Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Игорь Сергеев: "Майдонда ҳақиқий "жанг" бўлади"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи доирасидаги Жанубий Корея – Ўзбекистон ўйини олдидан Осиё Футбол Конфедерацияси расмий сайти муҳбирлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сереев билан суҳбатлашди.

Сеул: Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи 5-тури доирасида “А” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб турган Ўзбекистон сафарда гуруҳнинг учинчи ўринини банд қилиб турган Жанубий Корея меҳмони бўлади. Ҳужумчи Игорь Сергеев “World Cup Stadium”да ҳақиқий “жанг” бўлишини тахмин қилмоқда.

Бу жамоалар ўртасидаги 10 ўйиндан еттитасида кореяликлар ғалабақозониб, қолган учтасида дуранг натижа қайд этилганига қарамай, 23 ёшли Игорь Сереев ҳамда унинг жамоадошлари аввалги турд Хитойни мағлуб этган ва сўнгги 11 учрашувининг 10тасида ғалаба қозонган ҳолда  ғолиблик кайфияти билан ташриф буюрган.

“Бу ўйинга тариф беришда бежизга “жанг” сўзини ишлатмаяпман, бу ўйин шу сўзга муносиб. Чунки натижа учун майдондаги ҳар бир футболчи курашади. Бизни ҳақиқий тўқнашув кутиб турибди”, - дейди ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашиш чоғида “Бейжин Гоан” сафида ижара асосида ўйнаётган Сереев.

“Бу шунчаки навбатди футбол учрашуви бўлмайди: жисмоний ва рухий кураш кечади. Мана шу курашда устун келганлар жанг ғолибига айланади. Жангда энг муҳими – рақибнинг ожиз томонини топиш ва ундан фойдаланиш ҳисобланади. Шунингдек, доимий равишда диққатни бир жойда жамлаш талаб этилади.

Бўлажак ўйинда ҳамма айнан шундай қилишга уринади. Мен “жанг” деганда фақатгина жамоавий курашни назарда тутмаяпман. Ўйин давомида бошқа, идивидуал курашлар ҳам муҳим ўрин тутади: Ҳужумчилар ва дарвозабонлар, ярим ҳимоячилар, мураббийлар ўртасидаги ўзаро тўқнашувлар...”

Сўнгги марта бу жамоалар Осиё Кубоги чорак финалида ўзаро тўқнаш келишганди. Ўшанда кореяликлар Сон Ҳён Миннинг ажойиб ўйини эвазига қўшимча таймларда 2:0 ҳисобида ғалабага эришганди.

Сергеев ва жамоадошлари бу ўйинни ҳали эслашади ва ўша натижани ўнглашга уринишади.

“Австралиядаги ўйин бу ўйинга яхшироқ чоғланишимиз учун қўшимча сабаб бўлади. Мен ўша ўйинда майдонга тушмагандим. Захира ўриндиғидан кузатганман.

Майдон четида ўтириб, жамоанг қийин аҳволда эканида ёрдам бера олмаслик – жудаям қийин ва ўта ғалати туйғулар кечадиган ҳолат. Мураббийларда бу нарса ҳар бир ўйинда бўлса керак. Улар бунга қандай чидай олишларини тасаввур ҳа қилолмайман. Хуллас, ўша ўйин сабаб мен икки баробар мотивация билан ўйнайман”.

“Ҳар сафар ўша ўйинни кўрганимда “Агар мен майдонда бўлганимда ўйин қандай кечарди”, “Шу ҳолатда мен нима қилган бўлардим”, деб ўйлайман. Биз ўшанда жудаям кўп вазиятларга эга бўлганмиз. Аммо вазиятларни гол билан якунлай олмагандик. Бу сафар жамоамга ёрдам бера олишимдан хурсандман”, - дея сўзларига якун ясайди Игорь Сергеев.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 11:46, 15.11.2016. Ўқилди: 10074 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик