Карим Будиаф: «Ўзбекистон билан ўйинда бизни дуранг натижа қаноатлантирмайди»
Ўзбекистон терма жамоаси 6 сентябрь куни Доҳада Қатар терма жамоасига қарши ЖЧ-2018 саралашининг 3-босқичи доирасида майдонга чиқади. Қатарликлар ҳимоячиси Карим Будиаф маҳаллий ОАВга ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ўзбекистонга қарши ўйин жуда қийин бўлади. Биз жанговар руҳни йўқотмаслигимиз керак. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши биз учун энг катта қурол бўлади.
Бу ўйинда бизни дуранг натижа қаноатлантирмайди. Бизга ғалаба жуда зарур. Акс ҳолда жаҳон чемпионати йўлланмаси учун курашиш имконияти пасайиб кетади.
Ўзбекистон билан ўйинда юқори концентрацияни йўқотмаслигимиз лозим. Биринчи ўйинда ютқазганимиз туфайли бу баҳсда тўла куч билан ҳаракат қилишимиз талаб этилади", — дейди Будиаф.
Қатар - Ўзбекистон ўйини 6 сентябрь куни Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.
Манба: kooora.com
Киритилди: 17:19, 04.09.2016. Ўқилди: 13133 марта. Фикрлар: 16 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).