Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Николай Валуев икки жарроҳлик операциясини бошдан ўтказганини айтиб берди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Интервьюлар
A A A

Бундан 3 йил аввал машҳур боксчи Николай Валуевнинг бош миясида жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Бу ҳақда у яқинда “Россия-1” телеканали орқали эфирга узатиладиган “Муҳаббат ҳақида” ток-шоусида маълумот берди.

Валуев 2013 йил бош миясида аниқланган ўсимта сабаб жарроҳлик столига ётган. Немис жарроҳларининг хатолари туфайли у иккинчи бор қайта операция қилинган.

Айтиш лозимки, бундан аввал Николай Валуев саломатлигидаги муаммолар ҳақида сўз очмасди. Бироқ ушбу кўрсатувда у профессионал спортдан айнан шу жарроҳлик амалиёти сабаб кетишга мажбур бўлганини тан олди.

“Миямда, гипофиз қисмида кичик ўсимта борлигини аниқлашди. Жарроҳлик амалиётини икки марта амалга оширишга тўғри келди. Германияда ўтказилган операция омадсиз кечди. Бу менга жуда қимматга тушди. Операциянинг нархи чакана пул эмасди.

Иккинчи операцияни эса Россияда Алмазовда – шимоли-ғарбий Федерал тадқиқот марказида қилишди. Бу ерда немис шифокорлар тозаламаган ўсимта қолдиқлари тозаланди.

Барча жараёнларда рафиқам Галина ёнимда эди. Мен унинг менга бўлган меҳри ва муҳаббати, ишончлилиги борасида ҳеч қандай шубҳага бормайман. Унга буткул ишонаман”.

Валуев иштирок этган ушбу кўрсатувда унинг рафиқаси Галина ҳам бирга эди. Суҳбатга қўшилар экан Галина жарроҳлик амалиёти ўтказилган даврлар жуда қийин кечгани ҳақида гапирди.

“Мен ўша вақтларда даҳшат ичида яшадим. Операция ўтказилиши керак бўлган кун, турмуш ўртоғим шифохонага менсиз жўнаб кетди. Ҳаяжонланганимдан эсим оғаёзди.

Аввалига, кўнглимда немис жарроҳларига нисбатан катта нафрат пайдо бўлди. Ўзимга ўзим “Нега бундай бўлди?” деган саволни беравердим. Аммо, ҳаммаси яхшилик билан тугади. Бу энг асосийси”.

Эслатиб ўтамиз, Николай Сергеевич Валуев 1973 йилнинг 21 августида Ленинградда туғилган. Айни вақтда у 43 ёшда. Вазни 146 килограмм, бўйи 213 сантиметр. Илк бор жангга 1993 йилнинг 15 октябрида чиққан. Сўнгги жанги эса 2009 йил 7 ноябрда бўлиб ўтган. Боксчилик фаолиятида жами 53 бор рингга чиққан Валукв шулардан 50 тасида ғалаба қозонган. Муваффақиятли ўтган 34 жангда рақибини накаут ҳолатига келтирган. 2 марта мағлуб бўлган. 2011 йилдан эътиборан Россия Федерациясининг Давлат думаси депутати.

Николай Валуев рафиқаси Галина Борисовна Валуева билан 2000 йил турмуш қурган. Айни вақтда Ирина, Григорий ҳамда Сергей исмли фарзандлари бор.

Манба: qalampir.uz
Киритилди: 13:30, 22.12.2016. Ўқилди: 6116 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик