Бугун 17 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 12 7 9 28
2 Италия 8 4 11 23
3 АҚШ 6 8 5 19
4 Нидерландия 6 5 1 12
5 Австрия 5 7 3 15
6 Швеция 5 5 1 11
7 Швейцария 5 2 3 10
8 Германия 4 7 6 17
9 Франция 4 7 4 15
10 Япония 4 5 9 18
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [2946]

Роналдуни Европанинг топ-клубига жойлаштиришмоқчи [2802]

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2637]

ФИФАда Жаҳон чемпионати борасида хавотир кучаймоқда [2401]

Каннаваро Юрген Клопп билан бирга ишлашни хоҳлайди [2300]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2238]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2227]

Абдуқодир Ҳусанов: "Энг қийин ҳужумчи? Эслай олмайман!" [2083]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [1951]

Юлдузли Нигерия Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026'даги эҳтимолий рақибига айланиши мумкин! [1866]

Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирни ғалаба билан якунлади! [54]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [38]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [37]

Трубин: "Кўпчилик мени гол урганим учун танийди" [22]

Абдуқодир Ҳусанов: "Энг қийин ҳужумчи? Эслай олмайман!" [21]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [20]

"Насаф" биринчи бўлимдан сўнг "Шаржа"ни мағлуб этмоқда (видео) [10]

Рўзиқул Бердиев кечаги ғалабадан сўнг нималар деди? [9]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [9]

"Ан-Наср" президенти: "Ямал ва Педри учун исталган суммани тўлашга тайёрмиз" [8]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Биринчи давра кашфиётлари

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Статистика
Рукн: Янгиликлар
A A A

Олий лигада ортда қолган биринчи давра кутилмаган натижаларга бой бўлди. Тахминларнинг барчаси ҳам ўзини оқламади.  Шундай бўлса-да, элитада қизғин кураш кечмоқда. Дейлик, биринчи даврада бир қатор футболчилар етишиб чиқди. Улар мавсумнинг дастлабки қисмини жуда кўтаринка руҳда ўтказишди ва шу орқали кучли жамоалар назарига тушдилар. Қуйида биринчи довонда ҳар томонлама ўзини кўрсатиб, мухлислар эътирофини қозонган футболчилар ҳақида сўз юритамиз.

Жавоҳир ИЛЁСОВ («Машъал»)

Амплуаси: дарвозабон

Туғилган санаси: 06.02.1994

Жавоҳир ўтган мавсумда олий лигада дебютини ўтказганди. Бу йилдан эса жамоасининг асосий дарвозабонига айланди. Тинимсиз меҳнатлар уни 1-рақамли кипер бўлишига замин яратди. Жамоада Ботир Носировдек тажрибали дарвозабон бўлишига қарамай, Жавоҳир қисқа вақт ичида мураббийлар ишончига кирди. Айниқса, «Обод» билан учрашув унинг учун унутилмас лаҳзаларни тақдим қилди. Чунки шу куни Илёсов икки бора тошкентликлар томонидан амалга оширилган пенальтиларни бартараф қилди. «Насаф»га қарши воҳа дербисида ҳам қаҳрамонлик кўрсата олди. Бутун учрашув давомида қаршиликлар ҳужумига қарши мардона туриб, баҳснинг энг яхши футболчиси бўлди. Хуллас, Жавоҳир Илёсов биринчи давранинг кашфиётчи ўйинчиларидан бири бўлди десак, асло янглишмаймиз.

Ислом ҚОБИЛОВ («Металлург»)

Амплуаси: ҳимоячи

Туғилган санаси: 01.07.1997

 

(Чапда. 40-рақам)

Ислом Қобилов ўтган йилларда «Бунёдкор»нинг ёшлари сафида тўп суриб келарди. Мавсум арафасида «Металлург» ушбу ҳимоячини ижарага олди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига номзод бўлган Қобилов ёш бўлса-да, бекободликлар таркибида ўзини йўқотиб қўймади. Мураббийлар штаби томонидан билдирилган кичик имкониятдан тўғри фойдалана олди. Шунинг эвазига асосий таркибга қўшилди. Ҳозирда «Металлург» мудофаасида Қобилов ўзини жуда эркин ҳис қилмоқда. Майдонда ишончли тўп сурмоқда. Қобилов ўз устидан мана шундай меҳнат қиладиган бўлса, келажакда миллий терма жамоамизнинг ишончли футболчиларидан бири бўлиши, шубҳасиз.

Жавоҳир ЭСОНҚУЛОВ

(«Металлург»)

Амплуаси: ярим ҳимоячи

Туғилган санаси: 20.04.1997

 

(13-рақам)

«Бунёдкор» академияси ҳам иқтидорларни юзага чиқаришни бошлади. Ислом Қобилов, Эргаш Исмоилов, Фарҳод Намозов, Озод Комилов каби футболчиларни «Металлург» ижарага олганди. Ушбу сафга Жавоҳир Эсонқуловни ҳам киритиш мумкин. Эсонқулов ўтган мавсумда «Бунёдкор-2»да - биринчи лигада тобланганди. Бу йил эса, бекободликлар ярим ҳимоячини таклиф қилдилар. У тезда Рустам Мирсодиқовнинг ишончли футболчисига айланди. Бекободда ҳам жиддий рақобат юзага келганига қарамай, Эсонқулов доимий равишда ўйин амалиётига эга бўляпти. Қолаверса, биринчи даврада муҳим голларни киритди. Шу билан бир қаторда, голларга ассисентлик вазифасини ҳам бажармоқда. Хуллас, у ҳам мавсумнинг дастлабки қисмида ўзини кўрсатган кам сонли футболчилардан бири бўлди.

Шоҳруз НОРХОНОВ («Обод»)

Амплуаси: ҳужумчи

Туғилган санаси: 13.01.1993

Шоҳруз Норхонов - биринчи даврада журналистлар ва мухлислар орасида энг кўп маротаба тилга олинган футболчилардан бири бўлди. Чунки Норхонов учрашувларни юқори нотада ўтказди. Ўйинлар давомида 7 маротаба рақиблар дарвозасига йўл топди. Бир сўз билан айтганда, тажрибали голкиперларни хафа қилди. Демак, Норхонов ҳам том маънода давранинг ҳақиқий қаҳрамонларидан. Тўғри, «Обод» кўпчилик кутганчалик ўйин кўрсатмади. Элита дебютанти олдиндан билдирилган тахминларни амалда исботлай олмади. Жамоанинг тубдан ёш эканлиги ҳам, натижаларга таъсирини ўтказди. Иқтидорли ҳужумчи «Сўғдиёна», «Андижон» каби жиддий рақибларга қарши учрашувларда «Обод»га ғалаба олиб келди. Ҳозир бу ҳужумчига олий лиганинг қатор жамоалари катта қизиқиш билдиришмоқда. Агар томонлар ўзаро келишувга эришадиган бўлса, футболчи катта эҳтимол билан мавсумнинг иккинчи палласини бошқа жамоада давом эттириши ҳам мумкин.

Бобур АБДУҲОЛИҚОВ («Насаф»)

Амплуаси: ҳужумчи

Туғилган санаси: 23.04.1997

«Насаф» академиясида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ўзини оқламоқда. Чунки  мазкур футбол даргоҳида тобланган кўплаб иқтидорли ўйинчилар ўзини майдонда ёрқин намоён этмоқда. Одил Ҳамробеков, Азиз ғаниев, Шароф Муҳитдинов каби ёш, малакали ўйинчилар ортидан ҳужумчи ҳам етишиб чиқди. Доимо ёшларга имконият беришдан чўчимаслиги билан ном таратган Рўзиқул Бердиев 1997 йилда туғилган Бобур Абдуҳолиқовга нафақат ички чемпионатда, шу билан бир қаторда, Осиё Чемпионлар Лигасида ҳам туртки берди. Натижада, Абдуҳолиқов ОЧЛда бир қатор голларни киритди. Чемпионатда ҳам гол уришни унутганича йўқ. Ёшига нисбатан фаоллиги билан ажралиб турган Бобур ўз устида изланадиган бўлса, келажакда миллий терма жамоамизга номзод ҳужумчилардан бири бўлиб етишади.

P.S.: Биринчи даврада ўзини кўрсата олган ёш футболчилар сирасига шунингдек, «Насаф»нинг яна бир умидли вакили Ислом Рашидхоновни, «Навбаҳор» ярим ҳимоячиси Сардор Азимовни, «Олмалиқ»да порлаётган Муҳаммад Исаев ва «Қўқон-1912» ҳимоячиси Достон Турсуновларни ҳам киритиш мумкин. Зеро Рашидхонов «аждарлар» таркибида янги мавсумда 9 марта майдонга тушиб, ақлли ҳаракатлари билан ёдда қолишдан ташқари, ўз номига 2та голни ҳам расмийлаштирди. Наманганликларнинг чап қанот ярим ҳимоячиси Сардор Азимов эсагарчи гол уролмаган бўлса-да, нақ 13 расмий ўйинда иштирок этиб, 3 марта самарали тўп узатишга муваффақ бўлган. Худди шундай илиқ фикрларни «Олмалиқ»да етишаётган янги юлдуз - Муҳаммад Исаевга нисбатан ҳам ишлатиш мумкин. Қўқонликлар ҳимоясида ўз ўрнига эга бўлиб бораётган Достон Турсунов эса тез орада етакчи клублар эътиборини ўзига қаратса, ажабмас...

Иззатбек АБДУВАҲОБОВ

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 16:20, 15.07.2016. Ўқилди: 4849 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.