси: 1

Дуранг: -

Йирик ҳисобли ғалаба: -

Энг сермаҳсул ўйинлар: «Қизилқум»-«Машъал»; «Нав­баҳор»-«Локомотив» (5тадан гол)

Огоҳлантириш: 30 (ўртача: 4,28...)

Четлатиш: 2 (ўртача: 0,28...)

Энг «қўпол» ўйинлар: «Металлург»-«Сўғдиёна» (6та «са­риқ»Қ1та «қизил»); «Қўқон-1912»-«Обод» (5та «сариқ»+1та «қизил»)

Энг кўп томошабин кирган ўйин: «Бухоро»-«Олмалиқ» (18352)

Пенальти: 6 (барчаси самарали)

«Дубль»: 4 (И.Юнусов, «Қизилқум»; Ш.Эркинов, «Машъал»; З. Абдуллаев, «Металлург»; С.Мирзаев «Локомотив»).

«Хет-трик»: -

Автогол: 1 (Ш.Аъзамов, «Насаф»)

 

кейинги ўйинлар

11 март (жума)

Пахтакор - ҚўҚон-1912

Андижон - Локомотив

ОлмалиҚ - Насаф

Машъал - Металлург

СўҒдиёна - Бунёдкор

12 март (шанба)

Обод - Бухоро

Шўртан - Қизилқум

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 07:53, 08.03.2016. Ўқилди: 5606 марта. Фикрлар: 16 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 20
2 Брентфорд Игор Тиаго 16
3 Борнмут Антуан Семеньо 10
4 Лидс Доминик Калверт-Льюин 9
5 Ливерпуль Юго Экитике 8
6 Ньюкасл Бруно Гимараэс 8
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 8
8 Кристал Пэлас Жан-Филипп Матета 8
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 7
10 Астон Вилла Морган Роджерс 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.