Бугун 1 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Анчелотти Бразилиянинг Хорватияга қарши ўйинида Модричга нима дегани маълум бўлди [0]

Франция футбол федерацияси раҳбари терма жамоа мураббийи ҳақидаги саволга: "Бу мавзуда бошқа гапирмайман" [0]

Ироқ терма жамоаси ўз тарихида иккинчи марта жаҳон чемпионатида иштирок этади [0]

Капелло Италиянинг муваффақиятсизлигига изоҳ берди: "Бу шармандалик" [0]

Коубек - Чехиянинг жаҳон чемпионатига чиқиши ҳақида: "Кўзимга ёш келди" [0]

Капелло - Италиянинг муваффақиятсизлиги ҳақида: "Ҳеч ким истеъфога чиқмайди - ва бу энг хавотирлиси" [0]

Де Лаурентис Италия терма жамоаси муваффақиятсизлигига изоҳ берди [0]

Доннарумма Босния дарвозабони "шпаргалкаси"ни йиртиб ташлади [0]

"Арсенал" ва "Реал" "Байер" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [0]

Дзофф Италиянинг ЖЧга чиқа олмагани ҳақида: "Кетма-кет уч марта - бу фожиа" [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Пеле нима учун 2000та буюмини сотувга қўймоқда?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Мозий юлдузлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Sovsport.ru сайти маълумотларига кўра, футбол қироли, жаҳоннинг 3 карра чемпиони - Пеле шахсий коллекциясидан ўрин олган 2000та буюмни, бошқача айтганда, тарих парчаларини мухлисларга тортиқ этмоқчи. Қандай қилиб? Албатта, аукцион орқали-да. Демак, Бразилия футболи афсонаси ўтмишидан бир шингилига эга бўлишни истаган фанатларнинг маълум миқдорда харажат қилишлари тўғри келади.

Аукцион қаерда бўлади?

Савдолар 7-9 июнь кунлари Лондондаги Julien~s Auctions аукцион уйида ташкил этилади. Ташкилотчилар айни пайт аукционда қатнашишни хоҳловчиларни рўйхатдан ўтказишни бошлаб юборишган. «Пеле -бу жаҳон спортининг ўзига хос Мэрилин Монроси. У - бутун футбол борлиғининг чинакам даҳоси ва алмаштирилмас элчиси, - дея баёнот берди аукцион уйи ижрочи-директори Мартин Нолан. - Коллекциянинг ўзи бебаҳо. Дейлик, бразилияликнинг такрорланмас фаолиятининг ҳар бир даврини эслатувчи буюмлар савдога қўйилади. Ўйлашимча, Жюль Риме кубоги нусхасининг энг қимматбаҳо лот (буюм) бўлиши эҳтимоли катта. У ҳаттоки, миллион долларга сотилиши мумкин. Ҳарқалай, ушбу тарихий совриннинг бошланғич баҳоси 400 минг долларга тенг.  Менимча, у кўпчиликни қизиқтирса керак».

«Пеле: - коллекция» (Pelе: Тhe collec-tion) буюмлар каталоги рангли муқовада чиқарилади ва уларнинг адади чекланган. Хоҳловчилар ушбу рўйхат-китобчани 300 долларга сотиб олишлари мумкин. 500 дона эксклюзив каталогга эса Пеленинг шахсан ўзи имзо қўйиб беради. Шу туфайли уларнинг нархи 1000 долларга кўтарилади.

Савдога қандай буюмлар қўйилади?

  3та жаҳон  чемпионати (1958, 1962 ва 1970 йиллар) олтин медали. Пеле уларни Бразилия терма жамоаси етакчиси сифатида ютган. Медалларнинг баҳоси - 365 мингдан 725 минг долларгача.

  Жюль Риме кубогининг персонал нусхаси. 1970 йилга қадар жаҳон чемпионати ғолибига шу соврин берилган ва Бразилия терма жамоаси 3 карра чемпион бўлгач, уни ўзида абадий сақлаш ҳуқуқини қўлга киритган. Умуман, аукционнинг энг нодир ва қимматбаҳо буюми ҳам айнан шу кубокдир. Унинг минимал нархи - 400 минг доллар.

  Пеленинг «Сантос» клубида фойдаланган бутса ва футболкалари, шунингдек, мазкур жамоада ўйнаган вақти қўлга киритган индивидуал мукофотлари.

«Нью-Йорк Космос»нинг 1977 йилги чемпионлик узуги ва Америка жамоасининг  футболкалари.

Бразилия терма жамоаси  футболкалари, албатта, Пелега тегишлилари.

ХХ асрнинг энг яхши футболчи учун берилган ФИФА соврини.

L~Equipe нашри томонидан ХХ аср­нинг энг яхши спортчисига берилган соврин.

2007 йили берилган ФИФА президенти махсус соврини.

Афина Олимпиадаси - 2004 машъа­ласи. Машъала ёқиш эстафетасида шахсан Пеле ҳам иштирок этганди.

Пеленинг ўз фаолиятидаги юбилей - 1000-голига сабаб бўлган тарихий тўп.

Пеле қанча пул ишлайди ва маблағ қаерга йўналтирилади?

- Шахсий коллекциямнинг катта қисмини Сантос шаҳри маъмуриятига топширганман. Энди эса фанатларга ҳам ўз тарихимнинг бир парчасига эга бўлиш имкониятини яратишга қарор қилдим. Умид қиламанки, мен учун қадрли саналган буюмлар соҳибига айланувчи коллекционерлар уларни ардоқлаб сақлашади. Энг муҳими, янги соҳиблар ўз қўлларидаги буюмлар воситасида менинг тарихимни фарзандлари ва бўлажак авлодга сўзлаб беришса, бас. Аукциондан тушган маблағнинг бир қисми Бразилиядаги энг йирик болалар шифохонаси - Pequeno Principe бюджетига ўтказиб берилади,- деди Пеленинг ўзи Reuters агентлигига. Ташкилотчиларнинг баҳолашларига қараганда, Пеле шахсий коллекцияси савдосидан тахминан 3 миллион доллар даромад олинади.

А.ҚОДИРОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:58, 24.03.2016. Ўқилди: 5308 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Нефтчи Алишер Одилов 2
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
8 Локомотив Қувончбек Абраев 2
9 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
10 Андижон Мартин Боакье 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик