Ўзбекистон чемпионати тақвимида навбатдаги ўзгаришлар
Олий лига, Ўзбекистон кубоги ва Биринчи лига мусобақалари тақвимида ўзгаришлар юз берди. Бу ҳақда ЎзПФЛ расмий сайти хабар тарқатди.
Олий лиганинг 28-туридан ўрин олган «Қизилқум» – «Локомотив» ва «Андижон» – «Бунёдкор» ўйинлари 4 ноябрдан 6 ноябрга кўчирилди.
Ўзбекистон кубогининг ярим финал босқичи доирасида «Бунёдкор» ва «Локомотив» ўртасидаги жавоб учрашуви 2 ноябрь куни ўтказилади.
Қарши шаҳрида 5-16 ноябрь кунлари Олий лига клублари футбол мактаблари ўртасидаги мусобақа ўтказилиши муносабати билан Биринчи лиганинг 23-тури доирасидаги «Локомотив-БФК» – «Насаф-2» баҳси 9 ноябрдан 30 октябрга кўчирилди.
Манба: pfl.uz
Киритилди: 18:43, 12.10.2016. Ўқилди: 6231 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар