Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • 4:1
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • 0:3
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:1
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • -:-
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 31 79
2 Реал Мадрид 31 70
3 Вильярреал 30 58
4 Атлетико 31 57
5 Бетис 30 45
6 Сельта 30 44
7 Реал Сосьедад 31 42
8 Хетафе 30 41
9 Осасуна 30 38
10 Эспаньол 31 38
11 Атлетик Бильбао 30 38
12 Жирона 31 38
13 Райо Вальекано 30 35
14 Валенсия 31 35
15 Севилья 31 34
16 Алавес 31 33
17 Эльче 31 32
18 Мальорка 30 31
19 Леванте 30 26
20 Реал Овьедо 30 24

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Реал Мадрид 1-1 Жирона
31-тур Реал Сосьедад 3-3 Алавес
31-тур Эльче 1-0 Валенсия
31-тур Барселона 4-1 Эспаньол
31-тур Севилья 2-1 Атлетико

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал
14/04 00:00 Леванте - Хетафе

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Юрт шарафини улуғлаган ўғлонлар!

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Ёзги олимпиада
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинлари ўз ниҳоясига етди.

Унда муваффақиятли иштирок этган спортчиларимиз 4 олтин, 2 кумуш, 7 бронза медални қўлга киритиб, Ватанимизга ёруғ юз билан қайтиб келди.

23 август куни Тошкент аэропортида ушбу нуфузли мусобақа ғолиблари, совриндорлари ва иштирокчиларини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

 ...Спортчиларимиз ўтирган самолётнинг қўнишига ҳали вақт бор. Даста-даста гул кўтарган юртдошларимиз ҳаяжонда, қувончларининг чеки йўқ. Айниқса, Олимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлиб, Ватанимиз довруғини оламга кенг таратган спортчиларимизнинг ота-оналари, яқинларидан бахтиёр инсон йўқ.

Нидоси Риога етиб борган она

— Бугун дунёдаги энг бахтли онаман, — деди оғир атлетика бўйича Олимпиада чемпиони ва рекордчиси ­Руслан ­Нуриддиновнинг онаси ­Гулчеҳра Нуриддинова. — Ўғлимнинг иштирокидаги баҳслар тунги соат учда бўлганига қарамай, уни мен билан бирга бутун халқимиз кузатди. Русланим 237 килограммни бўйсундириб, Олимпия рекордини янгилаганида, овозим Бразилияга етиб борган бўлса керак. Ҳалигача ўзимга келганим йўқ.

Халқимиз ишончини оқлади

— Тўғриси, финал жангида роса ҳайиққандим, — деди  бокс бўйича Рио олимпиадаси ғолиби Ҳасанбой Дўстматовнинг отаси Маъруфжон  Ҳайитбоев. — У билан қўнғироқлашдим. Ўғлим «Дада, илтимос, хавотирланманг, дуо қилиб турсаларингиз бас», деди. Шукрки, фарзандим халқимизнинг, Президентимиз ва менинг ишончимизни оқлади. Мана, ҳозир ҳаяжондан этим жимирлаб кетяпти. Ахир ўғлим Олимпиада чемпиони. Агар истиқлол бўлмаганида, ўғлим Ширмонбулоқдаги томошалардан нари ўтолмасди.

«Бронзаси — олтинга тенг»

— Аслида укам Бразилияга олтин медални ният қилиб кетганди, — деди дзюдо бўйича ХХХI ёзги олимпия ўйинлари бронза медали соҳиби Ришод Собировнинг опаси Дилнора Собирова. — Якунда бронза бўлди. Аммо мен учун бу олтиндан кам эмас. Чунки кетма-кет уч Олимпиадада совриндор бўлиш сайёрамиздаги беш спортчига насиб қилган, холос. Ишонаманки, кун келиб укамнинг шогирдлари, албатта, Олимпиада олтин медалини олади.

...Мана, орзиқиб кутилган лаҳзалар етиб келди. Бутун дунё нигоҳи қадалган Рио майдонларида Ўзбекистон номини шарафларга буркаган спортчиларимиз давлатимиз байроғини баланд кўтарган ҳолда она Ватан заминига қадам қўйди. Карнай-сурнай садолари атрофни тутди. Гулдурос қарсаклар, «Ўзбекистон» деган ҳайқириқлар бир зум ҳам тингани йўқ.

Тантанали маросимда сўзга чиққан Олий Мажлис Сенати раиси Н.Йўлдошев, Ўзбекистон халқ артистлари Э.Комилов, О.Назарбеков, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори, таэквондо бўйича жаҳон чемпиони Д.Холжигитова, Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўстматовнинг онаси Д.Ҳайитбоева ва бошқалар Президентимиз раҳбарлигида ёш авлоднинг жисмонан ва маънан етук инсонлар бўлиб улғайиши, спорт билан мунтазам шуғулланиши, ўз истеъдод ва салоҳиятини намоён этиши учун яратилган кенг шароитлар юксак самаралар бераётганини алоҳида таъкидлади. Ўзбекистон спорт оламида янги саҳифа очган олимпиадачиларимизни ушбу юксак ғалаба билан табриклади. Ўзбекистон халқ шоири С.Саййид олимпиадачиларимиз ғалабасига бағишланган шеърини ўқиди.

Шундан сўнг ғолиб ва совриндор спортчиларимиз номидан Ҳасанбой Дўстматов, Руслан Нуриддинов, Шаҳобиддин Зоиров, Фазлиддин Ғойибназаров, Бектемир Мелиқўзиев сўзга чиқди. Улар бундай юксак эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимизга самимий миннатдорлик билдирди. Келгусида бундан-да юксак ғалабаларни қўлга киритишга ваъда берди.

Ҳеч кимдан кам эмасмиз

Асли спортчиларимиз Олимпиададан ҳеч қачон медалсиз қайтмаган. 1996 йили Атлантада ўтган ёзги Олимпия ўйинларида юртдошларимиз биттадан кумуш ва бронза медалини қўлга киритган. 2000 йили Сидней шаҳри мезбонлик қилган баҳсларда бир олтин, бир кумуш ва икки бронза. 2004 йили Афина беллашувларида спортчиларимиздан икки нафари шоҳсупанинг биринчи, яна шунчаси учинчи ва бир нафари иккинчи поғонасини банд этган. 2008 йилги Пекин Олимпиадасида  6 медаль қўлга киритилган: 1 олтин, 2 кумуш, 3 бронза. Олимпиядачиларимиз 2012 йили Лондондан битта олтин, иккита бронза билан қайтиб келганди.

«Рио — 2016»да  эса Ватанимиз ва халқимиз ҳаётидаги тарихий ғалаба қўлга киритилди: спортчиларимиз 13 медаль билан Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига катта совға, муносиб тўёна туҳфа қилишди. Боксчиларимиз 3 олтин, 2 кумуш ва 2 бронза медални қўлга киритиб, Куба, АҚШ, Буюк Британия ва Россия каби бокс энг ривожланган давлат спортчиларини ҳам ортда қолдириб, дунёда биринчи ўринни эгаллади.

Чарм қўлқоп усталаримиз Ҳасанбой Дўстматов, Шаҳобиддин Зоиров, Фазлиддин Ғойибназаров, оғир атлетикачимиз Руслан Нуриддинов ғалабаси шарафига ХХХI ёзги Олимпия ўйинларида ­Ўзбекистон байроғи кўтарилиб, давлатимиз мадҳияси янгради. Янада қувонарлиси, Ҳасанбой Олимпия ўйинларида энг ёрқин жангларни олиб боргани учун «Рио — 2016» олимпиадасининг энг яхши боксчиси сифатида Вэл Баркер кубоги билан тақдирланди.

Боксчиларимиздан Шаҳрам Ғиёсов, Бектемир Мелиқўзиев кумуш, Рустам Тўлаганов, Муроджон Аҳмадалиев, дзюдочилар Ришод Собиров, Диёрбек Ўрозбоев, эркин кураш бўйича Элмурод Тасмуродов, Ихтиёр Наврўзов, Магомед Ибрагимов Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига биттадан бронза медаль қўшди.

Рағбат

Спортчиларимиз Ватанимизга қайтиб келган кунининг ўзидаёқ — 23 август куни ­Президентимиз «Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари ғолибларини пул мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида»ги фармойишни имзолади. Фармойишга кўра, олтин медаль олганларнинг ҳар бири 200 минг, кумуш медаль соҳиблари 100 минг, бронза медални қўлга киритганлар эса 75 минг АҚШ доллари билан мукофотланади. Пул мукофотларини тўлашни Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки хорижий валютада — АҚШ долларида, банкда жисмоний шахслар учун белгиланган тартибда очиладиган депозит ҳисоб рақамларидан, солиқ ундирилмасдан амалга оширади.

 

Фазлиддин ҒОЙИБНАЗАРОВ,

бокс бўйича Рио олимпиадаси ғолиби:

— Мусобақада конголик Дивал Малонган, ҳиндистонлик Манож Кумар, АҚШ вакили Гари Рассел, россиялик Виталий Дунайцев, финалда Озарбайжон шарафини ҳимоя қилган Лорензо Коллазо Сотомайорни енгиб, олтин медалга сазовор бўлдим. Менда финалдаги баҳс, айниқса, катта таассурот қолдирди. Рингга чиққанимда дастлаб юртдошларимиз қўллаб-қувватлаган бўлса, иккинчи ва учинчи раундда залдаги томошабинларнинг «Uz-be-kis-tan!», «Uz-be-kis-tan!» деган ҳайқириқлари қулоғимга чалина бошлади. Ғалаба қозонишимни наинки ватандошларимиз, дунё аҳли ҳам истаётганини англадим. Ҳакам қўлимни кўтарганида кўзимдан ёш отилиб чиқди. Ўша лаҳзада туйган ҳисларимни сўз билан ифодалаб беролмайман. Муҳими, ишончни оқладим.  

Шаҳобиддин ЗОИРОВ,

Олимпия ўйинлари олтин медаль соҳиби:

— Риодаги иштирокимни саралаш босқичидан бошлаганимда вақти келиб, Ҳасанбой Дўстматов, Шаҳрам Ғиёсов, Бектемир Мелиқўзиев ва Фазлиддин Ғойибназаров қаторида бокс беллашувларининг финалига йўлланма олишим хаёлимга ҳам келмаган эди. Рақибларимни мағлуб этганим сари Президентимиз, юртдошларимиз билдирган ишонч масъулияти ортди. Финал жангига киришишдан аввал устозим «Сен бу ерга нафақат ўзбекистонлик боксчи, балки Ўзбекистоннинг юзи ҳам бўлиб келгансан. Юзинг ерга қарамасин», — деди. Бу менга янада улкан масъулият юклади.

 

Шаҳобиддин РАСУЛОВ,

«Оила даврасида» мухбири

Манба: "Оила давраси" газетаси
Киритилди: 10:48, 27.08.2016. Ўқилди: 6793 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 19
3 Барселона Ламин Ямаль 15
4 Осасуна Анте Будимир 15
5 Барселона Ферран Торрес 14
6 Барселона Роберт Левандовски 12
7 Алавес Лукас Бойе 12
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Барселона Рафинья 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик