Бугун 31 январь, 2026 йил, шанба.

  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 30.01.2026 11:00
      • Саудия Арабистони
      • 0:2
      • Эрон
      • 30.01.2026 13:00
      • Австралия
      • 2:4
      • Ўзбекистон
      • 30.01.2026 15:00
      • Малайзия
      • 0:7
      • Афғонистон
      • 30.01.2026 17:00
      • Тожикистон
      • 0:3
      • Япония
  • «A» Серия
      • 31.01.2026 00:45
      • Лацио
      • -:-
      • Женоа
      • 31.01.2026 19:00
      • Пиза
      • -:-
      • Сассуоло
      • 31.01.2026 22:00
      • Наполи
      • -:-
      • Фиорентина
      • 01.02.2026 00:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Верона
      • 31.01.2026 01:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Алавес
      • 31.01.2026 18:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Жирона
      • 31.01.2026 20:15
      • Осасуна
      • -:-
      • Вильярреал
      • 31.01.2026 22:30
      • Леванте
      • -:-
      • Атлетико
      • 01.02.2026 01:00
      • Эльче
      • -:-
      • Барселона
      • 31.01.2026 20:00
      • Лидс
      • -:-
      • Арсенал
      • 31.01.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Борнмут
      • 31.01.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Эвертон
      • 31.01.2026 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 01.02.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ньюкасл

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 8 24
2 Бавария 8 21
3 Ливерпуль 8 18
4 Тоттенхэм 8 17
5 Барселона 8 16
6 Челси 8 16
7 Спортинг 8 16
8 Манчестер Сити 8 16
9 Реал Мадрид 8 15
10 Интер 8 15
11 ПСЖ 8 14
12 Ньюкасл 8 14
13 Ювентус 8 13
14 Атлетико 8 13
15 Аталанта 8 13
16 Байер 8 12
17 Боруссия Д 8 11
18 Олимпиакос 8 11
19 Брюгге 8 10
20 Галатасарой 8 10
21 Монако 8 10
22 Қорабоғ 8 10
23 Буде-Глимт 8 9
24 Бенфика 8 9
25 Марсель 8 9
26 Пафос 8 9
27 Юнион 8 9
28 ПСВ 8 8
29 Атлетик Бильбао 8 8
30 Наполи 8 8
31 Копенгаген 8 8
32 Аякс 8 6
33 Айнтрахт Ф 8 4
34 Славия 8 3
35 Вильярреал 8 1
36 Қайрат 8 1

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Аякс 1-2 Олимпиакос
8-тур Арсенал 3-2 Қайрат
8-тур Монако 0-0 Ювентус
8-тур Атлетик Бильбао 2-3 Спортинг
8-тур Атлетико 1-2 Буде-Глимт
8-тур Байер 3-0 Вильярреал
8-тур Боруссия Д 0-2 Интер
8-тур Брюгге 3-0 Марсель
8-тур Айнтрахт Ф 0-2 Тоттенхэм
8-тур Барселона 4-1 Копенгаген
8-тур Ливерпуль 6-0 Қорабоғ
8-тур Манчестер Сити 2-0 Галатасарой
8-тур Пафос 4-1 Славия
8-тур ПСЖ 1-1 Ньюкасл
8-тур ПСВ 1-2 Бавария
8-тур Бенфика 4-2 Реал Мадрид
8-тур Наполи 2-3 Челси
8-тур Юнион 1-0 Аталанта

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Россия йўлидаги тутунлар Ёхуд Самвел Бабаянга очиқ хат!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Йиғинлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Яқинда роса асабийлашдим. Нега дейсизми? Чунки Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказиш учун нақ Африканинг нақ бир чеккасидаги Буркина-Фасо деган терма жамоасини танлади. “Қойил-э, — дедим ўзимга ўзим, — бошқа жамоалар қуриб қолибдими?” Мен қатори кўпчилик Буркина-Фасо термасини писанд этмаганлиги тайин. Бироқ “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтган ўйиндан кейин амин бўлдимки...


РОССИЯ ЙЎЛИДАГИ ТУТУНЛАР
Шунга амин бўлдимки, терма жамоамизни Россиядаги мундиалга олиб борувчи йўл тутун остида қолганга ўхшамоқда. Ўн қадам нарини кўра олмаётганга ўхшаймиз. Нега дейсизми? Бунинг бир қанча сабаблари бор. Олдиндан огоҳлантириб қўяй, агар “Бунйодкор” стадионида Сурия термасини тор-мор этсак, фахрланаман, чин дилдан қувонаман, чунки терма жамоамизнинг ашаддий мухлисиман. Шу билан бирга хотиржам ҳам бўла олмайман, сабаби терма жамоамизнинг ашаддий мухлисиман. Аслида, Сурия бизнинг мақсадимиз йўлида чивиндек тўсиқ, холос. Йўлимизда даҳшатли-даҳшатли аждаҳолар бор.


БИРИНЧИ ТУТУН — ЖАНУБИЙ КОРEЯ
Жанубий Корея терма жамоасини эслаганимда тепа сочим тикка бўлади. Айниқса, ғалаба қозониш учун биз ўзбеклар ҳеч қачон қўл урмайдиган усулларни қўллашга ҳам тайёр бўлган, Эрон терма жамоаси устози билан ўзига хос спектал қўйган лаънати бош мураббийни бир нималар қилиб қўйгим келади. Ахир футбол эркаклар ўйини-ку, тўғрими? Аммо Самвел Бабаян мавжуд футболчилардан фойдаланиб, шундай тактика тузиши керакки, кореяликлар учун сичқоннинг ини минг танга бўлиб қолсин. Бунинг учун футболчиларимиз Жанубий Корея деганда уйғонадиган тасаввурни Яман деганда уйғонадиган тасаввур билан алмаштиришлари керак. Чунки ишонинг, ҳозир Жанубий Корея биз учун Ямандек гап, ҳатто ундан ҳам кучсиз. Ҳа, жаноб Бабаян, ишонаверинг, агар сиз тактика ва таркибни тўғри танлай олсангиз, қалбингизга эмас, ақлингизга қулоқ тутсангиз, Жанубий Корея термасини пашшадек эзғилаб кетамиз. Ахир Россияни титратиб юрган Одил ва Виталийдек, Осиё футболининг келажаги бўлмиш Сардордек футболчиси бор терма жамоанинг Жанубий Кореядек термачага ютқазиши филнинг сичқонга мағлуб бўлиши билан тенг-ку, тўғри! Келинг, жаноб Бабаян, шу корейсларга чиқиш эшигини кўрсатиб қўйинг, шунда жуда савобли иш қилган бўласиз.


ИККИНЧИ ТУТУН — ЭРОН
Карлос Кейрушнинг башараси ҳам корейслар устозиники каби хунук таассурот қолдирган бизда. Биз ишонамиз, бу сафар ҳам Эрон бош мураббийси нимадир ўйлаб топишга интилади. Лекин Эронни мағлуб этиш ҳам қийин эмас. Бу терма жамоа бизнинг термамиз олдида жа Яман эмас-у, Гонконгдек бор. Биз бу терма жамоаларни ерга урмоқчи эмасмиз, аксинча, ўзбек футболига муносиб баҳо бермоқчимиз, холос. Келинг, жаноб Бабаян, сизга бир сирни айтай, эронликларни енгиш учун эронликлардек ўйнаш керак, яъни жуда тезкор ҳаракат қилиш лозим. Олдинга ва орқага. Яна бир гап, тўпни қанотдан олиб бориб, кейин майдон марказига узатаверишга асосланган кийилган кавуш каби эскириб кетган тактикадан воз кечинг! Ташвишланманг, эронликлар ҳам одам. Сиз қанотларга ва марказга тезкор, ҳужумга аниқ ҳаракат қилувчи ва тезкор қарор чиқарувчи, ҳимояга эса тартибли ҳаракат қилувчи футболчиларни жойлаштиринг. Ўшанда кўрамиз эронликлар нима қила олишаркин? Сизда вариантлар кўп, фақат улардан қандай фойдаланишни билсангиз, олам гулистон.
УЧИНЧИ ТУТУН — ЎЗИМИЗ
Ҳа, жаноб Бабаян, ажабланманг, учинчи тутун ўзимиз ҳисобланамиз. Яъни терма жамоадаги ўзаро муаммоларни ҳал қилиш ҳам кўп нарсага имкон яратади. Жаноб Бабаян, ҳали сиз жиддий рақибларга дуч келмадингиз? Хафа бўлманг-у, шунинг учун ҳозирча сизга юқори баҳо беролмаймиз. Аммо бир нарсани аниқ биламиз, сиз терма жамоага шунчаки бақириб вақт ўтказиш учун келмагансиз, сиз ғурурли одамсиз, “Самвел Бабаян дегани келиб, ҳеч нарсага эришолмади, Ўзбекистон терма жамоаси яна шармандаларча мағлуб бўлди”, деган иснодни кўтара олмаймиз, тўғрими? Унда оддий жиҳатларга ҳам эътибор беринг, бирор-бир ўзгартириш қилишдан олдин яхшилаб ўйланг. Дарвоза чизиғи сергак ва совуққон, вазиятни олдиндан ўқий оладиган посбонни жойлаштиринг (Лобанов шу талабларга жавоб бериши ёки бермаслигини ўйлаб кўринг, агар жавоб беради, деб ўйласангиз ва бу ишончингиз ўзини оқласа, майли, акс ҳолда...). Ўйлашимча, ҳимоя ва ярим ҳимояда муаммолар йўқ. Ҳужум чизиғи эса алоҳида муаммо. Шахсан мен законний ҳужумчини кўрмаяпман, жаноб Бабаян. Сиздан илтимос, хурмача қилиқлари билан асабларимизга ўйнамайдиган, аниқ ва кучли зарба йўллай оладиган, кутилмаган қарорлари билан рақибларни шошириб қўядиган ҳужумчи топинг (Сергеев шундай талабларга жавоб бера оладими, деган саволни эса алоҳида ўйлаб кўринг). Хуллас, жаноб Бабаян, биз сизга ишонамиз, аниқроғи, бутун Ўзбекистон халқи сизга ишонади. Терма жамоанинг жилови қўлингизда эканлиги бежиз эмаслигини исботланг. Ишонинг, агар Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб борадиган термалар жойлашган гуруҳлардан бирида “Ўзбекистон терма жамоаси” деган жумла ёзилса, ўзбек футболи сизни ҳеч қачон унутмайди. Агар акси бўлса, акс ҳолда... Келинг, бундай бўлишига йўл қўймайлик. Хуллас, ҳеч қачон ортга чекинманг, Самвел Бабаян!
Илҳом

Манба: penalti.uz
Киритилди: 07:09, 30.08.2016. Ўқилди: 32599 марта. Фикрлар: 26 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.