Евро-2016 ўйинлари натижасини қурбақа башорат қилади
Францияда старт оладиган Европа чемпионати ўйинлари натижасини Екатеринбург шаҳрида “Принц” лақабли мовий австралия квакшаси ёки “Леди Гага” лақабли ёғоч қурбақаси башорат қилади, деб хабар бермоқда ТАСС.
"Машҳур башоратчи саккизоёқ Пауль учун меросхўр тайёрладик. Ўйинларнинг натижасини башорат қилишга қурбақаларни танладик. Екатеринбург аҳолиси капалаклар боғига келиб, икки башоратчи “Принц” ва “Леди Гага”дан бирини танлаб олишлари керак. Сўровнома якунига кўра ғолиб чиққан қурбақа ўйинлар натижасини башорат қилишда иштирок этади. Биз терма жамоалар номи ёзилган тахтачаларни илиб қўямиз. Қурбақа қайси тахтача олдига сузиб борса, ўша терма жамоанинг ғалаба қозонишини башорат қилган бўлади. Тўғри топилган натижа учун қурбақа тансиқ таом билан сийланади” – деди боғ ходими.
Манба: football.kulichki.net
Киритилди: 12:51, 08.06.2016. Ўқилди: 6928 марта. Фикрлар: 5 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).