Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистонликлар бокс бўйича ЖЧда тўрт медални қўлга киритди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистонлик боксчилар Санкт-Петербургдаги ёшлар биринчилиги совриндорларига айланди.

17−26 ноябрь кунлари Санкт-Петербургда (Россия) ёшлар ўртасида бокс бўйича V жаҳон чемпионати (AIBA Youth World Boxing Championships) бўлиб ўтди. Мусобақа доирасида 63 мамлакатдан 351 нафар спортчи иштирок этди, дея хабар қилинди Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси сайтида.

Ўзбекистон терма жамоаси турнирда 10 нафар боксчи билан иштирок этиб, бир кумуш, уч бронза медалини қўлга киритиб, миллий термалар умумий рўйхатида (0−1−3) 11-ўринни банд этди. Кучли учликдан эса Куба (2−2−0), АҚШ (2−0−2) ва Қозоғистон (1−2−1) жой олди. Медаллар сони бўйича Ўзбекистон санаб ўтилган давлатлар қаторида мусобақанинг энг яхши терма жамоасига айланди.

Ўсмирлар ўртасида 2015 йилги жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби Шунқор Абдурасулов 56 кг гача вазн тоифасида ярим финал баҳсида америкалик Марк Кастрога қарши жанг олиб борди. 18 ёшли ўзбекистонлик боксчи яхши жанг ўтказганига қарамасдан, шу куни рақиби ундан кучлилик қилди — 0:4.

Ўсмирлар ўртасида Осиё вице-чемпиони Отабек Холматов 52 кг гача вазн тоифасида рингга кўтарилиб, ярим финалга қадар етиб келди ва Япония вакили Хаято Цуцуми билан учрашди. Жангда ғолибликка жуда яқин қолганида япон боксчиси ғалаба қозонди — 3:2.

Ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати кумуш медали совриндори Шохруз Раҳимов (91 кг гача) россиялик Владимир Узунянга қарши жангга киришди. Мезбонлар вакили узун қўлларидан фойдаланган ҳолда яқин масофадаги жангдан қочиб, якунда ғалабага эришди — 0:5.

Ўсмирлар ўртасида амалдаги жаҳон ва Осиё чемпиони Билолбек Мирзараҳимов (60 кг гача) ярим финалда туркиялик Нежат Экинжини мағлубиятга учратиб, «олтин» учун америкалик Жонсон Деланте билан учрашди. Мирзараҳимов тажовузкор, тезкор жанг кўрсатиб, кўпроқ зарба берган бўлса ҳам, кутилмаганда ғолиблик Деланте ҳисобига ёзилди — 4:1.

Манба: gazeta.uz
Киритилди: 11:42, 28.11.2016. Ўқилди: 7512 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик