Sporting Intelligence компанияси дунёнинг 17 лигасидаги 333 клуб спортчиларининг маоши бўйича таҳлил ўтказди.
Изланиш натижаларига кўра маълум бўлишича, дунёдаги энг катта маош баскетбол клубларида тўланмоқда. Хусусан, ўртача олиб қараганда, дунёда биринчи ўринни «Кливленд» (йилига 6,54 млн фунт) баскетбол клуби эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда «Клипперс» (5,78 млн) баскетбол клуби ва учинчи ўринда «Нью-Йорк Янкис» (5,81 млн) бейсбол клуби бормоқда.
Футболда энг кўп маошни «Манчестер Юнайтед» (5,77 млн) клуби тўламоқда. Иккинчи ўринда «Барселона» (5,64 млн), учинчи ўринда «Манчестер Сити» (5,42 млн) бормоқда.
Чемпионатлар орасида Англия премьер-лигаси яққол пешқадам. У ерда йилига ўртача 2,44 млн фунт маош тўланади. Бу эса Испанияга қараганда деярли икки баробар кўпдир (1,24 млн).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).