Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Евро-2016. Чоракфинал. Германия пенальтилар сериясида Италияни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа чемпионати / Плей-офф финаллари
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Европа чемпионатининг чоракфинал ўйинида Германия ва Италия куч синашди. Кескин курашларга бой ўтган ўйиннинг асосий вақтида ғолиб аниқланмади. Пенальтилар сериясида эса немисларнинг қўли баланд келди.

Шу пайтгача Германия терма жамоаси расмий ўйинларда Италияни мағлуб эта олмаганди. Бу сафар ҳам ўйиндан мағлуб эта олмади. Бироқ, немислар пенальтилар сериясида ҳам мағлуб бўлмайдиган камдан-кам жамоалардан бири ҳисобланади-да!

Ҳар иккала жамоа ўта эҳтиёткор ўйин намойиш қилишди. Ўйин зерикарли тус олаётганида терма жамоалар биринчи бўлим сўнгида биттадан хавфли вазият яратишди. Мюллернинг зарбасини Буффон эгаллаган бўлса, Стураронинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

Иккинчи бўлимда хавфли вазиятлар кўпая бошлади. Гомес ўзига етказилган узатмани жарима майдончаси ичида Мюллерга қолдирди. Томас 15 метрдан зарба берди. Дарвозага кираётган тўп ҳимоячига тегиб, устун ёнидан ўтиб кетди. 65-дақиқага келиб, ниҳоят ҳисоб очилди. Гомес чап бурчакка яқин жойда тўпни эгаллаб турди ва жарима майдончасига кирган Ҳекторга узатма берди. Унинг узатмасидан кейин эса Ўзил 7-8 метрлардан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди.

Орадан 3 дақиқа ўтиб Лёв шогирдлари ўйин тақдирини ҳал қилишлари мумкин эди. Ўзилнинг ажойиб узатмасидан кейин Гомес дарвозабон майдончаси чизиғи устида тўпни кўкраги билан қайтарди ва дарвозага тескари турган ҳолда зарба берди. Тўп Буффоннинг қўлидан майдонни тарк этди.

Ўйиннинг асосий вақти тугашига 12 дақиқа қолганида Германия дарвозасига пенальти белгиланди ва ҳисоб тенглашди. Ўнг қанотдан узатма пайтида Кьеллини бош билан тўп йўналишини ўзгартирди. У билан ёнма-ён сакраган Боатенгнинг қўлига тўп тегди. Бонуччи 11 метрли зарбадан самарали фойдаланди.

Қўшимча бўлимларда ҳисоб ўзгармагач, навбат пенальтилар сериясига берилди. Ушбу серия ўйиннинг ўзидан кўра қизиқроқ бўлди. Мураббийлар томонидан танлаб олинган асосий 5 нафардан футболчилар зарба берганидан кейин, ҳисоб атиги 2:2 эди. Нақ 6 нафар футболчи хатога йўл қўйди. Шундан сўнг футболчилар бирин-кетин пенальтидан самарали фойдалана бошлашди. Дармианнинг зарбасини Нойер қайтарди ҳамда Ҳектор эса ҳал қилувчи зарбани голга айлантириб, Германияни ярим финалга олиб чиқди. Пенальтилар серияси - 6:5. Италия чорак финалдан ортга қайтадиган бўлди.

Германия ярим финалда Франция-Исландия жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олби боради.

2 июль, Бордо, «Стад де Бордо»

Германия – Италия 1:1 (0:0, 1:1, 0:0, 0:0) пенальтилар бўйича - 6:5

Голлар: Ўзил (65) – Бонуччи (78 пенальтидан)

Германия – Нойер, Боатенг, Хектор, Хеведес, Хуммельс, Киммих, Кроос, Хедира (Швайнштайгер, 16), Ўзил, Мюллер, Гомес (Дракслер, 72).

Италия – Буффон, Бонуччи, Кьеллини (Дзадза, 120), Де Шильо, Бардзальи, Пароло, Флоренци (Дармиан, 86), Стураро, Жаккерини, Пелле, Эдер (Инсинье, 108).

Огоҳлантиришлар: Стураро (56), Де Шильо (57), Пароло (59), Хуммельс (90), Пелле (91), Жаккерини (103), Швайнштайгер (112).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:04, 03.07.2016. Ўқилди: 14635 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик