Бугун 20 февраль, 2026 йил, жума.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 17 9 10 36
2 АҚШ 9 12 6 27
3 Италия 9 5 12 26
4 Германия 6 8 8 22
5 Франция 6 8 6 20
6 Нидерландия 6 7 3 16
7 Швейцария 6 6 4 16
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Слуцкий ва Россия терма жамоаси футболчилари ўз мухлисларидан ўзларини интизомли тутишни сўрашди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа чемпионати / Мураббийлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Россия терма жамоаси бош мураббийи Леонид Слуцкий ва жамоа футболчилари ўз мухлисларига мурожаат қилиб, Евро-2016’нинг қолган ўйинларида ўзларини интизомли тутишни сўрашди.

"Ҳурматли мухлислар! Биз сиз Россия термасига Евро-2016’нинг Англияга қарши дастлабки учрашувда кўрсатган қўллаб-қувватловингиз учун миннатдормиз. Кўп жиҳатдан айнан шу омил сабабли биз ўйин охирида муҳим гол уришга ва мусобақадаги биринчи очкони қўлга киритишга муваффақ бўлдик. Олдинда бизда Словакия ва Уэльсга қарши мураккаб ўйинлар бор, биз бу ўйинларда ҳам трибуналар қўллаб-қувватлашига умид қиламиз.

Шу туфайли биз Лилл ва Тулузадаги ўйинларга ташриф буюрмоқчи бўлган россиялик футбол мухлисларига илтимос билан мурожаат қилмоқчимиз – ўзларингизни интизомли тутинглар, стадион ва жамоатчилик жойларида ўзини тутиш қоидаларини бузманг. Халқаро футбол ташкилотлари учун келгусида мухлислар томонидан ҳеч қандай қоидабузарлик бўлмаслигига кафолат жуда муҳимдир.

Ўз томонимиздан биз футбол майдонида яқин учрашувларда барча кучимизни беришни давом эттирамиз ва давлатимизни Европа чемпионатида муносиб тақдим қилиш учун барча имкони бор нарсани амалга оширамиз", деб ёзилди Россия футбол иттифоқи расмий сайтида.

Аввалроқ УЕФА Англия ва Россия терма жамоаларини Евро-2016 иштирокчилари сафидан чиқариб юбориши мумкинлиги маълум бўлганди. Агар мухлислар томонидан безориликлар давом этса, бундай ҳолат юз бериши мумкин.

УЕФА икки давлатга Марселдаги Анлия-Россия учрашуви вақтидаги тартибсизликлардан сўнг огоҳлантириш қилди.

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 10:22, 14.06.2016. Ўқилди: 4298 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.