Роналду: «Ўз рекордим билан фахрланаман, аммо Австрияни ютишимиз керак эди»
Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду Евро-2016нинг гуруҳ босқичи 2-тури доирасида Австрияга қарши ўйинда (0:0) майдонга тушди ва бу унинг учун терма жамоа сафидаги 128-ўйин бўлди. Учрашувдан кейин футболчи ўзининг рекорди ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
«Терма жамоадаги ўйинлар сони бўйича Фигудан ўтиб кетганим билан фахрланаман. 128та ўйиндан иборат натижа қайд этганимдан хурсандман, аммо шу билан бирга хафаман. Биринчи навбатда мен рекорд ўрнатишни эмас, ғалаба қозонишни истагандим.
Бу футбол. Биз кўплаб имкониятларга эга бўлдик, мен пенальти ва яна бир қанча вазиятлардан фойдалана олмадим. Ўзимизга ишонишда давом этамиз. Бизни қўллаб-қувватлаётган барча португалияликларга миннатдорчилик билдиришни истардим. Барчамиз терма жамоага ишонишимиз керак», — дейди Роналду.
Манба: championat.com
Киритилди: 10:10, 19.06.2016. Ўқилди: 5840 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).