Бугун 30 сентябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 143 62 49 254
2 Япония 45 71 67 183
3 Жанубий Корея 24 27 44 95
4 Ўзбекистон 14 17 13 44
5 Таиланд 12 9 12 33
6 Баҳрайн 11 5 4 20
7 Эрон 10 16 11 37
8 Қозоғистон 9 14 25 48
9 КХДР 7 5 6 18
10 Ҳиндистон 6 21 25 52

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1930 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2186 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 29.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Афины-2004.
      09:00 Снукер. Второй раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      15:30 Снукер. Второй раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Женщины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:15 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      21:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на трудность. Финал. Мировая серия. Копер.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Обзор.
      02:00 Трейлраннинг.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      03:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Андрей Фёдоров: “Жамоамиз олдига қандай вазифа қўйилиши декабрь охирида ҳал бўлади”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Нефтчи
Рукн: Интервьюлар
A A A

Барча жамоалар қатори Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ҳам мавсум якунлангани муносабати билан таътилга чиқди. Жамоа бош мураббийи Андрей Фёдоров таътилни ўтказиш учун Москва шаҳрига йўл олганини айтиб ўтиш мумкиндир. Андрей Витальевич Россия сафари арафасида “Нефтчи” футбол клубининг расмий сайти учун махсус интервью бериб ўтди. Мураббий суҳбат давомида якунланган мавсум, Олий-2017га тайёгарлик жараёни ва навбатдаги мавсумдаги режалари билан ўртоқлашди.

ОЛИЙ ЛИГА-2016
Мавсум жамоамиз учун нотекис ҳолатда ўтди. 2015-йилги мавсумда ташкил этган таркибимиз  чемпионатда анча мазмунли иштирок этди. Шу сабабли йил охирида клуб раҳбарияти билан жамоа ўзагини сақлаб қолиб, ушбу йигитлар билан келгуси йилда ҳам натижаларни янада яхшилашга келишиб олдик. Афсуски, барчаси кутганимиздек бўлмади. Бу футбол. Жорий мавсумнинг биринчи даврасидан кейин шундай хулосага келдимки, йигитлар ўтган йилги натижалардан бироз ҳаволаниб, хотиржамликка берилишибди. Бу ҳолатларга машғулотларда ҳам амин бўлдим. Натижада эса ўйинлар биз кутгандек ўтмади. 2016-йилги мавсумга тайёргарлик бошлаганимизда жамоадаги хар бир футболчи билан алоҳида суҳбатда бўлдим. Уларга бошланаётган мавсум оғир бўлишини, хар бир рақиб бу йил янада жиддийроқ кўриниш олишини таъкидлагандим. Бироқ йигитларда руҳий тайёгарлик, ўйинлар ва машғулотларга жиддий ёндашиш борасида камчиликлар бўлди. Албатта бу борада мураббийлар штабинининг хатолар ҳам йўқ эмас. Биз ўз вақтида заҳирадан ўйинга қўшилиб ўйинни кучайтира оладиган, баҳсни чинакамига ўзгартириб юбориши мумкин бўлган ўйинчиларни тўғри танлаб, таркибга жалб эта олмадик. Гарчи бу йилги натижаларимиз қониқарсиз бўлган бўлсада, ўйин сифатимизни ўртача деб баҳолаган бўлардим.

ЯНГИ МАВСУМГА ТАЙЁРГАРЛИК
Янги мавсумга тайёргарлик жараёнига кўп тарафлама ўзгаришлар киритмоқчимиз. Яъни машғултотларни бориши ва янги ўйинчиларни таркибга жалб қилиш борасида хато қилмасликка интиламиз. Албатта айни пайтда барча мухлисларни “Нефтчи”нинг янги мавсумда ўз олдига қўядиган мақсади қандай бўлиши қизиқтирмоқда. Бироқ бу ҳақида ҳали гапиришимга эрта деб ўйлайман. Мавсум энди тугади. Йил охирида раҳбарият билан учрашганимизда бу масала ҳал бўлади.

ГРАНДЛАРГА ҚАРШИ ЎЙИНЛАР
Ҳақиқатдан ҳам етакчи жамоаларга қарши ўйинларимиз мавсумдаги энг яхши баҳсларимиз бўлди деб айтиш мумкин. Бироқ ўртамиёна клублар билан ўйинларга муносабат ўта енгил бўлгани сабабли жуда кўп баҳсларда имкониятни бой бердик. Бу ўз навбатда турнир жадвалидаги ўрнимизга салбий таъсир ўтказди. Мавсумдаги энг катта муаммомиз – йигитларнинг руҳий тайёргарлиги пастлигида бўлди. Мен хар бир баҳсдан аввал уларга керакли кўрсатмаларни бериб, хар тарафлама футболчиларни спортга хос юқори руҳ билан майдонга чорладим.

МАВСУМ КАШФИЁТИ
Жорий мавсумнинг кашфиёт жамоаси бу шубҳасиз  “Бухоро” клуби бўлди.  Бу фикрни бежизга айтмаяпман. Чунки ўтган йили Биринчи лигага йўл олишга яқин турган бухороликлар бу мавсум кучли тўртликдан ўрин эгаллашди. Бу эса жамоани янги мавсумга жиддий хозирлик кўрганидан, кучли ва салоҳиятли ижрочиларни таркибга жалб этганидан далолат беради. “Нефтчи” жамоаси ҳам бу йил мана шундай натижа қайд этишига умид билдиргандим, афсус.

ЛЕГИОНЕРЛАР
Фикримча, ушбу мавсум юртимизда ўйнаган кўплаб легионерлар ўз ишларини яхши бажаришди. Кузатишларим  бўйича, чемпионатимиздаги легионер мақомидагилар ўз жамоаларида ҳақиқий етакчи сифатида фаолият олиб боришди. Хорижлик футболчилар махаллий ёшларимизни ўсишида катта ёрдам берди деб ўйлайман. Шу ўринда нега “Нефтчи” жамоаси бу йил хорижликларнинг хизматларидан фойдаланмади деган савол туғилиши мумкин? Бунинг сабаблари жуда кўп. Ўзбекистонга келадиган легионер футболчилар кўпроқ Тошкент жамоаларда ўйнашга интилишади. Чунки пойтахт клубларида ўз миллий терма жамоаларига чақирув олиш имконияти юқори ҳисобланади. Биз эса бу йил кўпроқ махаллий футболчиларга таянишга ҳаракат қилгандик. Легионер ўйинчилар масаласида яна мураббийлар штаби ва раҳбарият билан маслаҳат қилиб кўрамиз.

МУХЛИСЛАРЛАРГА ТИЛАКЛАР
Биринчи ўринда мухлисларга соғлиқ-саломатлик тилайман. Ахир соғлиқ жойида бўлса футбол ҳам кўнгилга сиғади. Уларни янги мавсумда ҳам Фарғона жамоасини стадионга қўллаб-қувватлаб туришларига чорлаб қоламан. Барчани яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан табриклайман, – деб фикрларини якунди “Нефтчи” бош мураббийи Андрей Фёдоров

“Нефтчи” матбуот хизмати

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 22:25, 29.11.2016. Ўқилди: 7673 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пеле илк бор жаҳон чемпиони бўлганида атиги 17 ёшу 249 кунлик эди. Бу Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг ёш чемпион рекорди бўлиб қолмоқда.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик