Бугун 15 ноябрь, 2025 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 12 31
2 Барселона 12 28
3 Вильярреал 12 26
4 Атлетико 12 25
5 Бетис 12 20
6 Эспаньол 12 18
7 Атлетик Бильбао 12 17
8 Хетафе 12 17
9 Севилья 12 16
10 Алавес 12 15
11 Эльче 12 15
12 Райо Вальекано 12 15
13 Сельта 12 13
14 Реал Сосьедад 12 13
15 Мальорка 12 12
16 Осасуна 12 11
17 Валенсия 12 10
18 Жирона 12 10
19 Леванте 12 9
20 Реал Овьедо 12 8

Ўтган ўйинлар. 12-тур

12-тур Эльче 1-1 Реал Сосьедад
12-тур Жирона 1-0 Алавес
12-тур Севилья 1-0 Осасуна
12-тур Атлетико 3-1 Леванте
12-тур Эспаньол 0-2 Вильярреал
12-тур Атлетик Бильбао 1-0 Реал Овьедо
12-тур Райо Вальекано 0-0 Реал Мадрид
12-тур Мальорка 1-0 Хетафе
12-тур Валенсия 1-1 Бетис
12-тур Сельта 2-4 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

22/11 01:00 Валенсия - Леванте
22/11 18:00 Алавес - Сельта
22/11 20:15 Барселона - Атлетик Бильбао
22/11 22:30 Осасуна - Реал Сосьедад
23/11 01:00 Вильярреал - Мальорка
23/11 18:00 Реал Овьедо - Райо Вальекано
23/11 20:15 Бетис - Жирона
23/11 22:30 Хетафе - Атлетико
24/11 01:00 Эльче - Реал Мадрид
25/11 01:00 Эспаньол - Севилья

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 10123 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Драган Черан: “Мен футболчиман, бизнесмен эмас

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Хорижий легионерлар / Ўйнаётган футболчилар
Рукн: Интервьюлар
A A A

“Насаф” жамоасининг легионер ҳужумчиси – Драган Черан қисқа даврда клубимиз мухлисларининг назарига тушди ва севимли футболчиларидан бирига айланди. Табиатан юмшоқ кўнгил ва ҳазилкаш футболчимиз, майдонда тажаввузкор ўйин намойиш этмоқда. У жамоамиз сафида 11та ўйинни ўтказиб, 8та гол уришга улгурди.

 

Бугун ушбу ҳужумчимиз ўзининг 29 ёшини нишонламоқда. Суҳбатимиз эса, бир неча кун аввал бўлиб ўтган эди.

                                 

Футболчи ҳақида маълумотлар

 

Исми шарифи: Драган Черан

Туғилган санаси: 6 октябр 1987 йил

Туғилган жойи: Кикинда, Воеводина Автоном ўлкаси, Сербия Республикаси

Амплуаси: марказий ҳужумчи

Фуқоролиги: Сербия Республикаси

Рақами: 69

Ўйнаган клублари: “Смедерево” (Сербия), “Хапоел” ва “Маккаби” (Исроил),  “Симург” (Озарбайжон), “Хажар” (Саудия Арабистони), “Варда” (Сербия). 2016 йил иккинчи даврадан “Насаф” жамоаси ўйинчиси.

 

Қуйида Драган Черан билан суҳбатни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

 

-Суҳбатимизни болалигингиз давридан бошласак ва футболга кириб келишингиз қандай кечган?

 

-Мен, Сербиянинг шимолида жойлашган Воеводина округидаги Кикинда шаҳарчасида туғилганман. Болалигим шу ерда ўтган. 6-7 ёшимдан кўчада болалар билан тўп тепганман. Секин аста футболга бўлган меҳрим ошди. 10 ёшдан ўтганимдан сўнг менда келгусида футболчи бўлиш орзуси пайдо бўлган ва бу спорт тури мени гўёки сеҳрлаб қўйган эди. Мен умуман футбол мактаби ёки академиясида таҳсил олмаганман. 15 ёшимда Кикиндадаги маҳаллий футбол жамоаси мураббийлари назарига тушдим ва улар мени жамоага таклиф қилишган.  17 ёшимдан Воеводинанинг  “Смедерево” клубига таклиф қилишган. Шу клубда профессионал футболчига айланганман.

 

-Оилангиз  ҳақида ҳам маълумот берсангиз.

 

- Биз оилада икки фарзандмиз, опам ва мен. Отам ва онам нафақада. Опам - Драгана мендан икки ёш катта. У аллақачон оилалик бўлган, ўғил фарзанди бор. Уйланганман, битта ўғил фарзандим бор, исми Василий. Ҳозир 9 ойлик бўлди. Турмуш ўртоғим - Жованна ҳам спортчи, у ёшлигидан дзюдо ва таеквондо билан шуғулланган. Кейин Сербия Давлат Университетида таҳсил олган. Кураш бўйича мутахасисликка эга. Жованна Юнон Рум кураши бўйича уч карра Сербия чемпиони ҳам бўлган.   

 

-Унда қийин экан...

 

-Тўғри (кулади).

 

- Ўзбекистон сизга ёқдими?

 

-Албатта, мен мамлакатингизнинг бой тарихи, маданияти ҳақида  озроқ бўлсада маълумотларга эгаман. Юртингизни тарихидан  хабардор одамда, сизларга нисбатан ўзгача ҳурмат пайдо бўлади. Шундай юртнинг клубида тўп тепаётганимдан мамнунман.

 

- Қандай таомларимизни танаввул қилишга улгурдингиз?

 

-Деярли ҳаммасини! Менга ҳамма таомларингиз манзур бўлди. Кўпроқ ош менга ёқди. Кейин борщни яхши кўраман. Клубимиз ошпазининг қўли ширин.

 

-Қайси шаҳарларимизни томоша қилдингиз?

 

-Мен жамоа билан бирга кўп шаҳарларингизда бўлдим. Афсуски, тўлиқ томоша қилишга улгурмадим. Ўйлайманки, менда ҳали шундай имконият бўлади.

 

-“Насаф” клубидаги шароитлар сизга маъқул бўлдими?

 

-Мени бу ердаги шароитларнинг ҳаммаси қониқтиради. Бу ерда футболчи учун керакли ҳамма шарт-шароитлар профессионалларча муҳайё этилган. Клуб ходимлари ҳам ажойиб инсонлар. “Насаф”ни танлаб, хато қилмаганимдан хурсандман.

 

-Олдиндан ноқўлай савол учун узр сўрайман. Сиз учун қайси муҳим, жамоада ўйнашми ёки маошими?

 

-Мен ҳар томонлама ўзига туқ оилада вояга етдим. Пул мен учун муҳим ўрин тутмайди десам, муболаға бўлиши мумкин. Аммо мени бу ерга шунчаки таклиф қилишгани йўқ. Мен жамоам ютуқларига катта ҳисса қўшишим керак ва фойдам тегиши керак, бу маъсулиятни ҳар дақиқада ҳис қилиб тураман.  Мен футболчиман, бизнесмен эмасман.

 

-Драган, сизни жамоада легионер сифатида мухлислар кўпроқ кузатишади, бу ҳолат сизга ортиқча босим юкламайдими?

 

-Бу босимни ҳис қиламан, аммо мен футболга бугун келганим йўқ. Аксинча, бу менга ўзгача завқ бағишлайди. Тан оламан, мухлислар эътиборида бўлиш, ҳамма қатори менга ҳам ёқимли. Клубимиз мухлислари ҳам ажойиб, кўчага чиқсам дарров танишади. Бирга суратларга тушамиз. Агар машинада бўлишса, “қаерга обориб қўяйлик”,- деб дарров сўрашади. Бундай мухлисларнинг севимли жамоасида тўп тепиш шарафли.

 

-Мухлислар сизни меҳмондорчиликка ёки тўйга таклиф қилишмадими?

 

-Ҳозирча йўқ, агар таклиф қилишса албатта бораман.

 

-Қисқа вақт ичида жамоа тўпурарлари қаторига қўшилдингиз...

 

- Гол уриш, ҳужумчи сифатида асосий вазифам ҳисобланади. Майдонда буни адо этиш менинг муҳим бурчимдир. Янги жамоада тўп тепаяпман. Жамоадошларим ҳам мен учун янги. Борган сари бир-биримизни яхши тушуниб бораяпмиз. Ўйлайманки, келгусида натижа бундан ҳам юқори бўлади. “Насаф”да мен шунга ишонаман. Бу жамоада футболчилар ҳам, мураббийлар ҳам шу мақсадда фаолият юритишаяпти.

 

-Келажак ҳақида ҳам ўйлаяпсизми?

 

-Йўқ, мен бугун ҳақида кўпроқ ўйлашни ёқтираман. Қолаверса, футболсиз ҳаётни тасаввур қилишим қийин. Қачондир футболчилик фаолиятим якунига етса ҳам, футболдан узоқлашмайман.

 

-Энди чемпионатимиз ҳақида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?

 

-Фаолиятим давомида кўпроқ Озарбайжон чемпионатида тўп тепдим. Агар бу икки давлат чемпионатини солиштирсам, бу ерда кўпроқ ҳужумкор футбол ўйналар экан. Бу менга ҳужумчи сифатида кўпроқ ёқди.

 

- “Насаф” футболчилари сизда қандай таасурот қолдирди?

 

-Жамоамда ажойиб футболчилар тўп тепишади. Энг муҳими бу ердаги ички муҳит жуда ажойиб даражада. Менга шахсан бу ҳолат жуда ёқади. Майдонда ҳамма ўз ишини қилади. Майдондан ташқарида бизлар бир оила фарзандларидекмиз. Мен кўпроқ ҳазил қилишни ёқтираман. Бўш вақтларимиз бир-биримизни умуман зериктирмаймиз. Тўғриси, тил борасидаги тўсиқ ҳам ортда қолди. Шу ерда жамоа бош мураббийи ҳақида ҳам айтиб ўтишим  керак. Бердиев ҳар томонлама ўз ишини биладиган мутахасис. Ҳаммамизга жуда эътиборли.  У қўл остидаги остидаги футболчиларни ўйинга руҳлантира олади. Футболчилар ҳам унинг барча кўрсатмаларини тўлиқ бажаришга ҳаракат қилишади.

 

-Драган, сизнинг стандарт вазиятларни ҳам чиройли амалга оширишингизни биламиз...

 

-Агар ўйинда шундай имконият, яъни ўзим ишонч билан тепадиган нуқталарда бўлса, амалга ошираман. Стандарт тўпларни тепаётган футболчида ўзига нисбатан ишонч катта бўлиши керак. Мен тўғридан-тўғри дарвозага зарба беришни кўпроқ ёқтираман.

 

-Айтингчи,  “Насаф”да кўпроқ тўп тепишни ҳоҳлармидингиз?

 

-Албатта, бу ерда ҳаммаси ажойиб. Қолаверса, мақсади аниқ жамоада тўп тепиш қизиқарли ҳам. Агар бу жамоага керак бўлсам, ўйнавераман.

 

-Суҳбатимиз сўнггида мухлисларга тилакларингиз.

 

-Футболчи сифатида, ўз клубига содиқ мухлисларни ҳурмат қиламан. Содиқ мухлислар ўз жамоасини муваффақиятли пайтида ҳам, оғир пайтида ташлаб қўймайди, қўўлаб-қувватлайди. Бундай мухлисларни қадрига етиш керак. “Насаф” мухлисларига ҳар ўйинда бизга далда бўлаётгалиги учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ажойиб жамоамнинг, ажойиб мухлисларига фақат соғлик тилайман. 

 

Суратда: Драган Черан ўғли Василий билан.

 

Cуҳбатни Ренат Эрназаров олиб борди. Сардор Нуров олган сурат

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 11:11, 06.10.2016. Ўқилди: 9364 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 13
2 Барселона Роберт Левандовски 7
3 Атлетико Хулиан Альварес 7
4 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
5 Мальорка Ведат Мурики 6
6 Барселона Ферран Торрес 5
7 Бетис Кучо Эрнандес 5
8 Сельта Борха Иглесиас 5
9 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5
10 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.