Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Темур Олимхўжаев: “Осиё чемпионатига ҳар томонлама тайёрмиз”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ёшлар ва ўсмирлар т.ж. / Ўзбекистон U-16
Рукн: Интервьюлар
A A A

15 сентябрь куни Ҳиндистонда ўсмирлар ўртасида футбол бўйича Осиё чемпионати старт олади. Ушбу мусобақада иштирок этадиган Ўзбекистон U-16 терма жамоаси якуний ўқув-йиғин машғулотларини Словакияда олиб борди ва 3 сентябрь куни жамоа Тошкентга қайтиб келди.

Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичи бошланиши арафасида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Темур Олимхўжаев Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизматига интервью бериб, мусобақага тайёргарлик жараёни, жамоанинг ҳолати, олдинга қўйилган вазифа масалалари борасида тўхталиб ўтди.

“Биз Осиё чемпионати финал босқичига тайёргарликни февраль ойидан бошладик, - дея сўз бошлади Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мураббийи -  Март ойининг илк кунларида Тошкентда Япония футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда “Sport for tomorrow” номли халқаро ўртоқлик турнир ўтказилди. Унда биз Япония, Эрон, Туркманистон ўсмирларига қарши ўйинлар ўтказдик. Ташкилий жиҳатдан ҳам, чақирилган жамоалар савияси томондан ҳам яхши турнир бўлди.

Апрель ойидаги йиғин давомида Польша билан Тошкентда иккита ўртоқлик учаршуви ўтказдик. Сўнгра май ойида Бирлашган Араба Амирликларида ўқув-машғулот йиғини ўтказиб, БАА ўсмирлари билан назорат ўйини ўтказилди.

Июнь ойида Беларуда йиғин ўтказдик ва европаликлар билан ҳам назорат учрашувлари ташкил этдик.

Июль ойидаги йиғинимизда Тошкентда Уммон ўсмирлар терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учаршуви ўтказилди.

Режага кўра август ойида жисмоний тайёргарлик борасида иш олиб боришимиз керак эди. Шу мақсадда, Дукентда икки ҳафталик ўқув йиғини ўтказилди. Август сўнггида эса Словакияга сафар уюштириб, тайёргарлик жараёнимизнинг сўнгги босқичи доирасида Словакия U-16 терма жамоаси билан иккита ўйин ўтказдик. Ўйинларнинг ҳар иккисида дуранг қайд этилди. Ушбу йиғинда биз Осиё чемпионатига олиб бориладиган якуний таркиб борасида бир қарорга келиб олдик ва ҳозир бизда қитъа биринчилигига борадиган 22 футболчидан иборат якуний рўйхат мавжуд.

Умуман, мусобақага тайёргарлик аввалдан ишлаб чиқилган режа бўйича олиб борилди ва бу борада бизга Ўзбекистон Футбол Федерацияиси ва терма жамоалар маркази томонидан барча шароитлар яратиб берилди. Шу ўринда уларга миннатдорчилик билдираман. Ўйлайманки, буларнинг барчаси ўз натижасини беради. Олиб борилган тайёргарлик жараёнидан кўнглим тўлди”.

Ўзбекистон U-16 Осиё чемпионати саралашида энг сермаҳсул жамоалардан бири бўлгади. Бироқ ўтказилган ўртоқлик учаршувларининг аксари голларга бой бўлмаганини таъкидлаб, ҳужум чизиғидан кўнглингиз тўқми, дея сўраганимизда, Темур Олимхўжаев, қуйидагича жавоб берди.

“Аввало, ўртоқлик учрашувлардан мақсад – рақиб дарвозасига имкон қадар кўп гол киритиш эмас. Биз ўйинларда жамоавий ўйинни йўлга қўйишга, чизиқлар ўртасидаги узвийликни, пайдо қилишга, турли тактик чизмаларни синаб кўришга ҳаракат қилдик. Иккинчидан, биз назорат ўйинлари учун танлаган рақибларимиз саралашдаги рақибларимиздан савия борасида анча устун эканини унутмаслик лозим. Япония, Эрон, Польша, Беларусь, Словакия каби жамоалар билан Малдив ороллари, Фаластин ва Яман билан қиёслаб бўлмайди. Ҳужумчилар ҳақида эса шуни айтишим мумкин: биз танлаб олган тўрт ҳужумчи – ушбу ёшда Ўзбекистондаги энг яхши ҳужумчилардир”.

Жамоа олдидаги кейинги режалар ва Осиё чемпионати финал босқичига қўйилган мақсад борасида эса Олимхўжаев қуйидагиларни таъкидлади.

“Жамоа 3 сентябрь куни Словакиядаги йиғиндан қайтди. Йигитлар энди бир неча кун дам олади ва 8 сентябрь куни йиғилади. 9 сентябрда эса 22 футболчи, мураббийлар штаби ва  делегация аъзолари Ҳиндистонга жўнаб кетади. 11 сентябрь куни мусобақа бўлиб ўтадиган Гоа шаҳрида қитъа чемпионатидан аввал Австралия ўсмирлар терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирганмиз. Мусобақа 15 сентябрда бошланади. Бизнинг дастлабки ўйинимиз эса 17 сентябрь куни, Таиландга қарши бўлади.

Ушбу мусобақада муносиб қатнашиш учун бизга барча шароит яратилди. Энди биз ҳам шунга мос равишда, энг яхши ўйинларимизни намойиш этишимиз керак бўлади. Бизнинг олдимизга Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган. Ўйлайманки, биз буни уддалай оламиз. Мусобақага ҳар томонлама тайёрмиз”, - дея сўзини якунлади Темур Олимхўжаев.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 16:37, 04.09.2016. Ўқилди: 8199 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик