Бугун 25 май, 2026 йил, душанба.

      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • 0:2
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • 1:4
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 1:0
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • 1:2
      • Кальяри
      • 25.05.2026 00:45
      • Торино
      • 2:2
      • Ювентус
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:0
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Нимага жароҳатланганлар кўп, шифокорни ҳайданг!?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Жароҳатлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Реал»да можаро: футболчилар клубда фаолият юритаётган тиббиёт ходимларининг истеъфосини талаб қилишмоқда, раҳбарият эса шикоятларга эътибор қаратмаяпти. Ваҳоланки, жамоада жароҳатлар эпидемияси авж олган. Мавсум бошланганидан бери ўйинчилар соғлиғи билан боғлиқ 20та ҳолат рўй берди. Қуйида шу ҳақда гап боради.

«Қироллик клуби» навбатдаги тиббий ҳисоботни тақдим этди. Лат еганлар қаторига Карим Бензема қўшилди. Бу февралдан бери кузатилаётган учинчи жароҳат бўлса, мавсум бошланганидан буён йигирманчиси. Хуллас, ҳисобдан аллақачон адашиб улгурилди...

Бенземанинг жароҳати «дард устига чипқон» бўлди. Франциялик форвард яқинда умумий гуруҳ машғулотларига қўшилиб, «Атлетико»га қарши баҳсда ўйнаганди. Орадан икки кун ўтар-ўтмас клуб нохуш хабар тарқатди: «Каримда мушаклар борасида муаммо туғилди». Мазкур ҳолат жамоа кийиниш хонасидагиларни ранжитмай қўймади.

Шу тариқа, футболчиларда шифокорларга нисбатан ишонч йўқолди. Мавжуд вазият жамоадаги муҳитга салбий таъсир кўрсатмоқда. Етакчи ўйинчилар «Реал» президенти Флорентино Пересга мурожаат этиб, шифокор Хесус Ольмони ишдан бўшатишини сўрадилар. «Қироллик клуби» раҳбари эса буни юлдузларнинг навбатдаги хархашасига йўйди.

Кейинчалик Рафаэль Бенитеснинг келиши ўйинчилар саъй-ҳаракатларини тамомила йўққа чиқарди. Испаниялик мутахассис шифокорлар штабини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, ўз навбатида, айрим қайсар шогирдларини ўзича жазолади. Бир неча ой тиббиётчилардан қутулишга уринган футболчилар ноқулай аҳволда қолдилар.

Муаммо шу қадар жиддий тус олдики, бир сафар Криштиану Роналду матбуотдаги чиқиши орқали вазиятга қисман тўхталди. Унинг айтишича, футболчиларда кўнгилдагидек тайёргарлик кўриб, мавсумга оптимал кўринишда етиб келиш имконияти йўқ экан. «Реал» кийиниш хонасидагилар Зайниддин Зиданнинг португалиялик шогирдини тўлиқ қўллаб-қувватлашига ишонишади. Аммо Перес-нинг ҳамон чора кўрмаётгани кўпчиликни ҳайратлантирмоқда.

Ўтган йили футболчилар клуб бош директори Хосе Анхель Санчесга мурожаат қилиб, Ольмо билан боғлиқ муаммо ҳақида сўз очишди. Ўз навбатида, ўйинчиларнинг қайсарлик қилмаётгани, вазият чиндан ҳам жиддий эканлигини тушунтиришди. Анхель улардан сабрли бўлишни сўраб, ёзда муаммони ҳал қилишини айтган. Футболчилар таътилдан қайтгач, клуб икки нафар физиотерапевтни ишдан бўшатганидан хабар топишди. Улардан бири айнан жароҳатланганларнинг тикланишига масъул эди.

Шундан сўнг аксарият футболчилар истеъфога чиққан физиотерапевтлар қўлида даволандилар, бошқа шифокорлар билан махфий консультациялар ўтказишди. Вазиятни чигаллаштирмаслик мақсадида раҳбарият мураббийлардан тўлиқ тикланмаган ўйинчиларни ҳам «заявка»га киритишни сўради. Шу тариқа, барчаси назорат остида эканини кўрсатишга уриндилар. Аммо муаммо йўқолмади, айрим футболчиларнинг раҳбарият, хусусан, Флорентино Пересга нисбатан муносабатлари ўзгарди.

Яна кимларда муаммо бор?

«Бавария»: Гвардиола шифокорни ишдан бўшатди

Бир йил аввал «Бавария»ни жароҳатлар эпидемияси таъқиб этди. Чемпионатнинг «Айнтрахт»га қарши баҳсида «заявка»га зўрға 15 киши киритилди. Ўша ўйиндан сўнг мюнхенликлар устози Хосеп Гвардиола биринчи марта шифокорлар штабининг ишидан қониқмаётганини билдирди.

Сўнгра Чемпионлар Лигасида «Порту»га имконият бой берилди. Эртасига тиббиёт ходими ишдан бўшатилди. Испаниялик мутахассис унинг жамоадан кетишини астойдил хоҳлаганди.

«Арсенал»: «Ҳаваскорлар ишлашади»

«Тўпчилар» мавсум мобайнида ўйинчиларнинг кетма-кет жароҳатланиши борасида етакчилар. Клубнинг нима сабабдан шифокорларни ўзгартирмаслиги ишқибозлар ва матбуот ходимларини доимо қизиқтиради. Аммо Арсен Венгер тиббиётчиларни ҳамиша қўллаб-қувватлайверади.

Жаҳонга машҳур фитнес-мураббийи Раймонд Верхейен бир неча йиллар аввал «Арсенал» шифокорлари ҳақидаги фикрлари орқали омма эътиборини ўзига тортганди: «Жамоада ҳаваскорлар ишлашади. Аарон Рэмзидек ёш ўйинчининг мушаклари бир неча марта жароҳатланганидан ҳайронман. 31 ёшли Робин ван Перси қарияга ўхшаб қолган. Айнан шундай қисмат Рэмзи, Уолкотт ҳамда Уилшер сингари футболчиларни ҳам четлаб ўтмайди. Ўйинчи мавсумдан мавсумга лат еяптими, демак бу ҳолат уни бутун фаолияти давомида таъқиб этади. Яхшиямки, Фабрегас вақтида кетди, акс ҳолда, шифокорлар штабидаги ҳаваскорлар унинг танасини ҳам ишдан чиқаришарди», - деб ёзганди Верхейен твиттердаги саҳифасида.

«Манчестер Юнайтед»: бир мавсумда 55та жароҳат

Ўтган йили «МЮ» ўйинчиларида 55 марта лат ейиш ҳолати кузатилди. Голландиялик мураббий эса 37 нафар футболчини майдонга туширган. Ўтган кузда жароҳатлар жамоанинг бутун ҳимоя чизиғини ишдан чиқарди, ҳужумдаги муаммолар ҳам ван Гални қийнамоқда.

Бир неча йиллар аввал Оуэн Харгривз жамоадаги шифокорлар штабини танқид қилганди. Ушбу футболчи тиззасини нотўғри даволашгани, гўёки унга нисбатан тажриба қуёнидек муносабатда бўлишганини билдирган. Клуб дарҳол жавоб қайтарди: «Бизда жаҳондаги энг яхши тиббиётчилар фаолият юритишади. Улар жамоа муваффақиятларига улкан ҳисса қўшишган».

Манба: Sovsport.ru, Ў.УМАРОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 15:49, 17.03.2016. Ўқилди: 3117 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик