Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3413]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3235]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3100]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [2974]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [2942]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2825]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2609]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [1988]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1887]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1761]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Локомотив” ПФК барча юртдошларимизни Мустақиллик байрами билан табриклайди!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Локомотив
Рукн: Янгиликлар
A A A

“Локомотив” профессионал футбол клуби халқимизни Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик байрами билан муборакбод этади. Мустақиллик ҳеч шубҳасиз ҳар бир инсонга берилиши мумкин бўлган энг олий неъматдир!

Бу йил давлатимиз ҳурриятига 25 йил тўлди. Ўтган вақт оралиғида юртимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Бунёдкорлик йўлида шаҳар ва қишлоқлар замонавий кўриниш олди, жойларда янги ва равон йўллар, кўркам иншоотлар барпо этилди. Халқимиз мустақил бўлгач, ўз она тилига,
миллий валютасига ва энг асосийси ўз Конституциясига эга бўлди.

“Локомотив” футбол клубининг бош ҳомийси – “Ўзбекистон темир йўллари” акционерлик жамияти томонидан Мустақилликка эришганимиздан сўнг бир қатор ишлар амалга оширилди. Янги йўллар ва янги бекатлар қурилиб фойдаланишга топширилди. “Афросиёб” тезюрар поездининг йўлга  қўйилиши, “Қамчиқ” туннелининг очилиши, Тошкент – Андижон йўналиши бўйлаб йўловчи поезднинг қатнаши ҳамда темирйўл соҳасига оид бошқа янгиликлар – буларнинг барчаси айнан Мустақлллик туфайли дея баралла айта оламиз.

Давлатимиз Мустақил бўлгач, спортга бўлган эътибор ошди. Шахсан Президентимиз Ислом Каримовнинг ташаббуси билан Миллий олимпия қўмитаси ҳамда бошқа бир қатор спорт ташкилотлари ташкил этилди. Ўзбекистон бўйлаб бошқа соҳалар қатори спорт ривож топди. Яқинда бўлиб ўтган Рио-2016 Олимпиадасидаги ютуқлар ҳам айнан Мустақиллик, ёшларга берилаётган имконият туфайлидир.

“Локомотив” футбол клуби ўзи иштирок этаётган барча турнирларда муваффақиятли одимини давом эттиряпти. Насиб қилса, футболчиларимиз мухлисларга совринли ўринларни қўлга киритиш орқали қувонч улашади деган умиддамиз.

Маълумки, бу йил Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 25 йил тўлди. Шу муносабат билан “Локомотив” футболчилари халқимизни ўзгача тарзда табриклашни лозим топишди. Қуйидаги суратга эътибор берсангиз, ҳар бир футболчи қўлида биттадан рақам. Пастки қаторда ўтирган тўрттала ўйинчимиз
ҳам 1991 йилда туғилган ва улар 25 ёшни қарши олишди. Булар – Темурхўжа Абдухолиқов, Сардор Мирзаев, Салим Мустафоев ва Бобир Тиллабоев.

Юқори қатордаги футболчиларимиз зса (чапдан бошлаб Шерзод Файзиев, Санжар Шоаҳмедов, Садриддин Абдуллаев, Маъмур Икромов, Икром
Алибоев) 2016 ва #25 ёзувини кўтаришган. Бу эса 2016 йил давом этаётганидан ва Мустақил бўлганимизга 25 йил тўлганидан дарак беради.

“Локомотив” ПФК яна бир бор юртдошларимизни Мустақиллик байрами билан табриклайди. Тинчлигимизга кўз тегмасин, осмонимиз доим мусаффо бўлсин, халқимиз бахтига Юртбошимиз омон бўлсинлар!

“Локомотив” ПФК матбуот хизмати.

IMG_0847

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 08:26, 01.09.2016. Ўқилди: 5808 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик