Антуан Гризманн: "Агар Евро-2016да ғолиб чиқсак, ўзимни 5 см ўсгандек ҳис қиламан”
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн гуруҳ босқичининг сўнгги тур ўйинларидан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Мен француз тилида ўйлайман, бироқ негадир испанча сўкинаман. Испания билан финалда учрашишга тайёрман. Агар бу ҳолат юз берса, Испанияни мағлуб этишимизга тўғри келади. Агар ютқазсак, у ҳолда нафақат жамоадошларим хафа бўлишади, балки “Атлетико”дагилар ҳам устимдан кулишади. Тўғрисини айтсам, финалда ким билан ўйнашимизнинг аҳамияти йўқ. Биз финалга чиқишимиз ва ғалаба қозонишимиз шарт. Шундагина Испанияга ўзимни 5 см ўсгандек ҳис қилиб қайтаман», – деди Гризманн Football Espana хабарига кўра.
Манба: football.kulichki.net
Киритилди: 17:20, 19.06.2016. Ўқилди: 4041 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).