Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • 2:1
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 2:1
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      •   Пахтакор
      • 1:0
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Насаф 5 10
5 Пахтакор 4 9
6 Навбаҳор 5 9
7 Локомотив 5 7
8 Хоразм 5 7
9 Андижон 5 6
10 Қизилқум 4 6
11 Қўқон-1912 5 5
12 ОКМК 4 4
13 Динамо 5 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор 2-1 Машъал
5-тур Насаф 1-0 Андижон
5-тур Пахтакор - ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Антуан Гризманн:«Голим яқинларимга армуғон»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа чемпионати / Футболчилар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Айни пайт Францияда Антуан Гризманни ҳар қадамда учратиш мумкин: Евро-2016 реклама афишаларида, журналлар муқовасида, ТВда ва ҳоказо. Футбол майдонида эса, ҳужумчи фақат 2-тур доирасида ўйиннинг охирги дақиқаларига келибгина кўзга ташланди. Дейлик, Руминия термасига қарши кечган илк учрашув (2:1)нинг 66-дақиқасида ўз ўрнини Кингсли Команга бўшатиб берган «Атлетико» аъзоси албанлар билан баҳсда бошланғич таркибдан тушиб қолди. Лекин у иккинчи бўлим ўрталарида ўйинга қўшилиб, 90-дақиқада ўта муҳим голга муаллифлик қилди ва франциялик мухлисларнинг улкан ишончларини бежиз эмаслигини исботлади.

- Албатта, ғоят хурсандман, ахир 2та турдан кейиноқ 1|8 финал масаласини ҳал қилдик, - деди Гризманн албанларга қарши баҳсдан сўнг. - Майдонда бор имкониятларимизни ишга солдик ва мақсадга эришдик. Гол урганимга келсак, бу сафар икки ҳисса ёқимли бўлди. Чунки «Велодром» трибуналарида оилам ҳам бор эди.

- Бироқ Дидье Дешам сизни захирада қолдирганди...

- Бу унинг ҳуқуқи. Жамоада 23 нафар футболчи бор ва бош мураббий ҳар ўйинга улардан 11 нафарини танлайди. Фақат Дешам ўйин олдидан ҳар дақиқада майдонга тушишга тайёр туришим лозимлигини алоҳида уқтирди. Мен эса унинг кўрсатмасига тўлиқ амал қилишга уриндим. Албания термаси дарвозасига урилган гол мен учун айниқса, руҳий томондан муҳимдир. Бир ҳисобдан руминлар билан ўйин учун реванш олдим, дейишим мумкин. Энди шу руҳда давом этишим ва рақиблар жарима майдонида илдамроқ ҳаракатланишим керак. Шунда голлар ўз-ўзидан келаверади.

- Франция термаси мухлислари айнан сиздан ўта кучли футбол кўрсатишингизни кутишяпти. Хўш, масъулият юки оғирлик қилмаяптими?

- Ҳаммаси жойида. Ҳар қандай чорловни қабул қилишга руҳан тайёрман. Зеро, ўз имкониятларимни яхши биламан ва ўйинларга ўта жиддий ёндашяпман. Лекин аввало, жамоа учун ўйнашга уринаман. Ота-онам индивидуалликка ёпишиб олмасликни ўргатишган, шунинг баробарида ўзлигимни сақлаб қолишим зарурлигини ҳам уқтиришган.

- Эндиликда Франция термасини Евро-2016нинг бош фаворити сифатида таърифлаш мумкинми?

- Мана, чемпионат бошидан буён кучсиз рақиб умуман йўқлиги яққол билинди. Қайд этилаётган ҳисобларга қаранг. Албатта, биз имкон қадар узоқроққа бориш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз. Лекин Испания, Германия, Италия термаларидан ҳар нарса кутиш мумкин. Қолаверса, қайсидир жамоанинг «сюрприз» улашиши ҳам ҳеч гап эмас.

- Европа биринчилигида муваффақиятли ўйнаган тақдирингизда, топ-клубларнинг сизга нисбатан қизиқишлари янада ортиши тайин. Қизиқ, салоҳиятингизни бошқа мамлакат чемпионатида синаб кўриш ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

- Испания - менинг уйим, Ла-лига - менинг чемпионатим. «Атлетико» эса буюк клуб! «Реал Сосьедад» билан музокаралар жараёни кечагидек ёдимда. «Атлетико» раҳбарлари мен учун 30 миллион евро тўлашга тайёр эканликларини дарҳол айтишганди. Умуман, улар билан биринчи учрашув якунидаёқ мени дарҳақиқат, ўз жамоаларида кўриш ишқида ёнаётганларини сезгандим...

- ...Лекин барибир, ғалати-да. Ахир «Арсенал», «Барселона» ва «ПСЖ» жамоалари қолиб, «Атлетико»ни танлагансиз...

- «Атлетико» ўша пайт Испания чемпиони эди! Ўйин бобида ўсиш учун айнан шундай клубда ўйнаш ва Диего Симеонедек мураббий билан ишлаш муҳим эканлигини тушунганман. Зеро, клуб ва мураббийнинг машғулотлари менга ёқади. Бу менинг услубим.

- «Реал Сосьедад»да ўйнаб, профессионал футболчи сифатида шаклланганингиз ва юқори савияга кўтарилганингизни ҳисобга олсак, клубдан кетишингиз осон бўлмагандир...

- Ҳарқалай, 13 ёшда уйдан чиқиб кетганимдагидек қийналганим йўқ. Ўшанда Испанияда шуғулланишимни таклиф этишган ва «Реал Сосьедад» вакили мени олиб кетиш учун уйимизга борганди. Яқинларимнинг кўзда ёш билан кузатиб қўйишгани ҳеч ёдимдан кўтарилмайди. Умуман, Испанияда менга оила ғамхўрлиги етишмаган ва баъзан туни билан йиғлаб чиқардим. Қисқаси, ўша ҳолат билан таққослаганда, Мадридга кўчиб ўтиш руҳан муаммо туғдиргани йўқ.

- «Атлетико» ҳақидаги гапларингиздан шундай хулоса чиқариш мумкинки,  айни пайт бошқа клублар томон қарамаяпсиз...

- Шундай. Ҳар ҳолда, ҳозирда бор эътиборим Франция терма жамоасига йўналтирилган.

 

ЭЪТИРОФ

Филипп МОНТАНЬЕ:  «Гризманн яққол кучайди»

«Реал Сосьедад»да 2 йил ишлаган франциялик мураббий Филипп Монтаньенинг фикрича, Антуан Гризманн охирги вақтлар ўйин бобида яққол ўсган ва ҳозирда жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан сира қолишмайди.

- Гризманнинг ўтган мавсумдаги натижалари сизни ҳайрон қолдирмадими?

- Бирозгина. «Атлетико» - охирги йилларда муносиб совринларни ютган катта клуб. Бундай жамоада қисқа вақт оралиғида етакчилардан бирига айланиш фақат энг зўр футболчиларга насиб этади. Антуан - ажойиб техник қобилиятга эга ақлли футболчи.

- Сизнингча, Антуан айнан қайси жиҳатда кўпроқ кучайди?

- Жисмоний тарафдан сезиларли даражада ўсди. Ахир унинг вазни анча енгил, гарчи табиатан жангчи бўлсада. Хуллас, Антуан аввалгидек тезкор, шунинг баробарида энди яккакурашларда унча енгилмаяпти.

- Камчилиги-чи - унга нима етишмаяпти?

- Тажриба. Бироқ малака йиллар ўтгани сайин тўпланади. Муҳими, Антуанда ўрганиш ва ўсишда давом этиш хоҳиши кучли.

Sovsport.ru - И. РАҲИМОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 07:58, 21.06.2016. Ўқилди: 3195 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик