Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 10 25
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Андижон 10 13
10 Хоразм 9 12
11 Қизилқум 9 12
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Қўқон-1912 9 8
15 Динамо 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Челси» Рождествога етакчи бўлиб келган мавсумларини чемпион сифатида якунлаган

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Англия Премьер-Лигасининг Twitter’даги саҳифаси Лондоннинг «Челси» клубига оид фактни чоп этди. Унда қайд этилишича, клуб Рождествони карвонбоши сифатида қарши олса, ўша мавсумни чемпион сифатида якунлаган.

1905 йилда ташкил этилган «Челси» ҳозирга қадар 5 бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритган бўлиб, шуларнинг 4 таси сўнгги 12 йил ичида кузатилган.

Қизиқ томони, 2004/05, 2005/06, 2009/10 ва 2014/15 йилги мавсумларда «Челси» Рождествога қадар турнир жадвалида 1-ўринда бўлган ва якунда ҳам етакчиликни ҳеч кимга бермаган.

Сир эмаски, Рождество 25 декабрда кириб келади. 17 декабрь куни Англия Премьер-Лигаси жамоалари 17-тур доирасида майдонга тушади, 18-тур эса 26 декабрь санасига тайин қилинган.

Чемпионатнинг 16-туридан кейин «Челси» энг яқин таъқибчилари бўлган «Ливерпуль» ҳамда «Арсенал»ни 6 очкога ортда қолдираётгани инобатга олинса, 17-турни қандай якунла ҳам Рождествони 1-ўрин билан қарши олиши ойдинлашади.

Маълумот учун, «Челси» 17-турни «Кристал Пэлас» майдонида ўтказади.

«Челси» 2004/05, 2005/06 ва 2014/15 йилги мавсумларда Жозе Моуриньо билан, 2009/10 йилгисида эса Карло Анчелотти билан бош совринга эга чиққан. Айни вақтда клубни италиялик бошқа бир мутахассис Антонио Конте бошқариб бормоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:25, 15.12.2016. Ўқилди: 5749 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Бухоро Шерзод Эсанов 4
9 Пахтакор Фламарион 4
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик