Бугун 6 август, 2025 йил, чоршанба.

  • Суперлига
      • 05.08.2025 20:00
      • Пахтакор
      • 1:2
      • ОКМК
      • 06.08.2025 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 06.08.2025 20:00
      • Машъал
      • -:-
      • Динамо
      • 07.08.2025 19:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Нефтчи
      • 07.08.2025 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 16 36
2 ОКМК 17 33
3 Бунёдкор 16 30
4 Нефтчи 16 30
5 Динамо 16 30
6 Пахтакор 17 29
7 Навбаҳор 16 27
8 Андижон 16 20
9 Сурхон 16 19
10 Қизилқум 16 18
11 Хоразм 16 17
12 Сўғдиёна 16 16
13 Машъал 16 15
14 Бухоро 16 13
15 Қўқон-1912 16 12
16 Шўртан 16 9

Ўтган ўйинлар. 17-тур

17-тур Пахтакор 1-2 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 17-тур

06/08 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
06/08 20:00 Машъал - Динамо
07/08 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
07/08 20:00 Насаф - Андижон
08/08 19:00 Хоразм - Сурхон
08/08 20:00 Қизилқум - Бухоро
08/08 21:15 Бунёдкор - Шўртан

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 314 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛ: 3-тур ҳайратлари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Англия премьер лигасининг 3-тур учрашувлари ҳам бўлиб ўтди. Унда кутилмаган ва сенсацион натижалар қайд этилди, дейиш мумкин. “Ливерпуль” бу сафар “Тоттенхэм” билан дуранг ўйнади. Ҳозиргача очко йўқотмаган жамоалар — “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” бўлиб турибди. Шунингдек, бу тур пенальтиларга ҳам бағишланди.

Почеттино ва Клоппнинг тинчлик сулҳи

Лондоннинг “Тоттенхэм” жамоаси ўз уйида “Ливерпул”ни қабул қилди ва дуранг қайд этишди. Ушбу мавсум ҳар икки жамоа учун ҳам омадсиз бошланди, дейиш мумкин. Лекин ҳали олдинда ўйинлар кўп, курашни бемалол давом эттириш мумкин.

27 август. Лондон. "Уайт Харт Лэйн" стадиони. 31211 томошабин.
Бош ҳакам: Роберт Мэдли (Йоркшир).
“Тоттенхэм” – “Ливерпуль” - 1:1 (0:1)
Голлар: Милнер, 43 - пенальтидан (0:1). Роуз, 72 (1:1).

“Шаҳарликлар” ҳозирча пешқадам

Гвардиола бошчилигидаги “Манчестер Сити” жамоаси анча ноқулай ҳисобланган “Вест Хэм”ни қабул қилди ва ғалабага эришди. Айтиш керакки, Раҳим Стерлинг бу ўйинда дубль қайд этди. Агуэро эса гол уролмади.

28 август. Манчестер. "Иттиход" стадиони. 54008 томошабин.
Бош ҳакам: Андре Марринер (Бирмингем).
“Манчестер Сити” – “Вест Хэм” - 3:1 (2:0)
Голлар: Стерлинг, 7 (1:0). Фернандиньо, 18 (2:0). Антонио, 58 (2:1). Стерлинг, 90+2 (3:1).

“Лестер” ниҳоят ўзига келди

Амалдаги чемпион жамоа “Лестер” ўз уйида “Суонси” клубини қабул қилди ва ғалаба қозонди. Бу унинг мавсумдаги илк ғалабаси бўлиб, “тулкилар” энди қаттиқ тер тўкишларига тўғри келади. Олдинда ҳали жуда кўп ва оғир ўйинлар кутиб турибди.

27 август. Лестер. "Кинг Пауэр" стадиони. 31727 томошабин.
Бош ҳакам: Рожер Ист (Уилтшир).
“Лестер” – “Суонси” - 2:1 (1:0)
Голлар: Варди, 32 (1:0). Морган, 52 (2:0). Фер, 80 (2:1).
Урилмаган пенальти: Махрез, 56 (дарвозабон).

“Арсенал”дан ҳам ғалаба

Уотфорд шаҳрида меҳмон бўлган “тўпчилар” мавсумдаги илк ғалабасини нишонлашди. Бунда, албатта, Алексис Санчеснинг хизматлари беқиёс бўлди. У шу куни жуда яхши ҳаракат қилди.

27 август. Уотфорд. "Викариж Роуд" стадиони. 20545 томошабин.
Бош ҳакам: Кевин Френд (Лестершир).
“Уотфорд” – “Арсенал” - 1:3 (0:3)
Голлар: Касорла, 9 - пенальтидан (0:1). Санчес, 40 (0:2). Ўзил, 45+1 (0:3). Перейра, 57 (1:3).

“Челси”дан йирик ҳисоб

Лондоннинг “Челси” жамоаси ишончли тарзда ғалабалар қозонишда давом этмоқда. Ҳозирча Конте шогирдлари очко йўқотишмади. Дебютант жамоа “Бернли”га қарши учрашувда ҳам йирик ҳисобда муваффақиятга эришишди.

27 август. Лондон. "Стэмфорд Бриж" стадиони. 41607 томошабин.
Бош ҳакам: Марк Клаттенбург (Ньюкасл-апон-Тайн).
“Челси” – “Бернли” - 3:0 (2:0)
Голлар: Азар, 9 (1:0). Виллиан, 41 (2:0). Мозес, 89 (3:0).

“Йўлбарслар”ни бўйсундирган “иблис”

Икки турдан бери мағлубият нималигини билмай келаётган дебютант “Халл Сити” жамоаси ўз уйида “Манчестер Юнайтед”га ҳам яхшигина қаршилик кўрсатди. “Қизил иблислар”га “йўлбарслар”ни бўйсундириш анча қийин кечди, аммо сўнгги дақиқаларда Маркус Решфорд Моуриньо жонига ора кирди.

27 август. Кингстон-апон-Халл. "Кей Си" стадиони. 24560 томошабин.
Бош ҳакам: Жонатан Мосс (Йоркшир).
“Халл Сити” – “Манчестер Юнайтед” - 0:1 (0:0)
Гол: Рэшфорд, 90+2 (0:1).

Қолган-қутганлар

27 август. Саутгемптон. "Сент-Мэрис" стадиони. 30152 томошабин.
Бош ҳакам: Ли Мэйсон (Болтон).
“Саутгемптон” – “Сандерленд” - 1:1 (0:0)
Голлар: Дефо, 79 - пенальтидан (0:1). Родригес, 86 (1:1).

27 август. Ливерпуль. "Гудисон Парк" стадиони. 39581 томошабин.
Бош ҳакам: Майкл Оливер (Нортумберленд).
“Эвертон” – “Сток Сити” - 1:0 (0:0)
Гол: Бейнс, 51 - пенальтидан (1:0).

27 август. Лондон. "Селхерст Парк" стадиони. 23503 томошабин.
Бош ҳакам: Майк Дин (Хесволл).
“Кристал Пэлас” – “Борнмут” - 1:1 (0:1)
Голлар: Кинг, 11 (0:1). Данн, 90+4 (1:1).
Урилмаган пенальти: Кабай, 16 (дарвозабон).

28 август. Вест Бромвич. "Хауторнс" стадиони. 23690 томошабин.
Бош ҳакам: Энтони Тейлор (Манчестер).
“Вест Бромвич” – “Мидлсбро” - 0:0 (0:0)

Тур жазолари: рангли карточкалар

3-турда ҳакамлар томонидан футболчиларга жами 46 марта сариқ карточка кўрсатилди.

3-тур: “энг, энг, энг...”

Энг кўп гол урган футболчи
Раҳим Стерлинг – 2та (“МС” – “Вест Хэм”)

Энг кўп томошабин
“Иттиход” стадиони — 54008 томошабин

Энг кам томошабин
“Викариж Роуд” стадиони — 20545 томошабин

Голурарлар

3та
Серхио Агуэро (“Манчестер Сити”, 2)
Златан Иброҳимович (“Манчестер Юнайтед”, 1)

2та
Кристиан Стуани (“Мидлсбро”)
Этьен Капу (“Уотфорд”)
Лерой Фер (“Суонси”)
Майкл Антонио (“Вест Хэм”)
Жермейн Дефо (“Сандерленд”, 1)
Филиппе Коутиньо (“Ливерпуль”)
Рахим Стерлинг (“Манчестер Сити”)
Нолито (“Манчестер Сити”)
Диего Коста (“Челси”)
Эден Азар (“Челси”, 1)

Автоголурарлар

Патрик Макнейр (“Сандерленд”)

3-тур рамзий терма жамоаси (Telegraf версияси)

Шей Гивен (“Сток Сити”) - Мейсон Холгейт (“Эвертон”), Кёртис Дэйвис (“Халл Сити”, 2), Уэсли Морган (“Лестер”), Дэнни Роуз (“Тоттенхэм”) - Фернандиньо (“Манчестер Сити”), Дэнни Дринкуотер (“Лестер”) - Раҳим Стерлинг (“Манчестер Сити”), Эден Азар (“Челси”) – Маркус Решфорд (“Манчестер Юнайтед”), Алексис Санчес (“Арсенал”).

3-турнинг энг яхши футболчиси (Telegraf версияси)
3-турнинг энг яхши футболчиси “Манчестер Сити” ҳужумчиси Раҳим Стерлинг бўлди. Жуда муҳим учрашувда бу футболчи чиройли ва фойдали ўйин намойиш этиш билан бирга, дубль ҳам қайд этди.

4-тур ўйинлари. Манчестер дербиси

10 сентябрь, шанба
“Манчестер Юнайтед” – “Манчестер Сити”, 16:30
“Арсенал” – “Саутгемптон”, 19:00
“Бернли” – “Халл Сити”, 19:00
“Борнмут” – “Вест Бромвич”, 19:00
“Вест Хэм” – “Уотфорд”, 19:00
“Мидлсбро” – “Кристал Пэлас”, 19:00
“Сток Сити” – “Тоттенхэм”, 19:00
“Ливерпуль” – “Лестер”, 21:30

11 сентябрь, якшанба
“Суонси” – “Челси”, 20:00

12 сентябрь, душанба
“Сандерленд” – “Эвертон”, 23:55

Манба: telegraf.uz
Киритилди: 12:44, 29.08.2016. Ўқилди: 8919 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 7
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.