Бугун 10 май, 2026 йил, якшанба.

      • 09.05.2026 00:00
      • Леванте
      • 3:2
      • Осасуна
      • 09.05.2026 17:00
      • Эльче
      • 1:1
      • Алавес
      • 09.05.2026 19:15
      • Севилья
      • 2:1
      • Эспаньол
      • 09.05.2026 21:30
      • Атлетико
      • 0:1
      • Сельта
      • 10.05.2026 00:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:2
      • Бетис
      • 10.05.2026 17:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Вильярреал
      • 10.05.2026 19:15
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Валенсия
      • 10.05.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Хетафе
      • 11.05.2026 00:00
      • Барселона
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Жирона
      • 09.05.2026 16:30
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Челси
      • 09.05.2026 19:00
      • Фулхэм
      • 0:1
      • Борнмут
      • 09.05.2026 19:00
      • Брайтон
      • 3:0
      • Вулверхэмптон
      • 09.05.2026 19:00
      • Сандерленд
      • 0:0
      • Ман. Юнайтед
      • 09.05.2026 21:30
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Брентфорд
      • 10.05.2026 18:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 10.05.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 10.05.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Эвертон
      • 10.05.2026 20:30
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Арсенал
      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Лидс
  • «A» Серия
      • 09.05.2026 18:00
      • Кальяри
      • 0:2
      • Удинезе
      • 09.05.2026 21:00
      • Лацио
      • 0:3
      • Интер
      • 09.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 0:1
      • Ювентус
      • 10.05.2026 15:30
      • Верона
      • -:-
      • Комо
      • 10.05.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Пиза
      • 10.05.2026 18:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Женоа
      • 10.05.2026 21:00
      • Парма
      • -:-
      • Рома
      • 10.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Аталанта
      • 11.05.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Болонья

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Арсен Венгер:«Жўжа»ни янги мавсумда санаймиз!»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Франциялик тажрибали мутахассис Арсен Венгер жорий мавсум «тўпчилар»ни яна шоҳсупага олиб чиқиш имкониятига эга эди. Бироқ айрим сабабларга кўра, юзага келган қоқилишлар қимматли очколар бой берилишига олиб келди. Оқибатда «Арсенал» етакчи - «Лестер»дан анча ортда қолиб кетди. Мураббийнинг фикрича, жамоа шаънига ёғдирилаётган танқидий фикрлар ўринли эмас, «тулкилар»нинг нималарга қодир эканликлари эса яна бир йилдан кейин маълум бўлади.

- Етакчи тўртликдан жой олиш учун кечаётган кураш ва жамоангиз мавқеини қандай баҳолайсиз?

- Ҳаммаси жуда оддий. Вазият, яъни «Лестер»нинг етакчилиги учун барча клублар ўзларини айбдор ҳис этишаётганига шубҳа қилмайман. Лекин иккинчи томондан, «тулкилар» очколарни ўғирлаб олишгани йўқ. Жамоа ўз ўйини билан натижага эришмоқда. Мавсумнинг рамзий терма жамоасига эътибор қаратсангиз, унга асосан «Лестер» вакиллари киритилганига гувоҳ бўласиз. Демак, жамоа кучли. Ишончим комилки, турнир жадвали барча жамоаларни ҳайрон қолдираётгани аниқ. Бироқ ўша клублар ҳам «Лестер» каби кўплаб баҳсларни 1:0 ҳисобида якунлай олишганида, ҳозир етакчига айланишарди. Дарҳақиқат, улар техник маҳорат бобида «тулкилар»дан устун. Аммо айрим муаммоларга дуч келишди. Дейлик, «Лестер»да жароҳатланганлар йўқ, рақобатчилар бир нечта мусобақада иштирок этишди, «тулкилар» эса Англия кубогидан барвақт чиқиб кетишди. Лекин клуб ҳурматга лойиқ, барибир. Спортда шундай назария бор: «Муваффақиятга эришиш учун аламзада бўлиш шарт». «Лестер» таркибига эътибор беринг: унинг бирор футболчисига 18 ёшида ЧЛда тўп суриш насиб этган эмас. Қолаверса, уларнинг кўплари тақдир сийловидан бебаҳра улғайишган. Мисол учун, Н~Голо Кантени олайлик - вақтида Францияда ҳам ҳеч кимга керак бўлмай қолганди. Шу нохуш кечинма унинг табиатини шакллантирган. Канте ва унга ўхшаш йигитлар ўз олдиларига амалга ошириш қийин бўлган орзуни қўйишган, энди мақсадни рўёбга чиқариш учун бор куч-маҳоратларини ишга солишмоқда. «Лестер» бошқа  жамоалар учун - бебаҳо сабоқ! Албатта, бу жамоа ҳам камчиликлар холи эмас. Аммо у ажойиб самарадорлик ва ҳайратомуз руҳиятни намойиш этмоқда.

- Демак, сизнингча, «Лестер»нинг муваффақиятга чанқоқлиги бошқаларникидан кучлироқ. Бу билан «Арсенал» ва бош­қа жамоаларни танқид қилмаяпсизми?

- «Тулкилар» ҳам, менинг жамоам ҳам чанқоқ. Фарқ шундаки, «Лестер» юксак самарадорликни намойиш этмоқда, бизга эса бир қатор муаммолар халал берди. Ўзингиз ўйлаб кўринг, чоршанба куни «Барселона»га қарши майдонга тушган жамоа шанба оқшоми «Кристалл Пэлас» ёки «Эвертон» билан баҳслашишга мажбур. Имкониятлар тенг эмаслиги кўриниб турибди. Ҳозироқ башорат қилишим мумкин: «Лестер» янги мавсумда муаммоларга учрайди. Тўғри, ҳозирда юлдузлик нашъасидан маст бўлмаган футболчилар ажойиб уюшқоқликни кўрсатишмоқда. Таажжубки, клубнинг бундай юришида кўпроқ бизни айблашяпти. Ваҳоланки, бу жамоа­ни 2 марта маҳв этдик. Шундай экан, «тулкилар»нинг чўққида туришганида биз эмас, бошқа жамоалар айбдор. «Лестер» дейлик, «Манчестер Сити», «Тоттенхэм», «МЮ» ва «Ливерпуль» билан сафар учрашувларида фақат бир марта мағлубиятга учради. Тан олиш керак, жамоага гап йўқ! Спорт - бу шоу. Уни қойилмақом тарзда уддалаётган жамоани эътироф этиш учун мардлик талаб этилади. «Лестер» ўзининг тиришқоқ, меҳнатсеварлиги билан ҳурматга лойиқ. Бироқ бундай «томоша»нинг умри қисқа. Агар жамоа шу услуб билан ғолиб чиқса, уни муваффақият билан самимий муборакбод этаман. Лекин ЧЛда бутун бир ўйин­ни тўпсиз ўтказсанг, шанба куни роса қийналишинг аниқ. Хуллас, «тулкилар»дан янги муҳитга мослашиш талаб этилади. Жамоанинг кейинги тақдирига кафолат бериш учун ақлим заифлик қилади. Лекин ўз ҳурматимни изҳор этишга кучим етади.

- Жамоангизнинг март ойидаги натижаларига қандай омиллар таъсир ўтказди?

- Айтайлик, 2та учрашувнинг аҳамияти катта эди: «МЮ» ва «Суонси»га қарши кечган баҳсларники. Боз устига, таркибда кадрлар муаммосига учрадик. Яъни Уэлбек, Касорла ва Уилшир хизматидан фойдаланолмадик. Ўша даврнинг ижобий хусусияти шуки, ал Нени ва Ивоби каби ёшларни кашф этдик. Аммо жамоага «қотиллик хислати» етишмади. Умуман олганда, мавсум давомида намойиш этган ўйинларимизнинг сифати чакки эмас. Ҳатто март-апрель ойларидаги беллашувларда ҳам ёмон кўринмадик. Афсуски, қувувчи ролида эдик ва хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Ана шу асабий вазият халақит берди. Шунингдек, мусобақа тақвими ҳам жиддий таъсир кўрсатди. «Сандерленд»га қарши баҳс унинг элитада жон сақлаб қолиш учун курашаётган пайтига тўғри келди. Ваҳоланки, анча олдинроқ, байрам кунлари куч синашганимизда, нисбатан осон бўларди.

- «Вест Бромвич»га қарши баҳсда «Эмирейтс» мухлисларининг дарғазаб нигоҳларига эътибор қаратдингизми?

- Истардимки, мухлислар жамоага ишонишда давом этишсин. Ахир биз лигада қолиш учун курашаётганимиз йўқ-ку. Албатта, мухлисларимизни бахтиёр ҳолатда кўришни истаймиз. Ўйлашимча, улар «Арсенал» билан фахрланадилар. Ахир биз барқарор ўйин намойиш этмоқдамиз. Тўғри, бунинг ўзи етарли эмас. Лекин юксак даражадаги футболда мухлислар ҳам, ўйинчилар ва мураббийлар ҳам ҳар қандай вазиятга шай туришлари керак...

Манба: Football.ua,

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 20:26, 06.05.2016. Ўқилди: 3681 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик