Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Фото: Мэнни Пакьяо жаҳон чемпиони бўлди ва мукофот пулларини камбағаллар учун уй қуришга сарфлади

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Янгиликлар
A A A

Таниқли филиппинлик боксчи Мэнни Пакьяо бир пайтлар ҳатто овқатланишга озгина гуруч топа олмас эди. Аммо темир ирода ва меҳнатсеварлик уни чўққиларга олиб келди — Пакьяо саккизта турли вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган ягона боксчига айланди. Унинг тарихини AdMe ҳикоя қилади.

Улкан шуҳратга эришганига қарамай, Пакьяо қашшоқ болалигини унутмади. Жанг учун олган биринчи йирик мукофот пулини у мамлакатнинг энг қашшоқ вилояти бўлмиш Саранганида жойлашган она қишлоғи — Танго аҳолиси учун уй қуриб беришга сарфлади. Боксчи бу билан тўхтаб қолмади: бугунги кунга қадар унинг ҳисобидан минглаб оилалар учун уйлар барпо этилди.

Мэнни камбағаллар учун бунёд этилган шинам қишлоқни Пакман Виллаж (Pac-Man — боксчининг лақаби) деб атади. Ҳар бир уй иккита оилага мўлжалланган бўлиб, иккита алоҳида киришга эга.

Янги қишлоқда спорт билан шуғулланишга мўлжалланган очиқ ва ёпиқ майдонлар, жамоат боғи ва кўп функцияли марказ бор.

Мэнни ўта қашшоқ ва кўп болали оилада туғилган бўлиб, оила одатда бананлар ва илдизлар билан озиқланар эди. 12 ёшда у мактабни ташлаб, оилавий новвойхонада ишлай ҳамда кўчада ширин кулчалар сота бошлади. Ўшанда у бокс билан ҳам шуғуллана бошлади. Мэннининг биринчи мураббийи ўз амакиси эди.

Амакисининг эслашича, болакай ҳар куни соат 4:00 да туриб, югурган.

«Ярим йиллик машғулотлардан сўнг мен ‘бу бола чемпион бўлади’ дедим. Ва ҳақ бўлиб чиқдим», — эслайди амакиси.

Бугун Мэнни Пакьяо мамлакатнинг энг машҳур ва ҳурматга сазовор инсонларидан биридир. Бир неча йил муқаддам у сиёсат билан шуғуллана бошлади ҳамда конгресс сайловларида ғалаба қозонди.

 

Ушбу суратни Instagram’даги саҳифасига жойлаштирар экан, Мэнни унга шундай изоҳ беради:

«Бу ҳаёт. Давлат хизматчиси сифатида нима қилганим ҳақидаги саволга жавобан жим турганимда мени танқид остига олишади. Мен айнан нима қилганимни кўрсатганимда ҳам танқид қилишади».

Манба: daryo.uz
Киритилди: 08:01, 28.10.2016. Ўқилди: 6906 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик