Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Севилья 25 29
12 Хетафе 25 29
13 Жирона 24 29
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Сельта 0-0 Мальорка
25-тур Хетафе 0-0 Севилья
25-тур Вильярреал 0-0 Валенсия
25-тур Барселона 0-0 Леванте
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Барселона» ўта қийин ғалабани қўлга киритди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

"Барселона" Испания чемпионатининг 9-тури доирасида "Валенсия" меҳмони бўлди ҳамда жуда катта қийинчилик билан ғалаба қозонди.

Луис Энрике шогирдлари у қадар яхши ўйин кўрсата олишмади, шунга қарамай, асосан ўйинчиларнинг маҳорати эвазига ғалабани илиб кетди.

Ўйиннинг 22-дақиқасида каталонияликлар ҳисобни очишди. Ракитичнинг узатмасидан кейин Лионель Месси жарима майдончаси чизиғи устидан зарба берди ва дарвозани ишғол қилди.

Танаффусга қадар меҳмонлар камида 2та гол уришлари мумкин эди, аммо валенсияликлар дарвозабони Диего Алвес маҳорат кўрсатиб, қийин вазиятларда жамоасини голлардан қутқарди. Иккинчи бўлим бошида Иван Ракитич бўш дарвозани ишғол қила олмади, акс ҳолда ўйин тақдири ҳал бўлиши мумкин эди.

"Сен урмасанг, сенга (икки марта) уришади", мақоли ишга тушди ва "Валенсия" 4-5 дақиқа ичида "Барса" дарвозасини 2 марта ишғол қилди. "Кўк-анорранглилар"дан "кўршапалаклар"га ижара асосида ўтган Мунир эл-Ҳаддодий ва Родриго меҳмонларнинг сусткашлигидан фойдаланишга муваффақ бўлишди. Барселоналиклар тезда ҳисобни тенглаштириша олишди. Бурчакдан тўп ўйинга киритилган пайтда Суарес дарвозани ишғол қилди.

Ўйин сўнгига қадар "Валенсия" 2 марта қулай имкониятдан фойдалана олмади. Баҳсга қўшиб берилган дақиқаларда "Барселона" томонидан уюштирилган ҳужум пайтида ҳакам мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Месси Неймар билан ўзаро "девор" ўйнаб, Луис Суаресга пас берди. Абденнур жарима майдончаси ичида Суаресни чалиб йиқитди. Лионель Месси дарвоза бурчагига ерлатиб зарба берди, Алвес зарба йўналишини топди, аммо зарбани қайтара олмади.

Ушбу ғалабадан кейин "Барселона" ўз очколарини 19тага етказиб, вақтинчалик бўлса-да Ла лига жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олди.

Валенсия – Барселона 2:3 (0:1, 2:2)
Голлар: 0:1 – 22 Месси, 1:1 – 52 Мунир, 2:1 – 56 Родриго, 2:2 – 62 Суарес, 2:3 – 90, пенальти Месси.
Валенсия – Диего Алвес, Гарай, Гайя (Абденнур, 38), Монтойя (Мунир, 46), Жоау Канселу, Парехо, Суарес, Перес, Нани, Родриго (Санти Мина, 71), Мангаля.
Барселона – тер Стеген, Месси, Динь, Умтити, Андре Гомеш (Суарес, 71), Маскерано, Иньеста (Ракитич, 14), Сержи Роберто, Бускетс, Неймар, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Гарай (17), Диего Алвес (23), Бускетс (25), Динь (47), Неймар (51), Суарес (69), Месси (73), Перес (76), Абденнур (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:16, 22.10.2016. Ўқилди: 15480 марта. Фикрлар: 49 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Атлетико Александр Серлот 9
10 Вильярреал Альберто Молейро 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.