Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Президент Ислом Каримов Оқсаройда Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси президенти Чинг-Куо Вуни қабул қилди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 15 июль куни Оқсаройда Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси (АIBА) президенти Чинг-Куо Вуни қабул қилди.

Чинг-Куо Ву АIBА Ижроия қўмитасининг Тошкентда ўтаётган мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди. Мазкур спорт форуми Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси учун Бразилияда бўладиган Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг якуний босқичи ҳисобланади.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, АIBА ва унинг раҳбари Чинг-Куо Ву ўзининг муносиб хизмати билан дунёда кенг тарқалган боксни ва, умуман, Олимпия ҳаракатини ривожлантиришга катта ҳисса қўшаётганини алоҳида таъкидлади.

Ушбу нуфузли халқаро ташкилот Ижроия қўмитаси мажлисининг Тошкентда ўтказилаётгани муҳим воқеа бўлиб, бу жаҳон спортида Ўзбекистон алоҳида ўрин эгаллашини яна бир бор тасдиқлайди.

Чинг-Куо Ву мамлакатимизнинг жаҳон спорт майдонида обрўси ортиб бораётганини юксак баҳолади. Ўзбекистонда жисмоний тарбияни оммалаштириш ва болалар спортини ривожлантириш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилгани халқаро жамоатчиликка яхши маълум. Давлатимиз раҳбарининг соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ва ҳар томонлама етук ёшларни вояга етказишга доимий ғамхўрлик кўрсатаётгани, бу борада мақсадли ишлар амалга оширилаётгани натижасида айни пайтда 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларнинг қарийб 60 фоизи спорт секцияларига қатнамоқда.

Ўзбекистонда мустақиллик йилларида профессионал спортчи, мураббий ва ҳакамларни тайёрлаш бўйича самарали тизим яратилди. Бугун барча зарур техник ва услубий воситалар билан таъминланган саксондан зиёд спорт федерациялари фаолият кўрсатмоқда.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида 51 мингдан ортиқ спорт иншоотлари бунёд этилган. Спорт турлари бўйича кўплаб марказ ва секциялар, энг яхши хорижий спорт ареналаридан қолишмайдиган спорт мажмуалари ва заллари фаолият кўрсатмоқда.

Ўзбекистон спортчиларининг Олимпия ўйинларида эришаётган ютуқлари ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар юксак самаралар бераётганидан далолатдир. Тарихан қисқа фурсатда 6 олтин, 5 кумуш ва 10 бронза медали қўлга киритилди.

Ўзбекистон спортида бокс алоҳида ўрин эгаллайди. 2014-2015 йилларда мамлакатимизнинг барча ёш ва вазн тоифасидаги чарм қўлқоп усталари турли даражадаги 269 медалга сазовор бўлди. Ўзбекистонда халқаро миқёсдаги нуфузли мусобақалар ва бокс турнирлари мунтазам ўтказилмоқда. 2015 йилнинг 7-14 июнь кунлари АIBА шафелигида пойтахтимизда ўтказилган бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионатида мамлакатимиз спортчилари 7 олтин ва 6 бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Оқсаройдаги учрашувда Ўзбекистонда ҳаваскорлик боксини ривожлантириш, мамлакатимизнинг АIBА билан самарали ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш истиқболлари ҳақида фикр алмашилди.

Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси раҳбари Президент Ислом Каримовга самимий қабул ҳамда Ўзбекистонда спортни, жумладан, боксни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшаётгани учун миннатдорлик билдирди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентига спорт ва олимпия ҳаракатини ривожлантириш ҳамда оммаллаштириш йўлидаги улкан хизматлари учун, шунингдек, боксни халқаро ва миллий даражада ривожлантириш борасидаги фидокорона меҳнати эътирофи сифатида АIBАнинг юксак мукофоти – “Хизматлари учун” ордени топширилди. 

Манба: olympic.uz
Киритилди: 18:56, 18.07.2016. Ўқилди: 5167 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик