Бугун 21 август, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 20 42
2 Насаф 19 40
3 Динамо 20 38
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 19 25
9 Сурхон 19 23
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 20 21
12 Хоразм 19 19
13 Қўқон-1912 19 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 19 14
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро - Қўқон-1912

Навбатдаги ўйинлар. 20-тур

21/08 20:00 Бухоро - Қўқон-1912
22/08 19:00 Андижон - Пахтакор
22/08 20:00 Қизилқум - Бунёдкор
23/08 18:30 Сурхон - Насаф
23/08 19:30 ОКМК - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2009 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Баия".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Крузейро".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Трабзонспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Фатих Карагюмрюк".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Баия".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Чемпионат Турции. "Гёзтепе" - "Фенербахче".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Эюпспор".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Палмейрас".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Фламенго".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Крузейро".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Трабзонспор".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 21.08.2025

      05:20 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Многоборье.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Суперлига в Москве. Финал.
      10:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 13 в Лозанне, Швейцария.
      12:10 "Страна спортивная".
      12:25 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье. Прямая трансляция.
      13:00 "Сюрпляс".
      13:25 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье. Прямая трансляция.
      15:30 "География спорта". Норильск.
      15:55 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье. Прямая трансляция.
      16:30 "Культовые".
      16:55 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Многоборье. Прямая трансляция.
      19:00 Московские экстремальные игры 2025.
      20:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      20:30 "Тайны звёзд спорта".
      21:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      22:30 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины.
      23:45 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины.
      01:30 "Культовые".
      02:00 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье.
      02:35 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье.
      04:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Бокс. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      11:55 LIVE Бокс. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      15:00 Специальный репортаж.
      15:20 Новости.
      15:25 Есть тема! Прямой эфир.
      16:50 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway".
      17:20 "Лучшие из лучших".
      17:55 Новости.
      18:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Авангард" (Курск) - "Broke Boys" (Одинцово). Прямая трансляция.
      21:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:10 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Текстильщик" (Иваново) - "Тверь". Прямая трансляция.
      23:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Магомед Анкалаев против Джонни Уокера.
      02:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 "Культовые".
      03:30 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway".
      04:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 13 в Лозанне, Швейцария.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Теннис. US Open Mixed Doubles Championship. 1/2 финала.
      06:30 LIVE Теннис. US Open Mixed Doubles Championship. Финал. Прямая трансляция.
      08:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      09:30 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      10:30 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Обзор.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      13:00 Парусный спорт. Гран-при. Этап 8 в Заснице, Германия. Обзор.
      14:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      16:00 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 16. Луанко - гора Лагос-де-Ковадонга.
      17:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      18:30 LIVE Велоспорт. Renewi Tour. Этап 2. Прямая трансляция.
      20:15 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.
      21:30 Теннис. "Ролан Гаррос". Женщины. Финал. Арина Сабаленка - Кори Гофф (США).
      23:00 Киберспорт. Кубок мира в Эр-Рияде, Саудовская Аравия. Обзор, 3 эп.
      23:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      01:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 2.
      02:00 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.
      03:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Баҳор ва куз

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳозир бутун дунё Европа футболи, аниқроғи, Евро-2016 ҳавоси билан яшамоқда. Бу мусобақа авжи қизиган пайт ва биз - ўзбек мухлислари ҳам бошқалардан қолишмаган ҳолда Франция-ю Германияга ишқибозлик қилмоқдамиз. Аммо орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, бу мусобақалар якунига етади ва ҳаммамизнинг ёдимизга бошқа турнир тушиши турган гап - Осиё Чемпионлар Лигаси.

БЕГОНА БЎЛМАГАН БАҲОР

Бахтимизга жорий йил ушбу мусобақа биз учун узоқроқ давом этмоқда. Масалан, ўтган мавсум баҳордаёқ Чемпионлар Лигаси бизга бегона бўлган эди. Бу сафар эса тўрт клубимиздан фақат биттаси чорак финалга йўл олган бўлса-да, ҳайтовур ОЧЛни томоша қилиш учун имкониятимиз сақланиб қолди. Бу йил бизни «Локомотив» қутқарди. Бунинг учун «темирйўлчилар»га раҳмат.

Андрей Микляев шогирдлари (ёки Мирко Йеличич шогирдлари, десак ҳам бўлар, зеро бу икки мураббий жамоани биргаликда бошқаришмоқда) Осиёда саккиз жамоанинг бири бўлишни уддалай олдилар. Хабарингиз бор, ОЧЛ чорак финалига қуръа ҳам ташланган. Унга кўра, «Локомотив» чорак финални БААнинг «Ал-Айн» клубига қарши ўтказади. Ёдидан кўтарилганларга эслатиб ўтайлик, дастлабки баҳс 23 август куни рақиб майдонида бўлиб ўтади. Тошкентда кечадиган жавоб учрашуви эса 13 сентябрга белгиланган. Табиийки, шу ўринда бир савол туғилади - «Локомотив» бу тўқнашувда ғалаба қозона олармикан?

Албатта, ҳар қандай мухлис мазкур саволга «Ҳа», деб жавоб қайтаришни истайди. Бироқ бунинг учун асос ҳам етарли бўлиши керак. Хўш, «Ал-Айн»нинг кучли ва кучсиз томонлари нимада? Бу рақиб ниманинг эвазига ОЧЛда чорак финалга қадар етиб кела олди? Келинг, ҳозир шу ҳақда бироз мулоҳаза юритайлик.

РАҚИБ

«Ал-Айн» якунига етган мавсум БАА чемпионатида 2-ўринни қўлга киритди. Инсоф юзасидан айтайлик, «Локомотив»нинг рақибида чемпион бўлиш учун имконият деярли йўқ эди. Боиси, ғолибликни қўлга киритган «Ал-Аҳли» уни 9 очкога ортда қолдирган эди. Шу ўринда таққослашингиз мумкин - «Локомотив» айни вақтда Ўзбекистон чемпионатида 4 очколик фарқ билан етакчилик қилиб турибди.

Бироқ айни ҳолат «Ал-Айн»нинг кучига баҳо беришда нотўғри фикр пайдо қилмаслигини сўраган бўлардик. Зеро, бу жамоа қай даражада кучга эгалигини мухлислар ўз кўзлари билан кўришга улгурганлар. «Ал-Айн» бу йил ОЧЛ гуруҳ босқичида «Насаф»га қарши кураш олиб борди ва унинг ўйинига бевосита гувоҳ бўлганмиз. Рақиб гуруҳ босқичида ўтказилган 6 ўйиндан учтасида ғалаба қозонди, бир бора дуранг ўйнаб, икки марта мағлубиятга учради. Гуруҳда 10 очко жамғарган клуб қандай бўлишини тасаввур қиляпсизми? Бироқ таъкидлаш жоиз, «Ал-Айн»нинг ўша битта дуранги ҳам «Насаф»га қарши кечган ўйинда қайд этилган (1:1).

Албатта, ўша дуранг қандай ўйин эвазига қўлга киритилганини ҳамма яхши эслайди. Тан олиш лозим, Қаршида кечган баҳсда «Ал-Айн» ижодкорлик жиҳатидан «Насаф»га нисбатан анча ёрқин ўйин намойиш қилди. Жамоанинг асосий кучи легионерлардан иборат экани ҳам ёдимизда. Хусусан, бразилиялик Дянфрес Дуглас ва колумбиялик Данило Асприлья «Насаф» ҳимоячиларини бир зум тинч қўймаган эдилар. Шунингдек, Филипп Бастоснинг ҳимоядаги ўйинини ҳам алоҳида эътироф этиш лозим. Тўғри, «Ал-Айн» таркибида кўпчиликка яхши таниш маҳаллий футболчи - Умар Абдулраҳмон тўп сурди. Бироқ айнан «На-саф»га қарши кечган ўйинда Абдулраҳмондан кўра легионерлар ҳаракати анча кучлироқ кўрингани айни ҳақиқат.

Ўйиннинг дуранг билан хотима топишига бир жиҳатдан омад ҳам сабаб бўлди. Зеро, бурчак тўпидан сўнг Мақсуд Каримов илк дақиқадаёқ ҳисобни очгач, «На-саф»дан кўра «Ал-Айн»нинг ўйини кучлироқ кўринган эди. Шундай экан, 32-дақиқада ҳисобнинг Асприлья томонидан тенглаштирилгани натижанинг мантиқий кўринишига айланди. Рақибнинг асл кучини эса жавоб баҳсида кўриб олдик. Сафарда кечган учрашувда Данило Асприлья 38-дақиқада ҳисобни очган, 90-дақиқада Аҳмад киритган яна бир тўп эвазига мезбонлар анча ишончли ғалабани қўлга киритишганди. Шу тариқа «Насаф»нинг гуруҳдан чиқиш орзуси ҳам саробга айланди.

Рақиб ҳақидаги фикримизни якунлаб қўядиган бўлсак, «Ал-Айн» ОЧЛ нимчорак финалида «Зоб-Оҳан»га қарши майдонга тушди: ўз майдонида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, сафарда 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. Бу натижа чорак финалга чиқиш учун керагидан ҳам ортиқ эди. Эътиборли томони, «Зоб-Оҳан»га қарши кечган жавоб ўйинида ҳам асосий ролни легионерлар ўйнашди. Дуглас ҳамда Асприлья биттадан гол уриб, «Ал-Айн»нинг ғалабасини таъминладилар. Умуман, «Локомотив»нинг бўлғуси рақиби кўпроқ мана шу икки легионерга таянар экан, бу нарса гуруҳ баҳсларида ҳам кўриниб қолганди. Зеро, «Ал-Айн» гуруҳда умумий ҳисобда 8та тўп киритган бўлса (иккита ўтказиб юборган), шулардан учтаси Дянфрес Дуглас, иккитаси эса Данило Асприлья ҳисобига ёзилган. Бундан эса шундай хулоса чиқарса бўладики, «Ал-Айн» ўйинида об-ҳавони мана шу футболчилар белгилаб беришади.

ОСИЁДАГИ ЛЕГИОНЕРЛАР

Умуман, легионерлар ҳақида гап кетар экан, Осиё футболи бу борада катта ўсишга эришганини таъкидлаш лозим. Ҳозир биз араб, форс, хитой ва ҳатто корейс ҳамда япон клубларида ҳам Африка-ю Жанубий Америкадан келган кўплаб футболчилар тўп суришига кўникиб қолганмиз. У ёғини сўрасангиз, ўтган йили Осиё Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан «Гуанжоу Эвергранд» ҳам айнан легионерлар ҳисобига бу ишни уддалаган эди. Финал баҳси БААнинг «Ал-Аҳли» клубига қарши кечган ва бразилиялик Элкесон де Оливейра киритган ягона тўп ўйин тақдирини ҳал қилганди. Бергкамп услубида урилган ўша голни кўрганлар бўлса бемалол тасдиқлашлари мумкин, унга ҳар қандай юлдуз ҳавас қилиши аниқ.

Ҳозир ОЧЛда «Локомотив»дан ташқари яна 7 жамоа қолган. Булар, ўша биз айтиб ўтган «Ал-Айн»дан ташқари яна «Ал-Наср», «Ал-Жаиш», «Сеул», «Чонбук Хюндай Моторс», «Шанхай SIPG» ва «Шандон Луненг». Шу ўринда бир тафовут - ушбу рўйхатда «темирйўлчилар»дан бошқа барча жамоалар ўйини асосан легионерларга боғлиқдир. «Локомотив»да эса...

ЎЗИМИЗДА

Тан олиш лозим, бизда нафақат «Локомотив», балки ОЧЛда иштирок этган ва этмаган ҳамма жамоаларда асосий иш маҳаллий футболчилар зиммасига тушади. МДҲ мамлакатлари ва Болқон ўлкаларидан келадиган легионерлар эса кўп ҳолларда ҳатто олий лигада ҳам захирада қолиб кетадилар. Балки бу бир томондан яхшидир, ҳар ҳолда ўзбек футболчилари рақобатда ютиб чиқиб, кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқдалар. Бироқ бошқа томонлама фикрласак, бир бош устун бўлиш тугул, оддийгина рақобатга ҳам дош беролмайдиган легионер кимга керак?

Эътибор берсангиз, Ўзбекистон чемпионатида тўп сураётган хорижлик футболчилар ҳақида гап кетганда йиллар давомида бир фикр билдириб келинади - Кахи Махарадзе ва Артур Геворкяндан бошқа легионерлар етарлича савияга эга эмас. Қизиқ томони, бу гап кеча ёки бугун айтилмаган, уч-тўрт йил муқаддам ҳам худди шу фикр такрорланар эди. Бу ҳақда ҳатто олий лига мураббийлари ҳам кўп бор таъкидлашган. Аммо қизиқ томони, шунча вақтдан бери кучли савиядаги бирор футболчи топила қолмади. Яна ўша Геворякн ва Махарадзе.

Албатта, бу ҳақда илгари ҳам кўп айтилган ва анча сийқаси чиққан мавзу ҳисобланади. Бироқ клубларимизнинг топгани нари борса Ораховацу, Булятлардан ортмаса, биз нима қила олардик? Қолаверса, Артур Геворкяннинг ёши ҳам ўтиб қолди ва нари борса икки йилдан сўнг у кетади. Худди шундай қисмат Кахи Махарадзенинг ҳам бошига тушади. Аҳвол шу йўсин давом этса, улар кетгач ким тўғрисида гапирамиз? Тўғри, ўзимиздан ҳам Абдухолиқов ва Ҳамдамовлар етишиб турибди. Бироқ ўша ёшлар маҳоратли легионерлардан тажриба ўрганмаса, ўса олармикан?

ЯНГИ ЛЕГИОНЕР

Аслида, ушбу мавзуни яна бир бор кўтариш ниятимиз йўқ эди. Бу ҳақда сўз очишимизга сабаб эса яқинда пайдо бўлган бир хабар бўлди. Узунқулоқ гапларга қараганда, «Локомотив» клуби ОЧЛ чорак финали олдидан таркибни кучайтириш борасида анча-мунча ишларни амалга оширишни кўзлаётган экан. «Анча-мунча» деган сўз замирида таркибга янги легионер жалб этилишини тушундингиз, албатта. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозим, ҳозирда «темирйўлчилар» таркибида Кахи Махарадзе ва Неманья Яничич каби футболчилар бор. Демак, «Локомотив» фақат Осиёдан бир нафар ва қитъамиз ташқарисидан яна бир нафар легионерни таркибга жалб этиши мумкин. Бироқ бу футболчи аввалгилардан фарқ қилармикан? Зеро, шу вақтга қадар «Локомотив»нинг легионерлар борасида олиб борган ишлари унчалик омадли чиқмаган эди.

«Темирйўлчилар» ривожланишнинг янги йўлига ўтишганидан буён бир неча марта хорижлик футболчи эвазига таркибни кучайтиришга уриниб кўрдилар. Бу йўлда ҳатто Арманистон терма жамоаси ҳужумчиси Руслан Корян каби футболчилар ҳам чақирилди. Аммо на Корян ва на Жора Оганесян кутилган ўйинни намойиш этиб бера олдилар. Шунингдек, «арман лойиҳаси» доирасида илгарироқ Арам Восканян ва Ромик Хачатарянларнинг ҳам «Локомотив»да ўйнашганини таъкидлаш лозим. Уларнинг ҳам ишончни оқлай олмаганларини гапириш эса ортиқча бўлса керак. Худди Молдова терма жамоаси ярим ҳимоячиси Александру Оника сингари...

Мана, энди «Локомотив» яна янги номларни қидиришга тушди. Истардикки, бу сафар натижа бошқачароқ бўлса. Зеро, юқорида «Ал-Айн» тимсолида легионер футболчилар аҳамиятини етарлича ёритдик, деб ўйлаймиз. Агар бу ҳам кифоя қилмаса, яна бир фактни эътиборингизга ҳавола қилишимиз мумкин - «Ал-Айн» таркибида БАА терма жамоасига номзод 8 (!) нафар футболчи тўп суради. Бироқ асосий ишни барибир, Дуглас ва Асприлья бажараверадилар. «Локомотив» ҳам шундай футболчи топа олармикан? Баҳсли масала.

БОШҚАЛАР

Аслида, бу савол нафақат «Локомотив», балки олий лигада иштирок этадиган ҳар бир клубга берилиши керак. Узоққа бормайлик, келаси мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этадиган клубларимиз таркибни етарли даражада кучайтира оладиларми? Мана гап қаерда! Хўш, икки йилдан буён ОЧЛ гуруҳ босқичида бирорта ғалабага эриша олмаётган «Бунёдкор» келаси мавсум ҳам Чемпионлар Лигасида Сато Минори, Шакер Зуаги ва Бульятни ўйнатадими? Улар билан қандай натижага эришиш мумкинлигини кўрдик-ку! Энг ёмони, асосий ишни «фалон» пулга таклиф этилган легионерлар қолиб, энди 19 ёшга тўлган Ҳамдамову Шукуровлар бажаришаётгани алам қилади. Хўш, «Бунёдкор» бу муаммони ечишга тайёрми?

Ёки «Насаф»ни оладиган бўлсак. Қачонгача Геворкяннинг ўзи аравани тортиб юриши мумкин? Трансфер бозорида шундай савиядаги яна бир футболчини топиш шунчалик қийинми? Тўғри, «Насаф»да балки номдор футболчини сотиб олиш учун пул етарли эмасдир, аммо ҳали номи чиқмаган иқтидорларни ҳам саралаб олиш имконияти мавжуд-ку. Ана, ҳар йили қишда кўрикдан ўтиш учун нақ Африканинг ўзидан кўплаб футболчилар келадилар. Наҳотки, шунча йилдан буён улар орасидан бирор «пичоққа илинадигани» топилмаган бўлса? Топилмаса, Африканинг ўзидан қидириб кўришмадими?

Халқаро майдонда бирор натижага эришишни хоҳласак, умуман, олий лига савиясини кўтариш учун ҳам барибир, кучли легионерга катта эҳтиёж туғилаётгани инкор этилмайдиган ҳақиқат. Очиғи, Украина ва Болқондан келадиган «захирачи-легионерлар»дан чарчадик. Ҳеч бўлмаса бир вақтлари «Пахтакор»да ўйнаган Уче Ихероуме каби футболчи бўлса ҳам майли эди. Биз-ку, бу йил баҳор бегона бўлмаганидан хурсандмиз, аммо яхши легионерсиз жўжалар саналадиган фаслда қийналиб қолмасмиканмиз?

АБДУЛЛОҲ

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 15:46, 02.07.2016. Ўқилди: 6715 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
10 Андижон Рустам Турдимуродов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.