Бугун 31 май, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Реднапп Арне Слотнинг «Ливерпуль»дан кетиши сабабларини очиқлади

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Ливерпуль» собиқ ярим ҳимоячиси Жейми Реднапп икки йиллик фаолиятдан сўнг истеъфога чиқарилган бош мураббий Арне Слот борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Эслатиб ўтамиз, нидерландиялик мутахассис ўтган мавсумда «қизиллар»ни Премьер-лига чемпионлигига олиб келганди.

Реднапп Слотнинг ишини юқори баҳолаб, унинг истеъфосини адолатсизлик деб билишини яширмади.

«Арне Слотга ачинаман, у ажойиб иш олиб борди. Премьер-лигада зафар қучиш — бу улкан ютуқ. Бироқ жорий мавсумда жамоани қийин аҳволга солган кўплаб омиллар бўлди. Слот ўзига нисбатан адолатсизлик қилинди деб ҳисоблаётган бўлса, бу табиий ҳол, аммо футболда бундай ҳолатлар тез-тез учраб туради», — дейди Реднапп.

«Футболчилар клуб бошқарувида иштирок этмаслиги керак»

Собиқ футболчи Слотнинг истеъфосида жамоа етакчиларининг роли катта бўлганига ишора қилди. Унинг сўзларига кўра, тажрибали ўйинчилар раҳбариятга таъсир ўтказиб, мураббийга бўлган ишончсизликни билдирган бўлиши мумкин.

«Футболчиларнинг бу ердаги ролини инкор этиб бўлмайди. Катта ўйинчилар раҳбарият билан гаплашиб, ўз норозилигини ифодалаган бўлиши мумкин. Балки уларга мураббий таклиф қилган ўйин услуби ёқмагандир ёки уни клубни янги чўққиларга олиб чиқа оладиган мутахассис деб ҳисобламагандир. Бироқ раҳбарият ўйинчиларнинг фикрини тинглашда эҳтиёт бўлиши керак. Кўпинча уларнинг ўз шахсий мақсадлари бўлади ва бу жамоа манфаатига мос келмаслиги мумкин», — дея таъкидлади Жейми.

Реднапп «Ливерпуль» раҳбариятини тез-тез мураббий алмаштирадиган клублар тақдирини такрорламасликка чақирди. У бу борада «Манчестер Юнайтед»ни салбий намуна сифатида келтириб ўтди.

Киритилди: 13:55, 31.05.2026. Ўқилди: 478 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик