Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси бугун Қатарнинг “Лахвия” клубини қабул қилади.
Бугунги баҳс “Бунёдкор” ва “Лахвия” жамоаларининг ўзаро ҳисобдаги тўртинчи қарама-қаршилиги бўлади. Бунгача ўтказилган иккита учрашувда қатарликлар бир хил хисобларда (0:1) зафар қучишган.
“Бунёдкор” Қатар клублари билан бунгача тўртта ўйин ўтказиб, битта ғалаба ва учта мағлубият қайд этган. Тўплар фарқи – 3:5. “Лахвия” ҳам Ўзбекистон клублари билан бунгача тўртта учрашув ўтказган. Уларда учта ғалаба ва битта дуранг бор. “Лахвия” ҳозирча мамлакатимиз клубларидан мағлубиятга учрамаган. Тўплар фарқи – 7:3.