Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • 2:1
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 2:1
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Насаф 5 10
5 Пахтакор 4 9
6 Навбаҳор 5 9
7 Локомотив 5 7
8 Хоразм 5 7
9 Андижон 5 6
10 Қизилқум 4 6
11 Қўқон-1912 5 5
12 ОКМК 4 4
13 Динамо 5 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор 2-1 Машъал
5-тур Насаф 1-0 Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: Мухлислик ва холислик

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Мақолалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Шарҳловчилар қироли Николай Озеров “Нам не нужен такой хоккей!” деган ибора ишлатган, кўпчилик билади. Бу иборанинг ҳаддан ташқари машҳур бўлиб кетишига нима сабаб бўлган, деб ўйлайсиз?

Бу сўзлар шарҳловчи томонидан 1972 йилги Канада ва СССР терма жамоалари ўртасидаги №7 серияси охирги ўйинида ишлатилган. Ватандошлари енгилиб турганида ё уларнинг ўйинлари чиқмаётган пайтда эмас, балки канадаликларнинг голи орқадаги ҳакамлар томонидан ҳисобга олинмаган, бунинг натижасида меҳмонлар делегацияси ҳакамлар бригадасига ташланган пайтда айтилган бу сўзлар. Собиқ иттифоқдек биқиқ ва цензураси ваҳимали мамлакатда бу сўзларни айтиш жуда хатарли эди. Шундай бўлса-да, Озеров  канадаликларнинг ҳақлигини эътироф этиш учун ҳам шу сўзларни айтишга журъат эта олган.

Ҳозирги рус шарҳловчилари ҳам “Нам не нужен такой футбол” деган иборани кўп ишлатадилар. Аммо ўрнида эмас. Жамоалари енгилиб турган пайтда, натижа улар мухлислик қилаётган жамоани қониқтирмаётган пайтда айтадилар. Машҳур иборани ушбу ҳолатда ишлатиш уни суистеъмол қилиш билан тенг, деб ҳисоблайман. Ибора моҳиятини издан чиқариш дейилади бу. Шарҳловчиларнинг ёндошуви холислик эмас, балки мухлислик даражасига тушиб қолади бу ўринда.

Аслида, мухлислик ва холислик деган сўзларнинг ўзаги бир – “халос бўлиш”, яъни “ҳар қандай таъсирдан халос бўлган ҳолда муносабат билдириш”дан олинган. Лекин ўзбекчадаги мухлислик бошқа маънога кўчган. Холисликнинг айни тескарисига айланган.

Холислик, бу ҳеч қандай ғараз аралашмаган ҳолда билдирилган фикр бўлса, мухлисларнинг кўп муносабатлари ён босишдан бошқа нарса эмас. Тўғри, инсон бус-буткул холис бўла олмайди. Бу даражага чиқиш имконсиз. Бироқ, сал яқинлашса бўлади.

Оддий мисол келтираман. Дейлик, мен “Манчестер Юнайтед” жамоасининг “Вест Ҳэм” билан кечган ўйинидаги бир ҳолатига эътироз билдириб фикр билдирсам, бу масалада қисман холис бўла оламан. Нега?

Чунки мен Англиянинг бирор бир жамоасига мухлислик қилмайман, кимнинг чемпион бўлиши менга қизиқ эмас, бу вазият бошқа жамоа билан кечса ҳам шундай муносабатда бўла оламан, энг муҳими, ғирт оффсайддан урилган ва ҳисобга олинган голда ҳакамни танқид қилиш айб эмаслигини биламан. Олдинги ишимни давом эттирган бўламан ҳисоби.

Энди бошқа вазият. Мен мухлислик қиладиган “Реал” худди шундай вазиятдан гол урди. Менинг даражам у қадар юқори бўлмагани учун, ҳеч қурса голни ҳимоя қилмаслигим кераклигини биламан. Кимдир танқид қилса, бу танқид ростлигини қалбим тасдиқлаб тургани ҳолида, унга терс юришим ўта хунук иш бўлишини англаб етганман.

Аслида, мен бу пайтда бошқаларга қўшилишиб “Реал”нинг голида ҳакамнинг хатоси борлигини айтишим керак эди. Энди, узр, бу ишни эплай олмадимми, демак, даражам, ҳолатим шу экан. Ҳеч қурса, шу мавқедан тушиб кетмаслик учун ҳам чидашим керак. Мазкур чегарани бузишим билан мен ҳам қуйилаган бўламан.

Турли хил тортишувларни юзага келтирувчи “далиллар” ҳақида ҳам бир оғиз гап. Бу далиллар шу қадар ҳийлакорки, улар орқали хилоф тараф ғолиб бўлишни истайди. Ҳамма кўриб турган ноҳақ ҳолатни ҳимоя қилишнинг ғирром йўллари:

А) Олдинги ўйинлардаги ҳолатлар эслатилади, “ўша вазиятлар билан “расчётмиз”, дейилади.

Б) “Фалон жамоа (асосан рақобатчи жамоа) билан фалон куни мана бунақа воқеа бўлди-ку, нега индамайсизлар?”, дейилади.

В) Гапирган одам мухлислик қиладиган клубнинг хатолари тилга олинади ва ҳоказо.

Хуллас, “Сочингга ахлат ёпишибди”, дейилса, ахлатни олиб ташлаш ўрнига: “ўзингга бир қара, кўзинг нега ғилай?”, деган жавобни бераётган одамга ўхшаш ҳолат.

Ҳа, инсон ҳар қандай ҳолатда ҳам нотўғри нарсани ҳимоя қилмаслиги билан ардоқланади. Ҳеч бўлмаса, мухлислик ва холислик ўртасидаги бир мавқега чиқиб олиши даркорки, ҳеч ким уни бу ишда айблай олмасин.

Аслида, холислик деган сўзни бу мақолада ишлатишим у қадар тўғри эмасди – мавзу арзимайди. Лекин тушунтириш учун мажбур бўлдим. Узр.

Хайрулла ҲАМИДОВ.

Манба: maydon.uz
Киритилди: 20:00, 04.01.2017. Ўқилди: 16077 марта. Фикрлар: 29 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик