Бугун 7 июль, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Динамо 15 29
3 Бунёдкор 15 27
4 Нефтчи 14 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 14 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 07.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Фенербахче".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/32 финала. "Сант-Андреу" - "Реал Бетис".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Самсунспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Салернитана" - "Специя".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      15:30 Новости футбола.
      15:35 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бешикташ".
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Кубок Испании. 1/32 финала. "Саламанка" - "Сельта".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Кубок Италии. 1/32 финала. "Фрозиноне" - "Пиза".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Фенербахче".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/32 финала. "Сант-Андреу" - "Реал Бетис".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Самсунспор".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Салернитана" - "Специя".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 07.07.2025

      06:05 Автоспорт. DTM. Этап 4 на трассе Норисринг, Германия. Гонка 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 4 в Тюмени, Россия.
      09:40 "Камчатка. Необыкновенные истории на краю земли".
      10:35 "Формула-1. Гаснут огни".
      11:05 BMX. Альфа-Банк Чемпионат России. Фристайл-парк.
      13:00 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Мужчины. Многоборье.
      16:15 Д/с "Век нашего спорта".
      16:45 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Трамплин 1 м.
      17:55 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Трамплин 1 м.
      19:20 Д/ф "Царица Тамара. Быкова".
      20:30 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 2 в Ижевске, Россия.
      22:30 "Вопреки всему".
      23:00 "Сюрпляс".
      23:30 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Д/с "Век нашего спорта".
      01:35 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Мужчины. Многоборье.
      04:35 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Трамплин 1 м.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 07.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Д/с "Сила воды".
      11:25 "Культовые".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Деррик Льюис против Сергея Спивака.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:20 "География спорта". Зеленоград.
      16:50 "Лучшие из лучших".
      17:20 Новости.
      17:25 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. "Динамо" (Беларусь) - "Салават Юлаев" (Россия). Прямая трансляция.
      18:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:20 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. "Металлург" (Магнитогорск) - "Авангард" (Омск). Прямая трансляция.
      19:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:15 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. "Ак Барс" (Казань) - "Трактор" (Челябинск). Прямая трансляция.
      20:00 LIVE Громко. Прямой эфир.
      21:15 Д/ф "Двенадцатый игрок".
      23:30 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Бокс голыми кулаками. Bare Knuckle FC on DAZN Hollywood в США. Джаред Уоррен против Майка Ричмана.
      02:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 "Культовые".
      03:55 Д/ф "Четыре мушкетёра".
      04:55 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Деррик Льюис против Сергея Спивака.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 07.07.2025

      07:00 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      10:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 8 в Монако.
      11:30 BMX-фристайл. Urban Sessions в Брюсселе, Бельгия. Женщины. Финал.
      12:30 BMX-фристайл. Urban Sessions в Брюсселе, Бельгия. Мужчины. Финал.
      13:30 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      15:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 2. Ловен-Планк - Булонь-сюр-Мер.
      16:00 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 3. Валансьен - Дюнкерк. Прямая трансляция.
      21:00 Велоспорт. Женщины. "Джиро д'Италия". Этап 2. Обзор.
      22:00 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Этап 5. Broken Arrow Skyrace в Олимпик-Вэлли, США. Обзор.
      22:30 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Этап 6. Tepec Trail в Уаска-де-Окампо, Мексика. Обзор.
      23:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 8 в Монако.
      01:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 3. Валансьен - Дюнкерк.
      03:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Майами, США. День 3.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 3. Валансьен - Дюнкерк.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Билиб қўйган яхши. "Бунёдкор" стадионидаги қоидалар

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Стадионлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

Футбол бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида томошабинларнинг (мухлисларнинг) ўзини тутиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 8-сон, 113-модда)

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 22 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2430]

«Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 147-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 15-сон «Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 10-модда) мувофиқ, шунингдек футбол бўйича спорт мусобақаларини ўтказишда жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида буюраман:

1. Футбол бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида томошабинларнинг (мухлисларнинг) ўзини тутиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир Т. КУЗИЕВ

Тошкент ш.,

2013 йил 22 февраль,

162-сон

Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2013 йил 22 февралдаги 162-сон буйруғига
ИЛОВА

Футбол бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида томошабинларнинг (мухлисларнинг) ўзини тутиш

ҚОИДАЛАРИ

Мазкур Қоидалар «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 147-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 15-сон «Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 10-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган спорт иншоотларида футбол бўйича спорт мусобақалари ва томоша тадбирларини ўтказиш вақтида томошабинларнинг (мухлисларнинг) ўзини тутиш тартибини белгилайди.

I боб. Спорт иншоотига кириш вақтида томошабинларнинг (мухлисларнинг) ўзини тутиши

1. Спорт иншоотига кириш вақтида томошабинлар (мухлислар):

чиптага асосан спорт иншоотига кириш ва жойлашиш;

спорт иншооти ҳудудида жойлашган сақлаш камералари, буфет, кафе ҳамда ташкилотчилар ва спорт иншооти маъмурияти томонидан тақдим этилган бошқа хизматлардан белгиланган тартибда фойдаланиш;

пластик сурнайлар, дастаси пластикдан бўлган байроқчалар, дастаси йўқ байроқлар, фотоаппаратлар, мобиль телефонларни спорт иншоотига олиб кириш ҳуқуқига эга.

2. Мухлисларнинг гуруҳларига спорт иншоотига ичи кавак (телескопик) дастали байроқларни ва барабанларни олиб келишга рухсат этилади. Бунда байроқнинг максимал ҳажми – 1 х 2 м, дастасининг максимал узунлиги – 1,2 м бўлиши керак.

3. Мухлисларнинг гуруҳлари спорт иншооти маъмурияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг масъул ходимлари билан келишган ҳолда катта футболка ва байроқларни бўш секторлар ва югуриш йўлакчаларига жойлаштириш, тўсиқларга баннер-транспарантларни осиб қўйишлари мумкин. Катта футболка, байроқлар, баннер-транспарантларда ҳақоратли ёзувлар, шунингдек қонун ҳужжатлари талабларига зид бошқа ёзувлар бўлмаслиги керак.

4. Томошабинлар (мухлислар):

спорт иншоотига кириш жараёнида махсус назоратдан (текширувдан) ўтиш вақтини ҳисобга олган ҳолда спорт иншоотига тадбир бошлангунга қадар келишга;

спорт иншооти маъмурияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига чипталар, таклифномалар ёки тадбирга кириш ҳуқуқини берадиган рухсатномаларни кўрсатишга ҳамда уларнинг хавфсизлик ва тартибни сақлаш бўйича қонуний талабларини бажаришга мажбур.

5. Томошабинлар (мухлислар) спорт иншоотига кириш чоғида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан махсус назоратдан (текширувдан) ўтказилади.

6. Томошабинларга (мухлисларга) қуйидагилар тақиқланади:

маст ҳолда спорт иншоотига кириш, спиртли ичимликларни олиб келиш, тамаки маҳсулотларини ёки бошқа маст қилувчи воситаларни спорт иншооти ҳудудида истеъмол қилиш;

ўзи билан ўқ отар қурол, тез ўт оладиган, портловчи, заҳарли, пиротехник, ўткир ҳидли моддаларни, санчадиган ёки кесадиган предметлар, чемоданлар, портфеллар, катта ўлчамдаги ўрамлар ва сумкалар, шиша идишларни, шунингдек бошқа томошабинларга ва тадбир ўтказишга берувчи бошқа буюмларни олиб келиш;

юз ёки тананинг бошқа қисмларини бўяш;

тадбирга жониворлар билан келиш;

миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни қўзғашга қаратилган, тадбир иштирокчилари ва бошқа томошабинларни ҳақорат қиладиган белги ёки тимсол ва ёзувларни олиб юриш ёки очиқ намойиш этиш;

тадбир иштирокчиларининг қадр-қимматини камситувчи ҳайқириқлар ёки ҳаракатлар қилиш.

7. Агар меҳмон жамоа мухлисларининг жойи учрашувни қабул қилаётган жамоа мухлислари тарафида бўлса, спорт иншооти маъмурияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари хавфсизликни таъминлаш мақсадида учрашувни қабул қилаётган жамоа мухлисларидан меҳмон жамоа мухлислари учун мўлжалланган секторга ўтишни талаб қилиши мумкин.

II боб. Футбол бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида томошабинларнинг (мухлисларнинг) ўзини тутиши

8. Футбол бўйича спорт мусобақалари ўтказилаётган вақтда томошабинлар (мухлислар):

ноқулай об-ҳаво шароитида жамоани турган ҳолда қўллаб-қувватлашлари;

фото ва видеосъёмкани амалга оширишлари;

ўйин вақтида жамоани фаол ва уюшган ҳолда қўллаб-қувватлашлари;

қўллаб-қувватловчи шиор ва чақириқлардан фойдаланишлари;

футбол ва унинг натижаси билан боғлиқ ахборот олиш ҳуқуқига эга.

9. Футбол бўйича спорт мусобақалари ўтказилаётган вақтда томошабинлар (мухлислар):

жамоат тартиби ва ахлоқ нормаларига риоя этишлари;

спорт иншоотининг жиҳозларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишлари;

ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилишлари;

бошқа жамоаларнинг мухлисларига нисбатан қўпол муносабатда бўлмасликлари;

бошқаларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишлари, атрофдагиларга хавф соладиган ҳаракатларни содир этмасликлари;

шубҳали предметлар ва буюмларни кўрганда, шунингдек тутун ёки ёнғин содир бўлганда зудлик билан спорт иншооти маъмурияти ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига хабар беришлари;

фавқулодда вазиятлар юзага келганда тартибни сақлашга масъул бўлган шахслар кўрсатмасига асосан ҳаракат қилишлари;

давлат рамзларига, шунингдек Ўзбекистон Футбол федерацияси, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси, клублар ва жамоаларнинг рамзларига ҳурмат билан муносабатда бўлишлари шарт.

10. Футбол бўйича спорт мусобақалари ўтказилаётган вақтда томошабинларга (мухлисларга) қуйидагилар тақиқланади:

турли буюмларни футбол майдонига, футбол мусобақаси иштирокчиларига қараб улоқтириш,

машъала ёки гулханлар ёқиш;

футбол майдонига чиқиш, жамоалар, ҳакамлар, мураббийлар ва захира ўйинчилар жойлашган жойга, допинг назорати хонасига, расмий шахслар учун мўлжалланган хона ва VIP-ложага ёки стадионнинг бошқа махсус хоналарига кириш;

ўтиш жойларида, зиналарда ёки люкларда туриш, иштирокчилар ва томошабинларнинг (мухлисларнинг) ҳаракатларига халал бериш, ўриндиқ устига чиқиб олиш, тўсиқ ва панжараларга осилиш, ёритиш қурилмаларига, мачталар, қимирламайдиган конструкцияларга чиқиш, спорт иншооти мулкига зарар етказиш.

III боб. Футбол бўйича спорт мусобақалари якунига етганидан кейин томошабинларнинг (мухлисларнинг) ўзини тутиши

11. Футбол бўйича спорт мусобақаси якунига етганидан кейин томошабинлар (мухлислар) спорт иншоотидан чиқиб кетиш тартиби тўғрисида ахборот олиш ҳуқуқига эга.

12. Футбол бўйича спорт тадбири якунига етганидан кейин томошабинлар (мухлислар) белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда спорт иншоотини тарк этишлари шарт.

13. Футбол бўйича спорт мусобақаси якунига етганидан кейин томошабинлар (мухлислар)га қуйидагилар тақиқланади:

спорт иншооти ёки клуб маъмурияти вакилисиз майдонга чиқиш, шунингдек спортчиларнинг кийим алмаштириш хоналарига, ҳакамларнинг ҳамда бошқа хизмат кўрсатиш хоналарига кириш;

бошқа шахсларнинг мулкига зарар етказиш;

футболчилар, мураббийлар ёки томошабинларга, шунингдек уларнинг транспорт воситаларига буюмлар улоқтириш.

IV боб. Якуний қоидалар

14. Мазкур Қоидаларнинг талабларига риоя этмаган ёки унга бўйсунишдан бош тортган шахслар спорт иншоотига қўйилмайди ёки чиптанинг ҳақи тўлаб берилмасдан мусобақадан четлаштирилади.

15. Мазкур Қоидаларнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

16. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Футбол федерацияси билан келишилган.

Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ

2013 йил 21 февраль

Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти М. УСМАНОВ

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 11:42, 01.09.2016. Ўқилди: 8036 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.