Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тайсон Фьюри барча чемпионлик камарларидан маҳрум этилиши мумкин

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бокс бўйича супероғир вазн тоифасида WBA ва WBO версиялари бўйича жаҳон чемпиони ҳисобланган британиялик Тайсон Фьюрининг кокаин гиёҳванд моддасини аниқлаш бўйича топширган допинг тести ижобий натижа берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Тайсон Фьюрининг допинг намунаси 22 сентябрь куни олинган эди. Британиялик спортчи барча чемпионлик камарларидан маҳрум этилиши мумкин.

Аввалроқ 29 октябрь кунига белгиланган украиналик Владимир Кличко ва Тайсон Фьюри ўртасидаги реванш жанги ташкилотчилари беллашув номаълум муддатга қолдирилганини тасдиқлаган эди.

Боксчилар ўртасидаги жанг қолдирилишининг расмий сабаби сифатида Фьюрининг жароҳати кўрсатилган, аммо кейинроқ ОАВ британлиялик боксчи руҳий муаммоларга дуч келганини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг ноябрь ойида Тайсон Фьюри 12 раундлик жангда Владимир Кличкони ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлубиятга учратиб, IBF, WBA ва WBO чемпионлик камарларини қўлга киритганди.

Кейинроқ британиялик боксчи мажбурий жанг ўтказишдан бош тортгани учун IBF камаридан маҳрум этилган эди.

Тайсон Фьюри профессионал рингда 25 та жанг ўтказиб, барчасида (18 та жангда нокаут билан) ғалаба қозонган. Владимир Кличко 68 та жангнинг 64 тасида (53 та жангда нокаут билан) зафар қучиб, 4 марта мағлубиятга учраган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:57, 01.10.2016. Ўқилди: 5245 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик