Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Динамо» муддатидан аввал Олий лигага қайтди!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Про-лига / Умумий
Рукн: Янгиликлар
A A A

Биринчи лиганинг 35-тури доирасида Самарқандда «Ёзёвон-Лочинлари» жамоасини қабул қилган «Динамо» жамоаси йирик ҳисобда ғалабага эришиб, олдинда яна учта ўйин бўлишига қарамай, муддатдан олдин Олий Лигага кайтди.

Бевосита учрашув ҳақида гапирадиган бўлсак, баҳсни ҳужумкор бошлаган самарқандликлар дастлабки дақиқалариданоқ голли вазиятлар яратишди. 15-дақиқага келиб эса жамоа ва чемпионат тўпурарларидан бири Амиржон Сафаров ҳисобни очишга эришди, 1:0.

Голдан руҳланган мезбонлар ҳужумкорликни тўхтатишмади ва орадан 8 дақиқа ўтиб, қанотдан ёшлар терма жамоаси аъзоси Саиджамол Давлатжонов томонидан етказиб берилган тўпни Виктор Клишин бош билан рақиб дарвозасига киритди, 2:0.

Ўйиннинг 32-дақиқасида эса рақибнинг кам сонли ҳужумларидан бири ҳимоячи Акмал Бозоровнинг кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол этиб қўйишига сабаб бўлди, 2:1.

Иккинчи бўлимда «Динамо» бош мураббийи Илҳом Шарипов бир қатор ўзгаришларга қўл урди ва бу ўзини оқлади. 68-дақиқада Алишер Холиқов бурчакдан Омаджон Тайлоқов томонидан етказиб берилган тўпни бош билан «Ёзёвон-Лочинлари» дарвозасига киритиб ҳисобни 3:1га етказди.

83-дақиқада эса айнан Алишер Холиқовнинг тўп оширишидан сўнг Миркомил Локаев тезкорлиги эвазига таблодаги ҳисобни 4:1 га етказиб, самарқандлик мухлисларнинг байрамни бошлашларига амалда «рухсат» берди.

Зеро, айнан ушбу ғалабадан кейин «Динамо» жамоасининг турнир жадвалидаги очколари сони 78 тага етди ва Самарқанд клуби энг яқин таъқибчиси бўлмиш «Норин» жамоасини 6 очкога ортда қолдирмоқда. «Динамо»нинг сўнгги турда «Цементчи», қолдирилган ўйинларда эса «Косонсой» ва «Хотира-79» жамоаларига қарши қандай ҳисоб қайд этишидан қатъий назар жамоа расман Олий лига йўлланмасига эга чиқди. Чунки яқин таъқибчи «Норин» ҳисобида иккита ўйин бор ва рақиб бу баҳсларда ғалаба қозонган тақдирда ҳам ўзаро ўйинлар бўйича устунлик айнан «Динамо»да саналади.

Шундай экан, олдинда учта ўйин бўлишига қарамай, «Динамо» жамоаси ва унинг барча мухлисларини Самарқанд клубининг бир йиллик танаффусдан сўнг яна Олий лигага қайтгани билан табриклаймиз!

5 ноябрь куни «Динамо» Самарқандда «Цементчи» клубини қабул қилади ва айнан ушбу баҳсдан кейин Самарқандда чемпионатнинг ёпилиш маросими ўтказилади.

Биринчи лига. 35-тур, 2 ноябрь (чоршанба)
«ДИНАМО» - «ЁЗЁВОН-ЛОЧИНЛАРИ» - 4:1
Самарқанд, 2000 томошабин.
Бош ҳакам: Исҳоқ Ибрагимов (Нукус)
Голлар: Амиржон Сафаров 15, Виктор Клишин 23, Алишер Холиқов 68, Миркомил Локаев 83 – Акмал Бозоров (авт, 32).
«Динамо»: Михаил Наумов, Акмал Бозоров, Алексей Николаев, Миркомил Локаев, Фирдавс Абдусалимов (Убайдулло Набиев, 58), Искандар Холмирзаев (Жасур Азимов, 46), Омаджон Тайлоқов (Комил Шарофутдинов, 78), Саиджамол Давлатжонов (Жонибек Кўчимов, 56), Достон Ибрагимов, Виктор Клишин (Алишер Холиқов, 64), Амиржон Сафаров.
«Ёзёвон-Лочинлари»: А.Фахриддинов, Ё.Ёралиев, У.Ҳошимов, З.Исмоилов, Б.Абдуманнонов, Ш. Абдураҳмонов, Б.Мадраҳимов, Д. Холматов, Б. Расулов, Ж.Саидов, А.Файзуллаев.
Назоратчи: А.Клепиков (Тошкент).

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 19:06, 02.11.2016. Ўқилди: 9460 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик