Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума.

      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 2:2
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • 3:2
      • Галатасарой
  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • -:-
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Наполи
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • -:-
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мухлис мақоласи: «Ливерпул» – «Манчестер Юнайтед» учрашуви шиддати

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Терма жамоаларнинг жаҳон чемпионатига чиқиш учун ўтказган саралаш ўйинларидан кейин Европа клубларининг ички чемпионат навбатдаги турларига старт берилди. Ушбу дам олиш кунларида шубҳасиз энг қизиқарли ва кўп эътибор тортадиган ўйин Энфилд стадионида бўлиб ўтади. АПЛ 8-тур доирасида маҳаллий «Ливерпул» клуби ўзининг азалий рақиби бўлмиш «Манчестер Юнайтед»га қарши чиқади.

Бу икки жамоалар орасидаги рақиблик қадим тарихга бориб тақалади. Янги асрда чемпионликка даъвогар жамоалар сони кўпайган бўлсада, уларнинг орасидаги зиддиятлар умуман  йўқолмаган. Ҳали  ҳануз бу икки топ клуб бир-бирини хушламайди, бу ҳолат уларнинг муҳлисларига ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади.

«Ливерпул» бу ўйинга йўқотишларсиз келди. «Ливерпул» бошқарувига моҳир мураббий Юрген  Клопп келганидан бери жамоа яна ўзини тиклаб олмокда.  Бунга мисол қилиб, уларнинг чемпионат бошлангандан буён “Арсенал” ва “Челси” жамоаларини мехмонда мағлуб қилганини келтиришимиз мумкин. Колаверса, ўтган йилги АПЛ чемпиони “Лестер” хам мағлуб этилди. Сўнгги ўйинларида «Ливерпул» ўта тезкор ўйин намойиш этмоқда. Шу нарсага эътибор қаратиш керакки, «Ливерпул» футболчилари ўйин давомида кўп ўрин алмашишади. Коутиньё ва Мане қанот футболчилари бўлсаларда, марказда тўп сурадиган Фирминьо билан ўйин давомида кўп маротаба жой алмашишади. Бу рақиб ҳимоячилари, таянч ярим ҳимоячиларни ҳамда ўйинга керакли тактика танлаган рақиб жамоа мураббийини хам чалғитиши шубҳасиз. Таъкидлаб ўтиш лозимки, футболчилар ўз ўринларини ўзгартирганларида ҳам янги позицияга  тезда мослашиб кетишмокда ва янада аъло уйин кўрсатишмокда. Жамоанинг қанот ҳимоячилари ҳам хужумларга қўшилиб «Ливерпул» ўйинига ўзгача тезкорлик ва рангбаранглик олиб киришмоқда. Шубҳасиз, бу ўйинда «Манчестер Юнайтед» ҳимоячилари “ишсиз” қолишмайди. Мукаммал кўринган «Ливерпул» жамоасининг энг катта камчилиги уйинларида баъзан стабилликнинг етишмаслигидир.  Жамоа ҳар доим ҳам юқори даражада ўйин ўтказмаган.

Шубҳасиз, «Манчестер Юнайтед» трансфер ойнасининг энг фаол иштирокчиси бўлди. Златан Ибрагимович ва Поль Погбадек ҳужумчи ва ҳимоячилар ҳар қандай жамоани кучайтириши мумкин бўлган ўйинчилар сирасига киради. Лекин хозирда Поль Погба унинг учун тўланаётган пулларга арзий олишини кўрсата олмаяпти. Унинг Ювентусдаги ўйинларини биз ҳали АПЛда кўрмаяпмиз. Ҳозирча у ўртамиёна ўйин кўрсатмоқда. Златан Ибрагимович, шубҳасиз, охирги йилларнинг энг кучли ҳужумчиларидан бири. Лекин у ҳам чемпионатнинг бошида киритган голларидан кейин айтарли кўзга ташланмаяпти. Ҳозирча «Манчестер Юнайтед» таркибида Хуан Мата ва Люк Шоуларга эътирозлар йўқ, қолганлар еса ҳали юқори даражадаги ўйинларини тиклаб олишмади. Люк Шоу жароҳати сабабли бу ўйинда ўз жамоасига ёрдам беролмаслигининг эҳтимоли катта. Шуни эътироф етиш керакки, Златан ва Погба кучли футболчилар ҳисобланишади ва улар ҳали ўз ўйинларини кучайтиришади. Бунга шубҳа йўқ. Балки, Энфилддаги ўйин бунга замин яратар. Жамоа сардори Руни эса бу ўйинни яна заҳирада бошлаши мумкин. Бунга сабаб, уни охирги ўйинларда кўрсатаётган натижаларидадир.  Бу ўйинда Жозе Моуриньо жамоани тезкор суратга асосланган тактика билан “Ливерпул”га қарши майдонга тушириши керак. Албатта, у тактик жиҳатдан жамоани турнинг марказий учрашувига тайёрлаган. Лекин унинг қайси футболчилари тезкор равишда “Ливерпул”га қаршилик кўрсата олишаркан.  Люк Шоу ва Генрих Мхитирян каби тезкор ва креатив футболчиларнинг бу баҳсни ўтказиб юбориш эҳтимоли жамоа бош мураббийига қўшимча қийинчилик туғдирмоқда. Яна бир ҳолатни кўздан қочирмаслигимиз керакки, “Манчестер Юнайтед” таркибида Генрихнинг ўрнини босадиган футболчилар албатта бор. Мисол учун, Марсьял бу ишни бемалол уддалайди. Люк Шоу ўрнига футболчи топиш эса ҳозирги ҳимоя футболчилари билан муаммо. Жозе бу вазиятдан қандай чиқиб кетаркан-вақт кўрсатади.

Менинг фикримча, бу ўйинда «Ливерпул» активроқ ва биринчи рақам билан ўйнашга ҳаракат қилади. «Ливерпул»нинг тезкор ҳужумчилари ва қанот ҳимоячилари «Манчестер Юнайтед»нинг қанот футболчиларига бутун ўйин давомида босим ўтказиб туришади.  “Қизил иблислар” эса ўз бахтини қарши ҳужумларда синаши мумкин. Уларнинг қарши ҳужумлари ҳавфли чиқиши тайин.  Чунки Жозе жамоаси қарши ҳужумларда ажойиб ўйин кўрсатади. Стандартлар ҳақида ҳам эсдан чиқармаслик керак. Ахир манчестерликлар таркибида иккинчи қаватда яхши ўйнайдиган футболчилар етарлича топилади.

Бўлажак ўйин натижалари ҳақида тахминларга келадиган бўлсак,  «Ливерпул» ғалабасига 60%,  «Манчестер Юнайтед» ғалабасига 10% имконият тақсимласак бўлади. Бу ўчрашувда  30%  дуранг натижа кутишимиз мумкин.

Албатта, бу футбол, унда кутилмаган натижалар жуда кўп бўлиб туради. Шу сабабли ҳам миллионлаб одамлар футболнинг ишқибози бўлса керак.

Хуршид Қаҳҳоров

55077356

Манба: voha.uz
Киритилди: 13:30, 16.10.2016. Ўқилди: 8306 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.