Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Илҳом Шарипов: «Динамо»га самарқандлик футболчиларни қайтармоқчимиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Динамо
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бир йиллик танаффусдан сўнг Биринчи Лигадан яна Олий Лигага қайтган «Динамо» жамоаси Илҳом Шарипов қўл остида янги мавсумга тайёргарликни бошлаш арафасида турибди. Янги мавсум тадориги олдидан ҳар бир клубда янги мақсадлар, янги режалар тузилади. Шу боис бошланажак тайёргарлик босқичи олдидан «Динамо» бош мураббий Илҳом Шарипов билан учрашиб, клубнинг янги мавсумдаги янги режалари хусусида суҳбатлашдик.

- Илҳом ака, янги режалар ҳақида сўз очишдан олдин аввало, якунланган мавсум ҳақида қисқа таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Йил бошида «Динамо» клубида иш бошлаганимда, янги вазифага киришиш менга қийин бўлмади. Чунки бу клубда футболчи сифатида фаолият юритганман, клубдагилар мен учун бегона эмасди. Олдимиздаги вазифа таркибни ёшартириш, клубни асоси маҳаллий футболчилар иборат жамоа сифатида шакллантириш ва Олий Лигага олиб чиқиш эди. Мавсумни юқори даражада ўтказиб, Олий Лигага қайтишга муяссар бўлдик. «Динамо» таркибини маҳаллий иқтидорли ёшлар билан бойитдик. Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари сафида ҳам «Динамо» аъзолари борлиги кишини янада қувонтиради. Шундай экан, йил бошида қўйилган вазифалар муваффақиятли бажарилди дея айта оламан.

- Йил давомида клуб раҳбарияти жамоага барча шарт-шароитларни яратиб бердими, бу борада муаммолар бўлмадими?

- Мақсад ва вазифага яраша клубимиз, раҳбарият томонидан етарлича қўллаб-қувватланди. Молиявий муаммолар бўлгани йўқ. Жамоанинг муваффақиятларида уларнинг ҳам ҳиссаси катта. Шарт-шароитлардан нолишга ҳаққимиз йўқ.

- Иқтидорли ёшларни тарбиялаш ва клуб учун номзодлар тайёрлашда вилоятда яна қандай ишларни амалга ошириш керак деб ўйлайсиз?

- Биринчи навбатда вилоятда болалар футболига жиддий эътибор қаратишимиз керак. Бунинг учун Самарқандда футбол академиясини ташкил этиш лозим. Чунки айнан болалар футболи, академия вилоят футболининг пойдевори бўлиб хизмат қилади. Тўғри, клуб қошида футбол мактаби бор, аммо академия бугунги замонавий футболда муҳим ўрин тутади. Шу боис Самарқандда футбол академиясини ташкил этиш фурсати етган.

- Жорий йили «Динамо» таркибининг 80 фоизи маҳаллий ёшлардан иборат бўлди. Айтингчи, бу ёшлар кейинги йилда ҳам Олий Лигада тўп суришадими?

- Бу йил таркибдаги ёшлардан деярли барчаси ишончимизни оқлади. Айниқса, Амиржон Сафаров энг яхши тўпуралардан бири бўлди, Жонибек Кўчимов ўзини кўрсата олди. Қолаверса, Фирдавс Абдусалимов, Бунёд Исроилов, Миркомил Локаев, Достон Ибрагимов, Саиджамол Давлатжонов, Ислом Шарипов ва бошқа ёшларимиз ўсишга эриша олдилар. Кейинги мавсумда ҳам уларга имконият беришда давом этамиз.

- Биринчи Лига ва Олий Лига ўртасида фарқ катта эканлиги барчага маълум. Шундай экан, таркиб ўзгаришлардан холи бўлмайди…

- Шубҳасиз, жамоа таркибида ўзгаришлар бўлиши аниқ. Аксарият футболчилар билан хайрлашишимизга тўғри келади. Бир қатор ёш футболчилар эса ўринбосарларимиз таркибидан жой олишади. Балки айрим футболчиларимизни ўйин амалиётига эга бўлиши учун ижарага берармиз. Бу мавсум олдидан маълум бўлади.

- Жамоа таркиби кучайтирилиши учун янги футболчилар таклиф этилса керак? Ҳар ҳолда Самарқанд футболи тарбияланувчилари Олий Лига клубларида тўп суришмоқда…

- Бу борада биз бир қатор футболчиларни кўз остига олиб қўйганмиз. Айниқса, ҳозирда Олий Лига клубларида тўп сураётган самарқандлик маҳаллий футболчиларни «Динамо»га қайтармоқчимиз. Яқин орада Самарқанд вилоят футбол федерацияси президенти ва клубимиз президенти қабулида бўлиб, бу борада режа ва мақсадларимизни билдирамиз. Шундан кейин жамоанинг янги 2017 йилдаги муайян мақсад ва вазифаларини бажаришга киришамиз.

- Сир бўлмаса бу қайси футболчилар?

- Биласиз, самарқандлик футболчилар «Локомотив», «Бунёдкор», «Насаф», «Бухоро», «Қизилқум», «Олмалиқ» сингари клублар сафида ҳаракат қилишмоқда. Бу футболчилар ҳозирча қизиқишларимиз доирасида. Жумладан, Баҳодир Насимов, Илҳом Юнусов, Эркин Бойдуллаев, Анвар Ғофуров, Артём Филипосян, Салим Мустафоев, Фаррух Сайфиев, Зоҳир Пиримов. Булар қаторига яна бир нечта футболчилар ҳам бор.

- Жамоа янги мавсумга тайёргарликни қачондан бошлашни режалаштирган?

- Дастлабки йиғинни Самарқандда 15 декабрь кунидан бошлаймиз. Ҳозирча фақат маҳаллий футболчилар билан йиғин ўтказамиз. Тайёргарликнинг иккинчи босқичини январда Тошкентда давом эттиришни ўйлаб турибмиз. Бу борадаги режаларимиз тузилган, клуб раҳбарияти барчасини тасдиқлагач, тайёргарликка киришамиз. Жорий мавсумда «Динамо» Олий Лигага чиқди, Ўзбекистон Кубоги финали Самарқандда юқори даражада ташкил этилди. Бундай ташкилотчилик учун ЎФФ Самарқанддан миннатдор бўлди. Бу мухлисларимиз учун ҳам катта совғадек бўлди. Зеро, финал куни стадион ишқибозлар билан тўлди. Шу куни самарқандлик мухлислар қатори, биз ҳам финалда тўп сурган «Локомотив» ва «Насаф» клубларига ҳавас қилдик. Янги мавсумда янги мақсадларни кўзлаб турибмиз. Умид қиламанки, янги 2017 йилда биз ҳам мухлисларимизга унутилмас ғалабали онларни тақдим эта оламиз.

Усмон ИБОДОВ суҳбатлашди.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 14:32, 16.12.2016. Ўқилди: 9831 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик